«Ўзстандарт» фермерларга ЕИ бозорларида сотувни фаоллаштиришга ёрдам беради
«Ўзстандарт» агентлиги ва RINA S.p.A (Италия) компанияси томонидан Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларига мувофиқ янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш йўлга қўйилади
Алима Коканбаева: «Иш берувчи яхши ҳақ тўлашга лойиқ эканлигингизни малакангиз билан тасдиқланг»
Алима Коканбаева CAP тизимининг уч босқичидан ўтди, навбатдаги якуний босқичга тайёрланяпти. Ўтган шанбада BIR.UZ тизимида аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширди. Шу муносабат билан Norma портали саволларига жавоб берди
MUIC ўз резидентларининг лойиҳаларини давлат органларига тақдим этади
Mirzo Ulugbek Innovation Center ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш билан шуғулланади
Қонуннинг таъсир доирасига тушмайдиган давлат харидлари қандай амалга оширилади
Президентнинг 27.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
22 та чорраҳада светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилишга рухсат берилади
Тошкентда светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилишга рухсат берадиган янги йўл белгиларини ўрнатиш бошланди
ОТМ 5 баллик баҳолашга ўтади, жорий назоратнинг роли пасайтирилди
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом эълон қилинди (рўйхат рақами 3069, 26.09.2018 й.)
Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни вақтинча ҳисобга олиш жойи бўйича “маҳалладан” олиш мумкин бўлади
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишларни Адлия вазирлиги ишлаб чиқмоқда
Темир йўл ва ҳаво транспорти орқали импорт қилинадиган товарларни қандай дастлабки декларациялаш амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарори эълон қилинди
Йўлдаги радарлар тунги вақтда ҳам ишлай бошлади
2018 йилнинг 25 сентябридан Тошкентда йўлларда ўрнатилган радарлар тунги вақтда ҳам ишлай бошлади, дея хабар қилади ИИББ матбуот хизмати
Синовларсиз нострификациялаш ҳоллари рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда
Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Президент қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ҳудудларда бизнес ҳолати қандай?
ССП ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларида инвестиция муҳитини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўровнома ўтказилмоқда
2019 йилда мутахассисларни хорижда ўқитиш учун 45 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди
Ҳимоя ордери оилада зўрлик ишлатилишидан ҳимоялайди
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Онлайн-судлов: мажлислар жадвали, видеотрансляциялар ва суднинг ҳал қилув қарорлари
Олий суднинг расмий сайти орқали судга ариза бериш, жараён санасини билиш ва унда онлайн қатнашиш мумкин, деб ёзади «Народное слово»
Пойтахтда Интеллектуал мулк масалалари бўйича судни ташкил этиш режалаштирилмоқда
Интеллектуал мулк агентлиги (бундан кейин – ИМА) ана шундай таклиф билан чиқди. Лойиҳа билан ҚҲТБТ порталида танишиб чиқиш мумкин
Миллий олий таълим муассасалари дунёнинг етакчи рейтингларига киради
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Ривожланиш жамғармаси ва ушбу соҳадаги халқаро тадқиқотлар бўйича Миллий марказни ташкил этиш таклиф қилинмоқда
Адвокат лицензияси учун ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
20 та мамлакат дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинади
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланиши такомиллаштирилди. Адлия вазирлиги Президентнинг тегишли қарори тасдиқлангани ҳақида хабар беради
Имтиёзлар ишламаганда
2019 йил январдан бошлаб кўпчилик корхоналар ҚҚС тўлашга ўтади. Давлат фаолиятнинг айрим турлари учун имтиёзларни сақлаб қолади. Бироқ бу имтиёзлар ҳозиргидек ишлайдиган бўлса, бу товарлар ва хизматлар нархи анча ошишига олиб келиши мумкин
Ҳисобот топширишга тайёрмисиз?
Солиқ органларига ҳисоботлар топшириладиган вақт яқинлашиб қолди. Бирор-бир муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик керак, чунки охирги ойларда қонун ҳужжатларига жуда кўп янгиликлар киритилди. Уларни билиш учун Norma профессионал ривожланиш марказининг махсус семинарида иштирок этинг
Микрофирмаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши бекор қилинади, кичик бизнеснинг бир қисми ўрта корхоналар тоифасига ўтказилади
Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
1.07.2019 йилдан ЙҲҚ бузилиши қайд этилган видеоёзувлар учун ЭКИҲнинг 5%и тўлана бошлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 747-сон қарори эълон қилинди
Корхонанинг локал ҳужжатлари: тўғри расмийлаштирамиз
Ташкилотда локал ҳужжатлар нега керак? Нима учун уларнинг айримларисиз иш юритиб бўлмайди? Қайси ички ҳужжатлар касаба уюшмаси билан келишилади, уларни тасдиқлаш тартиби қандай? Жавобларни шарҳимиздан топасиз
Жаҳон банкининг Бизнес юритишнинг қулайлиги индексида Ўзбекистон ўз позициясини яхшилайди
Бу Президентнинг 21.09.2018 йилдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сон Фармонидан келиб чиқади
25 сентябрдан қайта молиялаш ставкаси – 16%
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 2 фоиз бандга оширди
Юридик шахсларга газ баллонли автомобилларни ялпи хатловдан ўтказиш учун тақдим этиш мажбурияти юкланди
Ҳукумат газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир шошилинч чора-тадбирларни қабул қилди (ВМнинг 19.09.2018 йилдаги 745-сон қарори)
Қимматбаҳо металлар ва минерал маҳсулотлар экспорти устунлик қилади
Марказий банк 2018 йилнинг I ярми учун Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича маълумотларни эълон қилди. Ҳисобот Халқаро Валюта Жамғармаси талабларига мувофиқ тузилган
Олий Мажлис Сенати сессияси 27 сентябрда чақирилади
Парламент Юқори палатаси Кенгаши 22.09.2018 йилда тегишли қарор қабул қилди. Бу Сенат жорий чақирувининг 16-ялпи мажлиси бўлади
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.





