Гидроэлектростанциялар "Ўзбекгидроэнерго" АЖга ўтказилди
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги Фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди
Депутатларнинг жойлардаги фаолияти – жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланмоқда
Ҳудудлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш, аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш ва уларни ташвишлантираётган масалаларни ҳал этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг ҳар ойда жойларга чиқишлари ташкил этилмоқда
«Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi» имтиҳонлар саналарини эълон қилди
«Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi» МЧЖ Ўзбекистон бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида имтиҳонларга рўйхатга олиш бошланганлигини эълон қилди. Ушбу материалда – имтиҳонлар саналари, рўйхатдан ўтиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган ташкилотларнинг боғланиш маълумотлари
Рамазон ойи 27 май кунидан бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади
Суд соҳаси ходимларида қандай мансаб даражалари бўлади?
"Суд ва Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳакида"ги Қонун лойиҳасига шарҳ
Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Талабни ҳисобга олиш нормаларини қайта кўриб чиқиш вақти келди
Ушбу шарҳда – учинчи шахслар билан ҳисобга олишни тақиқловчи норма ҳақида. У кимларга татбиқ этилиши ва қандай муаммолар туғдириши – назария ва амалиётда
Бухгалтерлик курсларида ёзги чегирмалар бўйича ўқиш
Таълим дастурлари бўйича Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ҳамкори ҳисобланадиган «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази ёзги акция ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Акция шартларига кўра ёки салмоқли чегирма билан ёхуд бепул ўқиш мумкин
Лицей битирувчисига махсус фандан имтиҳон топширгандан кейин мутахассислик берилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2882, 2017 йил 10 май) билан Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат ташкилотларининг ҳар бир тури учун – АКТ ривожланишини баҳолашга ўз ёндашуви
ЯИДХПда электрон хизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Иқтисодиёт вазирлиги маҳсулотларга буюртмачи топишга ёрдам беради
Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг иккинчи чорагида ўзлаштириш ва етказиб беришга тавсия этилган 40 мингдан зиёд номдаги маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди
Жиззах вилоятида автомобиль заводи қурилади
«Ўзавтосаноат» АК ва «Пежо Ситроен» гуруҳи Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона барпо этиш тўғрисидаги битимни имзолади
726 хўжаликда биогаз қурилмалари ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йиллар даврида республикада биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Савдо-саноат палатаси сайтида жойлаштирилди
ТДЮУ қабул қилиш квотасини 600 нафаргача кўпайтирди
Президентнинг 28.04.2017 йилдаги ПҚ–2932-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университетини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди ва унинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди
Тиббиёт муассасалари статистик ҳисоботларнинг ягона электрон тизимига уланади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 266-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиаллари қайта ташкил этилди
Мева ва сабзавотларнинг давлат харидлари – ҳудудий ярмаркаларда
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 йилдаги 206-сон “Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига тузатишлар киритилди
Меҳмонхона ва туристик хизматларга солиқ имтиёзлари татбиқ этилади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ–5033-сон Фармони билан туризм соҳасидаги бизнес-субъектларга қўшимча имтиёзлар берилди
Амалдорларга нисбатан хизмат текширувлари қандай ўтказилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 264-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ободонлаштириш ходимлари узоқ муддатли хизмати учун мукофотланади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 267-сон қарори билан қатор қонуности ҳужжатларига пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ишини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар киритилди
Янги ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барпо этиш билан алоҳида давлат қўмитаси шуғулланади
Президент жорий йилнинг 11 май куни “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди
Биометрик паспорт тайёрлигини онлайн кузатиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртманинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн-сервисни ишга туширди
Алимент муддатини ўтказиб юборганлик учун – 15 сутка қамоқ
ҚҲТБТ порталида алимент тўламаганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилди
ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш сервиси ишга туширилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш бўйича янги хизмат ишга туширилди
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар қаерда қандай малака оширишдан ўтади?
Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарори билан Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2017 йилдаги 248-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига электротехника саноатини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилишга қаратилган тузатишлар киритилди
Юридик хизматлар штатлари нормативлари ва мукофотлаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2017 йилдаги 250-сон қарори билан юридик хизматлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ ва мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари тасдиқланди
Провайдерларга электрон лицензиялар берилади
Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди
Суд тизими янгиланишга ҳозирлик кўрмоқда
Олий суд раиси Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида сайёр қабул ўтказди. Президентнинг ушбу вилоятлардаги Халқ қабулхоналарида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жиноят, хўжалик, фуқаролик судлари раислари ва судьялари, маҳаллалар раислари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик, ёшлар иштирок этди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.





