Қимматбаҳо металлар ва минерал маҳсулотлар экспорти устунлик қилади
Марказий банк 2018 йилнинг I ярми учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича маълумотларни эълон қилди. Ҳисобот Халқаро Валюта Жамғармаси талабларига мувофиқ тузилган
Олий Мажлис Сенати сессияси 27 сентябрда чақирилади
Парламент Юқори палатаси Кенгаши 22.09.2018 йилда тегишли қарор қабул қилди. Бу Сенат жорий чақирувининг 16-ялпи мажлиси бўлади
Ўқувчиларнинг дам олиши ташкил этилади, тўгараклар раҳбарларига – 25% гача устама
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2018 йилдаги 736-сон қарори билан талаба ва ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Янги тажриба: пойтахт маҳаллаларида бизнес-марказлар
Пойтахтнинг Олмазор туманидаги маҳаллаларда “Тадбиркорлик марказлари” ташкил этилади. Шарҳимизда - фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга улар қандай ёрдам кўрсатиши ҳақида
Камералар ёрдамида 7 хилдаги қоидабузарликлар қайд этилади
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Компьютер маркази маълум қилди
Маиший техникани божсиз олиб киришни 6 ойда 1 мартагача чеклаб қўйишлари мумкин
Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Пойтахтда кўчаларни ёритиш тартибга солинади
Пойтахт ҳокимияти томонидан ташқи ёритиш электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш дастури ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Андижон вилоятидаги КСЗларда 300 млрд сўмлик ишлаб чиқаришлар ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2018 йилдаги 741-сон қарори билан Андижон вилоятидаги бўш турган объектлар негизида 4 та қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфлар миллий даражада баҳоланади
Президентнинг 20.09.2018 йилдаги қарори билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди
Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилади
2019 йил июль ойида фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимининг тажриба шакли ишга туширилади. Барча иштирокчиларни унга улашнинг якуний муддатлари 2020 йил февраль ойида белгиланади
2018/2019 ўқув йили учун контракт пулининг биринчи ярмини 30 сентябргача тўлаш мумкин
Мамлакат олий ўқув юртларида контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм-каналида шу ҳақда хабар берилади
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги малака ошириш даврийлиги қисқартирилди
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизими соҳалари ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига ўзгартиришлар киритилди
Террористик ва экстремистик ташкилотларга адашиб кириб қолганлар жазоланмайди
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Судьяларга пенсияга доир имтиёзлар бериш таклиф этилди
Олий суд Судьяларни пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Аудиторлик фаолиятида – янги қоидалар
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Пластик карталар ва тўловлар соҳаси ислоҳ қилинади
Президентнинг 19.09.2018 йилдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Валюталар курси: келгусида нималар кутилмоқда?
Марказий банкда валюта курсида 2018 йилнинг охиригача йил бошидагига нисбатан катта тебранишлар бўлиши кутилмаяпти
Атомларга ажратдилар: ядро энергетикаси қонун билан тартибга солинади
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Ҳисоб корхона харажатларини бошқаришда ёрдам беради
Таннархни аниқлаш ва харажатларни бошқаришнинг замонавий усулларини ўрганишни хоҳлайсизми? «Norma» профессионал ривожланиш маркази бундай имкониятни тақдим этади. Марказда 2018 йил 24 сентябрь куни махсус ўқув курси бошланади
Кўчмас мулкни нотариал тасдиқлашга 1 соат 50 дақиқагача талаб этилади, юридик шахслар таъсис ҳужжатларини тақдим этмайдилар
Вазирлар Маҳкамаси нотариал ҳаракатларни амалга оширишда зарур маълумотларни (маълумотномаларни) олиш учун нотариал идораларнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича 6 та маъмурий регламентни тасдиқлади (14.09.2018 йилдаги 733-сон ВМҚ)
Ўсимликлар клиникасини қандай манфаатли шартларда ташкил этиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2018 йилдаги 734-сон қарори билан ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари ва улардаги хорижий ходимларни аккредитация қилиш муддатлари қисқартирилади
ҚҲТБТ порталида Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган
Тошкентда айрим қозонхоналарни ўчириб туриш муддатлари кўчирилди
Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш учун ИМ-4 ва ИМ-10 тўлиқ ўчириб турилиши 2–5 октябрга кўчирилди
Бухгалтерни иш ҳақи билан ушлаб қола олмайсиз
Бухгалтер бир йил ҳам ишламай, кетиш ҳақида ариза ёзади. Иш берувчи қандай қилиб жамоада бундай вазиятнинг олдини олиши мумкин? Norma порталининг ушбу саволига пойтахтдаги компанияларнинг бухгалтерлари жавоб берадилар
Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи қандай суғурталанади
Олий суд судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Соғлиқни сақлаш: 4 турдаги тиббий ва 12 турдаги ёрдамчи хизматлар хусусий тадбиркорларга аутсорсинг шартларида берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган навбатдаги лойиҳада соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш назарда тутилган
Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар: текширишлардан фарқи нимада?
Ушбу шарҳда солиқ назоратининг янги турлари – мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни бизнесга таниш текширишлар билан солиштирамиз
1.01.2019 йилдан нотариуслар бармоқ изларини сканер қилишни бошлайди, 17-шакл талаб қилинмайди
Адлия вазирлиги 2 та маъмурий регламент қабул қилинганлигини маълум қилди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Лалми ва яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалиги айланмасига жалб қилишнинг янги тизими қарийб 1 миллион гектар ерни ўзлаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутади.
Маъмурий қонунчилик янгиланади
Маъмурий жавобгарлик тизимини комплекс қайта кўриб чиқиш ишлари бошланди. Президентнинг Ф-30-сон фармойиши билан замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва суд назоратини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Тиббий хизматлар сифати ягона стандартлар асосида назорат қилинади
Тиббий хизматлар сифати ва тиббиёт муассасаларини лицензиялаш тизимига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг ПҚ-170-сон қарорида назарда тутилган.



