Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги алифбога ўтишда банкнот ва тангаларни алмаштиришга тўғри келмайди Доимий ва вақтинчалик фарқлар: фойда солиғига таъсири Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Аudit» платформасини янгилади
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
09.11.21

Иқтидорли талабаларга - махсус стипендиялар

Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва номли давлат стипендиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

09.11.21

Иқтисодиёт тармоқлари ходимлари ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

08.11.21

«Ургут» ЭИЗ ҳудудида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ургут туманининг ҳудудий чегаралари ичида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларига "Ургут" эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.

08.11.21

Давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилди

Хусусан, давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари прогнози ва республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.

08.11.21

«Гранд Мир» меҳмонхонасининг «ер» масаласи суд томонидан қандай ҳал этилди

Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси келажакка бўлган ишончни орттиради: ҳаммаси инсонлар манфаатларини кўзлаб, улар фаровон ҳаёт кечиришлари учун қилинмоқда.

08.11.21

Адлия вазирлиги топилмаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини жорий этишни таклиф қилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

05.11.21

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Лондон фонд биржасида еврооблигациялар чиқаради

2021 йил ноябрь ойида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Лондон фонд биржасида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача еврооблигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ташкиллаштирилади.

05.11.21

Ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини РФда қандай алмаштиришлари мумкин

Қабул қилинган Вақтинчалик низомга мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.

05.11.21

Қимматли қоғозлар бозори. Қандай ўзгаришлар киритилди

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга қўшимчалар киритилди.

04.11.21

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун – $100 млн

Маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз ажратилади.

04.11.21

Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди

Унинг вазифаси - хўжалик юритувчи субъектларга қарз бериш, капиталида иштирок этиш ва улар билан муносабатларда бошқа молиявий инструментлардан фойдаланиш йўли билан Қирғизистон иқтисодиётининг устувор секторларида ўз харажатларини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.

04.11.21

Инвесторларга кўчмас мулкни сотиб олишда солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи берилади

2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашни 6 ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

03.11.21

Кўпикланадиган ва табиий вино акциз маркалари билан маркаланишдан озод қилинади

Чора-тадбир мамлакатда кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш мақсадида синов тариқасида жорий этилмоқда.

03.11.21

Пахта теримчиларга устама ҳақ тўланади

2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

03.11.21

“Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

03.11.21

Франшизинг тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн-режимга ўтказилади

Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

02.11.21

2022 йил учун давлат бюджети қандай бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

02.11.21

НҲҲлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан қандай ўтказилади

НҲҲлар лойиҳаларига қўйиладиган талаблар орасида - оғзаки нутқ шакллари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари, эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашларнинг мавжуд бўлмаслиги талаби бор.

02.11.21

Қатор давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи камайтирилди

Хусусан, турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия ва бошқалар дубликатларини бериш.

01.11.21

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди

29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан МЖТК ва ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

01.11.21

Бизнес учун фойда солиғи бўйича хушхабар

Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - амортизациянинг ҳар йилги чекланган нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор.

01.11.21

Қандай юридик ёрдам бепул кўрсатилади

«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш ва бошқа кўринишларда юридик хизматлар кўрсатилиши режалаштирилмоқда.

30.10.21

Етим болалар уй-жой билан таъминланади

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

30.10.21

1 ноябрдан нималар ўзгаради

norma.uz портали 2021 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

29.10.21

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади

У Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида ташкил этилади.

29.10.21

Ободонлаштириш соҳасидаги ходимларга устама тўланади

У ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15%ини ташкил этади

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Тек­ши­рув­лар ўрни­га ёнғин ауди­ти: сав­до мар­каз­ла­ри ва бо­зор­лар ёнғин­дан суғур­та­ла­на­ди

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Ху­су­сий тад­бир­кор­лар­нинг ка­ме­ра­ла­ри хав­фсиз­лик ка­ма­ри тақил­ма­ган­ли­ги­ни қайд эта­ди

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Эҳти­ёж­манд оила­лар­га 1 мил­ли­он сўмдан тўлаб бе­ри­ла­ди

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

1 но­яб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Аҳоли­нинг эҳти­ёж­манд қат­лам­ла­ри бир мар­та­лик ёр­дам ола­ди

Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.

ОТМ ва стар­тап­лар Рақам­ли тех­но­ло­ги­ялар ва­зир­ли­ги­нинг сунъ­ий ин­тел­лект ин­фра­ту­зил­ма­си­дан фой­да­ла­на­ди

Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.

Ян­ги­ча сме­та: қури­лиш ком­па­ни­яла­ри 2027 йил­дан бош­лаб ни­ма­лар­га тай­ёр­гар­лик кўриш­ла­ри ке­рак

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.

Лойиҳа-қиди­рув иш­ла­ри қий­ма­ти яго­на ме­зон­лар асо­си­да ҳисоб­ла­на­ди

Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.

Ил­мий-ин­но­ва­ци­он таш­ки­лот­лар ре­ес­три ту­зи­ла­ди

Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Аҳоли учун су­юл­ти­рил­ган газ нар­хла­ри тас­диқлан­ди

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.