
Банд бўлмаган аҳоли янги касбларни эгаллайди
Бунинг учун ДХШ шартларида касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади, бу Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 394-сон қарорида назарда тутилган

Олий таълим муассасасига кириш: биринчи йил бепул, кейин – 0,5 ЭКИҲ
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ислоҳот: бирйўла учтагача йўналишда танловда иштирок этиш мумкин; тестлар июль–августда ўтказилади; таълим муассасаларини ўтган йилларда битирган абитуриентлардан тўлов ундирилади ва ҳ.к.

Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилади
Термизда Республика маркази ва Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Бу Президентнинг 14.05.2019 йилдаги қарорида назарда тутилган

Тил сертификатлари соҳибларига – олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар
Вазирлар Маҳкамаси 13.05.2019 йилдаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 395-сон қарорни қабул қилди

МБ ва Visa рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантиради
Марказий банк ва VISA халқаро тўлов технологиялари компанияси ушбу соҳада Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Мамлакатимизни ривожлантириш: келгуси қадамлар
Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси концепциясининг жамоатчилик эшитувлари бошланди

Судда овоз ёзиб олиш: нималар ўзгарди?
Фуқаролик процессуал кодекснинг 208-моддаси, Иқтисодий процессуал кодекснинг 165-моддаси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 143-моддасига киритилган тузатишларни кўриб чиқамиз

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ва Молия вазирлигида янги бошқарма ташкил этилди
Бу Президентнинг 2019 йил 13 майдаги Фармонида назарда тутилган

Ипотека кредити ажратишнинг янги тартиби жорий этилади, имтиёзлар қайта кўриб чиқилади
Президентнинг 13.05.2019 йилдаги «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Парламентарийларга – узайтирилган таътил, ишга жойлаштириш кафолатлари
Меҳнат кодекси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди

Ўзбекистонда ишлаш: келувчи ва таклиф қилувчилар учун давлат хизматлари
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташки меҳнат миграцияси агентлиги ЯИДХПда 3 та янги интерактив давлат хизматини ишга туширди

Адлия вазирлиги юристлари оила қонунчилиги юзасидан маслаҳат берадилар
Адлия вазирлиги Халқаро оила куни муносабати билан, 15 май куни «Оилаларга ҳуқуқий ёрдам» онлайн-акциясини ўтказади

Оммавий ижрога мўлжалланган асарлар муаллифларига қандай ҳақ тўланади
Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Қандай гўштни сотиб бўлмайди
Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун, шунингдек ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди

Аттракционлардан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди (10.05.2019 йилдаги ЎРҚ–536-сон Қонун).

Шаҳарсозлик: лицензиялаш ва аккредитация қилиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом ва Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди

Адлия вазирлиги турар жой бузилишида фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилади
10 майдан 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция ўтказилади

Қиймати $10 млн дан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳасининг концепциясини Ҳукумат тасдиқлайди
10.05.2019 йилдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ЎРҚ-537-сон Қонун эълон қилинди

Ўзбекистон Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилди
Адлия вазирлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 8 майда тегишли ЎРҚ–535-сон Қонун имзолангани ҳақида хабар берди

Пенсия картасининг қулай жиҳатлари
Ягона умумреспублика процессинг маркази ва «Халқ банки» пенсия карталаридан фойдаланишга доир янги имкониятларни жорий этди

Яқин 10 йил ичида мактабгача таълим соҳасида қандай ўзгаришлар рўй беради
Президентнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Самарқандда Россия жисмоний тарбия университетининг филиали очилади
Президент 2019 йил 8 майда тегишли қарорни имзолади

Якка тартибдаги заргар-тадбиркорларга кўпроқ ҳуқуқ берилади
Президент 8 май куни ушбу тармоқни ривожлантириш ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

Олий суд 40 та интернет-ресурсни экстремистик деб топди
Адлия вазирлиги ўз расмий сайтида уларнинг рўйхатини эълон қилди

Бир йил ичида «E-SUD» орқали 566 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди
Тизим 2018 йилдан фуқаролик ишлари бўйича 75 та туманлараро, туман (шаҳар) ва 14 та вилоят судларида фаолият юритмоқда

Коррупцияга тўқнаш келдингизми – хабар беринг
Адлия вазирлиги Телеграм-бот яратди, унинг ёрдамида адлия органларида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин

Депутатлар тижорат банкларида МБ вакилининг бўлишига қарши
2 май куни депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида ушбу мунозара тафсилотлари эълон қилинди

ИИВ тизимида овқатланиш аутсорсинг шартларида ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2019 йилдаги «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 379-сон қарори қабул қилинди

"Тоза қўллар" дастури қандай амалга оширилади
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни шакллантириш зарур.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.

ЙҲҚни жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилади
ЙҲҚни жарима баллари асосида баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 1 июндан тартиб фақат ЙҲХХ ходимлари маъмурий баённомалар асосида қайд этган ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади. Кейинчалик тизим камералар қайд этган ҳуқуқбузарликларга қўлланилади.

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ
Тегишли ўзгартириш пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибига киритилмоқда.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги нималар билан шуғулланади
Агентлик энергия самарадорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, 1 июндан айрим қоидабузарликларни камералар ёрдамида қайд этиш тақиқланади.

Хорижий банкларнинг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказишда Марказий банк ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш имкониятини беради
Хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади
Чора-тадбирлар орасида – томорқаларда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидиялар берилади.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади
У Президентнинг 05.03.2025 йилдаги "Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилди.
Янги сонларда ўқинг

- 1 июндан нималар ўзгаради
- Резидентлик сертификати кимларга керак?
- ҚҚС бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига қандай эга бўлиш мумкин
- Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак
- «Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)