Асосий ставка 14 фоизгача оширилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади
«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди
Бу унвон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш ва бошқа йўналишларда салмоқли натижаларга эришган табиат ҳимояси ҳаракати фаолларига берилади.
Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юк хати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бирлаштирилган ҳужжат шакли тасдиқланди.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими жорий этилмоқда
Тизим доирасида аёлларга кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда, бизнес-режалар ишлаб чиқишда ва маҳсулот учун бозор топишда кўмаклашиш, тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш амалга оширилади.
Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
Айрим турдаги товарларни экспорт қилишда йиғимлар бекор қилинмоқда.
Олий таълим ташкилотларида грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таълим грантини олишга даъвогар бўлиши мумкин бўлган талабалар тоифалари белгиланди.
Камбағалликни қисқартириш жамғармаси фаолиятининг вазифалари белгиланди
Унинг асосий мақсади – "Камбағал оилалар реестри"га киритилган шахсларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва кредитлар тақдим этиш.
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Иссиқликтаъминоти» АЖ ташкил этилмоқда.
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон қарори қабул қилинди.
Юридик шахслар электр энергияси ва газ учун корпоратив карталар орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади
Тегишли қўшимча Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомга киритилди.
Темир йўл транспортида божхона кўриги қанча давом этиши керак?
Божхона кўриги муддатини узайтириш ҳолатлари белгиланмоқда.
Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди
Шунингдек уни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Концерт рекламаси фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумот бериши керак
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга жонли ижро санъатини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қайси дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланилади
Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.
Фуқаролар суд жараёнларида масофадан туриб қандай иштирок этади
Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодекслар ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.
Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.
Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.
Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.
Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.
«Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилмоқда
Саноат зоналарининг ер участкалари эса кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан камида 10 йил муддатга ижарага бериш шарти билан онлайн-аукционга чиқарилади.
Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади
Хусусан, статистика маълумотларини тарқатиш ишларида статистик нашрларни фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етказиш учун аутсорсингдан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.
Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, ердан фойдаланиш мақсадларига қараб оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланган.
Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда
Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
266-сон ВМҚ бўйича қайта ишланган маҳсулотларга божхона божи қандай ҳисобланади
2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.




