
Пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш шартлари ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг баъзи ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритилди.

Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича жаҳон конференцияси ўтказилади
Унинг доирасида Замонавий санъат маркази қошидаги арт-резиденциялар фойдаланишга топширилади, Франция маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек "Абулқосим" мадрасаси ва "Охунгузар" маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилади.

Ўзэнергоинспекция Вазирлар Маҳкамасига ўтказилмоқда
Унга энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Шаҳарсозлик соҳасидаги низолар қандай ҳал қилинади
Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.

Айрим унвонларни бериш муддатлари бир йилга узайтирилди
Булар Қуролли Кучлар, ИИВ, Миллий гвардия ва божхона хизматларидаги катта лейтенант ва ундан юқори унвонлар.

Ҳудудларнинг мастер-режалари қайси ҳолларда ишлаб чиқилади
Батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳавий ечимларни ўз ичига олади.

Ёшлар технопарклари стартапчилари хорижга стажировкага юборилади.
Докторантурага ҳужжатларни эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширса бўлади.

Андижон вилоятида "Мебель комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда
Унда мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, кўргазма павильонлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдончалари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази жойлашади.

Ерларни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш учун фоизсиз қарзлар ажратилади
Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.

Сув ҳисоблагичларни сақлашга ким маъсул
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Экология соҳасидаги танловлар қандай ташкил этилади
Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таъсири қандай баҳоланади
2025 йилдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторинг қилинади

Миллий вақт шкаласи жорий этилмоқда
Ташкилотларга аниқ вақт пулли хизмат асосида узатилади

Республика шоликорларига имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади
Шоли етиштириш учун ускуналар харид қилиш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилмоқда
Туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда. Уларнинг ишини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бошчилигидаги Республика штаби мувофиқлаштиради.

Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
Улар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан тўланади.

Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини тартибга солувчи баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди

Суғурта хизматларини кўрсатиш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби белгиланмоқда
Суғурта хизматлари таннархи таркибига учта қўшимча махсус харажатлар киради

Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида грант олади
Шунингдек, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қопланади.

Судлар Халқ депутатлар кенгашлари олдида ҳисобот беришмайди
Шу билан бирга улар жамоатчиликни ҳар чоракда ўз фаолиятлари бўйича хабардор қилишади.

Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.

Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
Президент қарори билан тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Кузда иш ҳақи, пенсия ва нафақлар оширилади
Тегишли фармонни Президент 2024 йил 12 августда имзолади.

“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Шунингдек, Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш асоси ўзгармоқда.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди
Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади.

Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялаштирилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди.

Юридик шахсларга СТИРни бириктириш регламенти тасдиқланмоқда
СТИРни бириктириш бўйича сўровни текширишнинг энг узоқ муддати – 1 иш куни.

«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади
Бундай имконият «DeltacarD» ягона дисконт тизимини тақдим қиладиган Delta Promo Group компанияси ва «Менинг шаҳрим» лойиҳаси ҳамкорликни йўлга қўйганлиги туфайли юзага келди

Бўлғуси абитуриентлар учун янги йил таклифи
2015 йилнинг 15 декабридан 2016 йилнинг 31 январига қадар олий ўқув юрти, лицей ёки коллежга ўқишга киришга тайёрланиш учун электрон тестларни жуда ҳамёнбоп нархда сотиб олиш мумкин бўлади!

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида абитуриентлар учун электрон тестларга серия рақамлари скретч-карталарда ҳам тарқатила бошланди

Компаниянгиз кутубхонаси учун янги электрон китоблар
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти учта электрон тўплам – керакли ҳужжатни осон топиш имконини берадиган қулай автоматлаштирилган қидирув тизимига эга ахборот маълумот тизимларини нашр қилди

Ҳамкорлар янгиликлари: мурожаат қилиш ҳуқуқи ва унинг кафолатлари
“Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” Қонунга шарҳ нашр этилди

«Менинг шаҳрим. Таълим» туркумидаги тестлар янгиланди!
«Менинг шаҳрим. Таълим» туркумидаги электрон тестларнинг навбатдаги янгиланган версиялари чиқарилди

Абитуриентлар учун тестларнинг нархи ўзгарди
2015 йил 2 ноябрдан амал қиладиган янги прайс-листни тақдим этамиз

Abitur.mg.uz: маслаҳатлар он-лайн тарзда
Abitur.uz – бу ҳар бир ОТМ абитуриенти ёки мактаб битирувчиси, шунингдек ўқув ишлари мудирлари, синф раҳбарлари, касбга йўналтириш бўйича педагоглар ва репетиторлар учун ахборот жойлаштирилган сайт

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди
Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди
Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

Қандай касалликлар бепул даволанади
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда
Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилди
Улар энди давлат кўчмас мулки эксплуатацияси учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, автомобиллар ҳаракати тезлигини тартибга солувчи йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.
Янги сонларда ўқинг

- Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
- Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин
- Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
- Дастурий маҳсулотлар билан боғлиқ битимлар қандай расмийлаштирилади, ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
- ТИФ давлат томонидан тартибга солинишидаги янгиликлар