
Майда қарздорлар учун жарималар камайтирилиши мумкин
Қарз суммасига қараб жарималарнинг турли миқдорларини белгилаб, МЖТКнинг 198-1-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф этмоқдалар. Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли тузатишлар ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

1 август: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
2018 йил августда Ўзбекистонда янги қоидалар ва норматив ҳужжатлар кучга киради. Улар турли соҳаларга оид: ижтимоий жиҳатга йўналтирилган тадбиркорлик ва ишсизларга субсидиялардан тортиб давлат органлари тизимидаги ислоҳотларгача. Norma.uz қонунчиликдаги энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида қисқача қайд этиб ўтади

Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 584-сон қарори эълон қилинди

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади
1 октябрдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тўхтатилади. Ҳокимликлар, нотариуслар ва Қурилиш вазирлиги бўлинмалари кадастр органларига рўйхатга олиш маълумотлари ҳақида электрон шаклда хабар беришади

Яқин йилларда мактаблар қанчалик ўзгаради
ҚҲТБТ порталида 2018–2021 йилларда Ўзбекистон халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

ЯИДХП интерактив хизматлари рўйхати кенгайтирилди
ЯИДХПда янги хизматлар ишга туширилди: турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин
Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар (28.07.2018 йилда 510-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди

Экстремизмга қарши курашиш: материаллар олиб ташланади, ташкилотлар “қора рўйхатга” киритилади
30.07.2018 йилдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-489-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат эълон қилингандан кейин уч ой ўтгач кучга киради

Текширувларни тайинлашнинг иккита алгоритми жорий этилди
Бу Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонига иловаларда назарда тутилган

Бизнесни режадан ташқари текшириш бир ой давомида тикланиши мумкин
Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сон Фармонидан шу келиб чиқади

Автоташувчилар 3 ойдан 1 йилгача муддатга суғурталанишлари мумкин
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди, улар 3 ой ўтгач амалга киритилади

Судларга қонуности ҳужжатларини талқин қилиш ҳуқуқини бериш лозим
Адвокат Илҳом Азизов қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида тез-тез юзага келадиган зиддиятлар сабабларини ўрганиб, вазиятдан чиқиш йўлини таклиф этди

МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгартиришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаштириш ставкасини йиллик 14 фоиз даражасида ўзгартиришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди

knigi.uz интернет-дўконига кириш учун 5 та сабаб
«Norma» нашриёти бухгалтерлар, кадрлар иши ходимлари ва юристлар учун фойдали бўлган китобларни харид қилишнинг қулай усулини таклиф қилади. knigi.uz интернет-дўкони хизматларидан фойдаланинг

Кўчмас мулк бузилганда зарарларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жамғарма қоплайди
Президентнинг 27.07.2018 йилдаги Фармони билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва бизнесга етказилган зарарларни қоплашнинг янги механизми маъқулланди

Текширувларнинг 2 та тури бекор қилинди. Қайсилари қолди?
Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини таҳлил қилишда давом этамиз

Адвокатлар суд биносига компьютер ва мобиль телефонларини олиб киришларига рухсат берилди
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (25.07.2018 йилда 2981-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тегишли ўзгартиришлар киритилди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қандай ишларни кўриб чиқади
МЖТКда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар тоифаси белгиланди, шунингдек унинг ходимлари қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилганлик учун жарима жорий этилди. Тузатишлар 23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун билан киритилди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уруғликлар билан муомала қилишдаги ҳуқуқбузарликлар учун – 40 ЭКИҲгача жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонунга қаранг). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жарималар жорий этилди

Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ амнистияси эълон қилинди
Президентнинг 27.07.2018 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Маҳаллий даражадаги депутатлар судлар раисларининг ахборотини эшитадилар
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ва «Судлар тўғрисида»ги қонунларга ана шундай тузатишлар киритилди (23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун)

Бухгалтер ва аудиторлар ДСҚ ҳузуридаги Марказда малака ошира оладилар
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Техник регламентларни бузганлик учун 10 ЭКИҲгача жарима жорий этилди
20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан техник регламентларни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди

Фуқаролар томонидан юридик шахсдан автомобилнинг 30 кунгача муддатга нотариал тасдиқлашсиз ижарага олинишига рухсат берилди
26.07.2018 йилдаги ЎРҚ-488-сон Қонун билан Фуқаролик кодексининг 565-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди

ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлашнинг қулай усули
Пойтахтда Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чораларни қўллашнинг янги тартиби синовдан ўтказилмоқда, дея хабар беради Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Божхона тўловлари ундирилмайдиган почта ва курьерлик жўнатмаларининг янги нормалари тасдиқланди
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сон қарори эълон қилинди

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағлари нималарга сарфланади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (25.07.2018 йилда 3043-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди

Сервитут тўғрисидаги келишувни ЯИДХПда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин
ЯИДХПда янги интерактив хизмат ишга туширилди. Унинг ёрдамида ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш мумкин

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»