Янги солиқ имтиёзлари апрель ва июль ойларидан амал қила бошлайди
18.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–476-сон Қонун (52-моддаси) билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Жамоа шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун - жарима
Жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида нималарни билиш керак? Ушбу саволга меҳнат муносабатлари соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради
Дориларга ножўя реакциялар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабарнома юборилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3000, 16.04.2018 йил) билан Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Авиация хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
МЖТКнинг 116 ва 117-моддаларига тузатиш киритилди, шунингдек авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида янги модда киритилди
Судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик – ноқонуний, прописка бўйича – ўзгаришсиз
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Меҳнат кодексига қўшимча киритилди
Давлат органлари ОАВ сўровига 7 кун ичида жавоб беришлари керак
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ-476-сон Қонун билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ва “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида жарималар 10 ва ундан кўп марта оширилди
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Қонун ҳужжатларининг қайси янги нормалари ишламаяпти
Қонунчиликдаги янгиликларни бизнесни юритиш амалиётида қўлламаслик ҳолатлари мавжуд. Гарчи ишбилармонлар ҳамжамияти ҳар бир янгиликдан хабардор бўлсада, давлат органлари уларнинг айримларини қўллай олишмайди. Нима учун бундай бўлишини кўриб чиқамиз
Иссиқ сув ва иситиш 10% қимматлашади
Тошкентда 1 майдан бошлаб марказий иситиш ва иссиқ сув учун тарифлар оширилади, деб norma.uz порталига хабар беришди «Toshissiqquvvati» ИЧБ вакиллари
1 июлда эски намунадаги паспортларни алмаштириш муддати тугайди
Ички ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йилнинг 1 июлига қадар этиб белгиланганини эслатиб ўтади
ЯСТ тўловчилари ер солиғини қандай тўлайдилар
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўқидингми – 5 йил хизмат қил ёки харажатларни қопла
Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (16.04.2018 йилда 2998-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш тизимида – ўзгаришлар
Президентнинг 17.04.2018 йилдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди
Президент 16.04.2018 йилда «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади
Қишлоқ хўжалигига кредит кооперативлари жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Бизнес юритиш учун ер электрон аукцион орқали ажратилади
Адлия вазирлиги тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг янги тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирди
1 майдан бошлаб совуқ сув нархи яна оширилади
«Сувсоз» ДУК сайтида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари учун янги тарифлар эълон қилинди. 2018 йил 1 майдан бошлаб ҳисоб-китоблар янги нархлар бўйича амалга оширилади
Қандай қилиб ТИФ иштирокчиси бўлиш мумкин
Кўпгина корхоналар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмоқчи. Уларнинг раҳбарлари учун бухгалтерия ва юридик хизматларни тайёрлаш вазифаси долзарб бўлиб турибди. Нималарга эътибор қаратиш лозим? Шу ва бошқа саволларга ТИФ соҳасидаги «ViGoRus» консалтинг компанияси директори Светлана Голосова жавоб беради
Идоравий қурол олиб юриш – Ҳарбий-техник институт сертификати бўйича
Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом (12.04.2018 йилда 2997-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига – 5 млн сўм, ўзлари жанг қилган жойларга ва санаторийга сафар қилиш
Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонни ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади
Қора металлар ноқонуний обороти учун – ЭКИҲнинг 50 бараваригача жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 219-1-моддасига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган
Адлия вазирлиги НҲҲ лойиҳалари устида ишлашда асосий ўринни эгаллайди
Президентнинг 13.04.2018 йилдаги ПҚ–3666-сон қарори билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ҳамда Президент ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган лойиҳаларни Адлия вазирлиги билан келишиш мажбурияти жорий этилмоқда
Раҳбар бухгалтерия ҳисобини билиши шартми?
Директор мақомига эга бўлган кишининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот асосларини билиши қонунчилик масъулияти жиҳатидан жуда фойдали бўлиши тайин
Юридик маълумотга эга бўлмай қайта тайёрлашдан ўтиб юридик хизматда ишлаш
Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарорида ана шундай чора назарда тутилган
Нима учун BIR.UZ тизими имтиҳонига апрель ойида рўйхатдан ўтган маъқул?
Бухгалтер расмий ҳужжати - Bir.uz аттестатини олишни ва ўз малакасини оширишни истаганлар учун ажойиб янгилик
14 та юридик коллеж битирувчилари ТДЮУга тест имтиҳонларисиз киришлари мумкин
Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сон қарори эълон қилинди
Ҳарбий техникани ишлаб чиқариш қандай лицензияланади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 йилдаги 237-сон қарори билан Қурол-яроғ, ҳарбий техникани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш ҳамда бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш тартиби белгиланди
Туман адлия бўлимлари ташкил этилди, ФҲДЁ ҳокимликлар тасарруфига ўтказилди
Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
Саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ва камайтириш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмлар жорий этилмоқда.
Лалми ва яйлов ер участкаларини фойдаланишга киритишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Лалми ва яйлов ер участкаларини қишлоқ хўжалиги айланмасига жалб қилишнинг янги тизими қарийб 1 миллион гектар ерни ўзлаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Маъмурий қонунчилик янгиланади
Маъмурий жавобгарлик тизимини комплекс қайта кўриб чиқиш ишлари бошланди. Президентнинг Ф-30-сон фармойиши билан замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва суд назоратини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Тиббий хизматлар сифати ягона стандартлар асосида назорат қилинади
Тиббий хизматлар сифати ва тиббиёт муассасаларини лицензиялаш тизимига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг ПҚ-170-сон қарорида назарда тутилган.
Янги сонларда ўқинг
2026, 9 июнь№ 23
- Давлат нодавлат театрларни қўллаб-қувватлайди
- Фахрий унвон ва иш ҳақи, пенсионерлар учун имтиёзлар, тўлиқ бўлмаган стаж ҳақида
- Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш
- Таъминот остидаги транзит
- «Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»


