Тошкент метрополитени Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади
2022 йил 1 июлга қадар 7 та метро бекатида: «Беруний», «Чорсу», «Пахтакор», «Олмазор», «Туркистон», «Қўйлиқ бозори», «Чилонзор» транспорт ўтиш боғламалари барпо этилади.
Миллий эстрада санъати институти очилади
Унинг вазифалари жумласига - миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш киради.
Депутат ёрдамчисининг мақоми белгиланди
Унинг фаолияти депутатнинг сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда унинг сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этишдан иборатдир.
СКга солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тўғрисида нормалар киритилди
Солиқ кодексига қатор солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги нормалар, БКга эса - ТИФ иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида нормалар киритилди.
Муқобил энергетикани ривожлантириш қандай амалга оширилади
Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро- ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш назарда тутилган мақсадли комплекс дастур тасдиқланди.
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
У нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш билан шуғулланади.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаганлик учун давлат божининг янги миқдорлари белгиланди
Хусусан, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир фаолият учун давлат божи жорий қилинди.
Болалар гематологияси марказини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Унинг вазифалари жумласига - болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш, соҳада юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш киради.
МҲХСга ўқиётган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
Уларни тугатгандан кейин бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган учта халқаро ташкилотлар белгиланди.
Ким учун уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом "Темир" ва "Аёллар" дафтарига киритилган оилаларнинг фарзандларига, шунингдек "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларга кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Кимлар алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга оширишга ҳақли
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилиш кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги бир қатор НҲҲлар тасдиқланди.
Риэлторлар ва баҳоловчилар тушунчаси берилди
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида» ва «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор килиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қайси фаолият тури учун МБни хабардор қилиш етарли
Амалга ошириш учун МБни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишлар билан белгиланган.
Олий Мажлис Сенатининг XX ялпи мажлиси 20 октябрда бўлиб ўтади
Мажлисда “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқаларни кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.
Давлат харидлари иштирокчилари дастлабки танловдан ўтадилар
Корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом қабул қилинди.
Аккредитация қилиш ва сертификатлаштириш соҳасида қандай ўзгаришлар киритилди
Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларида бир қатор тушунчаларга аниқлик, айрим нормаларга тузатишлар киритилди.
Электротехника саноати қўллаб-қувватланади
Электротехника тармоғи корхоналарига ҳар йил учун Давлат бюджети ҳисобидан $10 млн миқдоридаги маблағ ажратилади.
Ер муносабатларига қандай ўзгартиришлар киритилди
Ушбу соҳани тартибга соладиган бир қатор ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига ўтказилди
Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг жадвали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинади.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари қандай фаолият юритади
Зўрликдан жабр кўрган хотин-қизлар ўртасида ишлар олиб борилишини такомиллашлаштириш, шунингдек ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали қандай ўтказилади
Тадбир ҳар икки йилда бир маротаба Бухоро шаҳрида ўтказилади. Унинг мақсади - тажрибали ва истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, миллий ҳунармандчиликнинг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини сақлаш ва қайта тиклаш.
Йўловчи автотранспорт қатновлари сони оширилади
Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгартирилди
Хусусан, талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси ваколатли орган томонидан тезкор тартибда ўтказилиши билан тўлдирилди.
Фуқаролик авиацияси қўллаб-қувватланади
Хусусан, энди хорижда ишлаб чиқарилган товарларнинг давлат харидларидаги иштироки тақиқланиши ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмларга нисбатан татбиқ этилмайди.
ХТВга қўшимча функциялар юкланди
Хусусан, у ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар, шунингдек, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади ва бошқалар.
Тошкентда қачон иссиқлик берилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги оширилади
Президентнинг 29.04.2026 йилдаги ПФ-70-сон Фармони энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилашга қарор қилди.
Қайси дори воситалари реимбурсация дастурига киритилган
Ҳужжат аҳолига амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, соҳага давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Ногиронлар учун янги хизматлар
Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун ижтимоий хизматлар, шунингдек, жисмоний ва ақлий ривожланишида туғма нуқсонлари бўлган болалар билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.



