Пахта саноати қайта ташкил этилади
Президентнинг 2015 йил 27 октябрдаги Фармони билан пахта хомашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилмоқда
Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидалари тасдиқланди.
Ергеодезкадастр нима билан шуғулланади
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхати тасдиқланди
Ўқитувчиларга юкламалар белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари тасдиқланди
Тарбияга олинган болалар учун нарсалар сотиб олиш тартиби ўзгарди
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ўқитувчиларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш Миқдорлари тасдиқланди
Қайта молиялаш ставкаси олдинги даражада қолди
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборот хизмати 26 октябрда хабар берди
Натижалар келажак учун замин яратади
Тошкент шаҳрида адлия органлари ва муассасалари томонидан шу йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
Хорижга чиқиш тартиби ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2015 йилдаги 301-сон қарори билан Ўзбекистон Ҳукуматининг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Электрон битимларни божхонада ҳисобга қўйиш керак эмас
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Пенсия ҳисоблаш учун қоғоз шаклидаги маълумотномалар бекор қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 297-сон қарори билан "Пенсия" дастурий мажмуи негизида пенсия таъминотининг янги ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш топширилди
Онлайн-дўконлардан товарлар учун божхона декларацияси
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан аввал қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш учун Божхона юк декларацияси (БЮД)ни тўлдириш тартиби тўғрисида Йўриқномага қўшимчалар киритилди
Импорт товар қандай сертификатлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 йилдаги 292-сон қарори билан мувофиқликни баҳолаш ва метрологик хизматлар бўйича органлар фаолиятини аккредитация қилиш ва инспекция назоратидан ўтказиш тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди
Кўмир тендерсиз харид қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2015 йилдаги 296-сон қарори билан энг яхши таклифни танлаш асосида савдо тендерларини ўтказмай қўнғир кўмир етказиб беришга импорт контрактларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Қиздириш лампалари энергияни тежайдиган лампаларга алмаштирилади
Энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2015 йилдаги 299-сон қарори билан 2015–2019 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан электрни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш учун чоралар кўрилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 298-сон қарори билан 2020 йилга қадар Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Молия вазирлиги лизинг берувчилар тўғрисидаги ахборотни янгилади
Молия вазирлиги сайтида шу йилнинг октябрь ойи ҳолатига лизинг берувчилар ва лизинг операциялари тўғрисидаги ахборот янгиланди
Ўзбекистонда туроператорлар ва меҳмонхоналар учун онлайн-платформа ишга туширилди
Янги лойиҳа Ўзбекистон туристик хизматларининг барча етказиб берувчиларини уларнинг ўзаро самарали муносабатлари учун бирлаштиришга, мамлакат туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган
Депутатлар партияларни молиялаштириш тартибини ўзгартиришни таклиф қилишмоқда
Парламентда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат
Интерактив давлат хизматлари ягона портали (ИДХЯП)да Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан хизмат амалга оширилди
Олимлар маоши қанча бўлади
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори билан бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди
Ички ишлар идоралари ходимлари мукофотланди
22 октябрь куни Президент “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” Фармонни имзолади
Текширишларни рўйхатга олиш китоби онлайн-режимда ишлайди
Тадбиркорлар энди ноқонуний текширувлар бўйича шикоятни реал вақт режимида беришлари мумкин
Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: суғурталовчиларга жарима санкциялари
Давлат порталида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тақдим қилинган
Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: суғурталовчининг чекланган мажбуриятлари
Давлат порталида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Иштирокчи келди, иштирокчи кетди...
Жамият иштирокчилари таркиби ўзгарганда, улар чиқиб кетганда ёки янги иштирокчи қабул қилинганда кўпинча тақсимланмаган фойда билан қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида саволлар юзага келади
Пойтахтда иситиш мавсуми бошланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сон қарори қабул қилинди
Бизнес йўлига ғов бўлиш қимматга тушиши мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янгиланди
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мониторинги Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформасида йиллар кесимида ортиб бориш тамойили асосида юритилади.
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Илмий ташкилотлар замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланади
Илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш тартиби тасдиқланди. У асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини сотиб олишни соддалаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва хорижда малака ошириш орқали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Нотариус лавозимига танлов қандай ўтказилади
Нотариус лавозимига номзодларни танлашнинг ягона тартиби тасдиқланди: танлов икки босқичда ўтказилади ва назарий тест синовлари ҳамда амалий топшириқларни ўз ичига олади.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 17 март№ 11
- Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
- Жамғариб бориладиган бадаллар, тўловларни тўламаганлик учун асос ва стаж ҳақида...
- Ижтимоий солиқ бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган
- Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қандай ўтилади
- Жўнатма «изсиз» ғойиб бўладими?


