Алоқа тарихи – АКТни ривожлантириш тарихи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон алоқа тарихи музейида “Мустақиллик йилларида миллий ахборот соҳасининг ривожланиши” мавзусида семинар-экскурсия ташкил этилди
ОХС Пленуми: Ғайриқонуний банкротлик устидан назорат кучайтирилди
Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги “Илгари қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 299-сон қарори билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд жараёнининг айрим масалаларига тушунтириш берилди
Суд мулк ҳуқуқини тан олмаслиги ҳам мумкин
ОХС Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 19.11.2010 йилдаги 220-сон қарорига янги тушунтиришлар киритилди
Давлат божини ундириш масалаларига тушунтириш берилди
ОХС Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан ОХС Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг (18.04.2008 йилдаги 180-сон) айрим қоидаларига тузатиш киритилди
Лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2016 йилдаги 240-сон қарори билан Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Савдо ва умумий овқатланиш объектлари учун танлов ташкил қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2016 йилдаги 237-сон қарори билан савдо ва умумий овқатланиш объектлари ўртасида ҳар йили Тошкент шаҳрида «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Қандай қилиб божхона брокери бўлиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан Божхона брокери сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Узайтирилган гуруҳга қатнаш учун қанча ҳақ тўланади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Банк-молия академиясида қабул квоталари ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 августдаги 248-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2016/2017 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор 2016 йил 5 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилло Йўлдошев бошчилигида парламент юқори палатасининг Кенгаши томонидан қабул қилинди
Ёшлар ва ҳуқуқ-тартибот масалалари парламент диққат марказида
Палатанинг навбатдаги ялпи мажлисига киритиш учун “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари тайёрланмоқда
Тижорат сирини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори билан Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом тасдиқланди
Қизил китобга нималар киритилади
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 июлда 2817-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом тасдиқланди
Темир йўл компаниясидан янги истироҳат ва аттракционлар боғи
Бир неча йил олдин Ўзбекистон темирйўлчилари томонидан “Локомотив” истироҳат боғи очилган эди. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Темирйўлчилар куни касб байрамига «Анҳор-Локомотив» дам олиш маскани ва аттракционлар боғини очади
ТИВ ахборотини YouTube орқали кўриш мумкин
Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилишича, эндиликда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ва мамлакатимизнинг ташқи ва ички сиёсати тўғрисидаги ахборот билан Интернетнинг энг йирик видеоплатформаси орқали визуал форматда яқиндан танишиш мумкин
НҲҲ лойиҳалари: почта алоқаси электрон тижоратни ривожлантириш учун
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Автобуслар ҳаракатини илова орқали кузатиш мумкин
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ «TASHBUS» мобил иловасини тест режимида ишга туширди
Солиқ кодексини қўллаш масалаларини ОХС Пленуми тушунтирди
Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан аввал қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб топилди
НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш Тизими Порталида (ҚҲТБТ) ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Таклиф қилинаётган тузатишларнинг мақсади – амалдаги норматив ҳужжатларни Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ келтиришдир
ННТнинг айрим тадбирларини келишиш лозим эмас
Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 27 июлда 2679-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Банкда касса қаерда жойлашиши керак?
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талаблар тасдиқланди
Адвокатлик касби
Адвокат – бутун дунёда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда оммавий касбдир. Адлия вазирлигининг расмий сайти ва очиқ маълумотлар портали маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида 1 770 нафар адвокатлар ва 600 дан зиёд уларнинг тузилмалари фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда қандай қилиб бу касб вакили бўлиш мумкинлиги тўғрисида – бизнинг шарҳимизда
Суд ҳимояси: алимент ундириш! (Охири)
Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади, деб ҳисоблайди Холмўмин ЁДГОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Судларнинг асосий вазифаси - адолат устуворлигини ўрнатиш
Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлисида иккита қарор лойиҳаси кўриб чиқилди
АКТ ҳаётга жадал жорий қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВнинг Комплекс дастурни амалга оширишнинг бориши тўғрисида парламент эшитуви бўйича таассуротлари
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Имтиёзли шартларда олиб кириладиган жиҳозлар рўйхати қисқартирилди
Иқтисодиёт вазирлиги, МВ, ТИАИСВ, ДБҚнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритилди
Тарих институти қайта ташкил қилинди
Президентнинг 18.07.2016 йилдаги ПҚ-2562-сон қарори билан Фанлар академияси Тарих институтини Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил қилинди
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Экология миллий қўмитаси ва экологик полиция фаолияти қандай ташкил этилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли пунктларининг дарахтлар ўсадиган ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйилади.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 декабрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кам таъминланган оилалар ёшларига қўшимча имтиёзлар берилади
Бунда улар ўқишда ижобий кўрсаткичларга эга бўлиши, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этиши ва бошқалар талаб этилади.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жиноий жазо кучайтирилади
Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уюшган наркожиноятчиликка чек қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришнинг янги тизими шаклланмоқда
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузурида экология полицияси ташкил этилмоқда.
Уй-жой қурилиши соҳасида назорат кучайтирилади
Президентнинг "Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулот етиштириш учун давлат имтиёзли кредитларидан фойдаланишда унинг йўқотилиши хавфини суғурталаш босқичма-босқич амалга оширилади.
Туризм соҳасини тизимли ривожлантириш қандай таъминланади
Президент қарори билан туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳозирги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказиш, шунингдек, хорижий сайёҳларнинг йиллик оқимини 10 миллиондан 20 миллион кишига ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 9 декабрь№ 49
- Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари меъёрлари янгиланди
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа қандай ҳисобланади
- Кадрлар хизматининг 2025 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари
- Иқтисодиётда интеллектуал мулк улуши ортади
- Молиявий технологиялар бозорининг ривожланиши тезлашмоқда



