Уларнинг вазифалари – "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган мақсадлар ва давлат дастурларига мувофиқлигини ва боғлиқлигини, шунингдек, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилганлигини инобатга олган ҳолда KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқишдан иборат.
Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди
Юқори ҳосилли навларни экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, шунингдек, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳисобига юқори ҳосил олиш режалаштирилмоқда.
Алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларидан қандай фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш режасининг бажарилмагани учун қонуний таъсир чораларини қўллаш тартиби белгиланди.
Президент Администрациясининг тузилмаси ўзгартирилди
Хусусан, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ унинг таркибига ўтказилди.
"Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ҳар йили ўтказилади
Президент фармони билан аҳолининг мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ўсишини таъминлашдаги иштирокини рағбатлантириш, турли соҳалардаги истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, инновацион фаолликни янада ошириш механизмлари белгиланди.
Барча туман ва шаҳарларда эрта ривожланиш марказлари бўлади
Уларнинг асосий вазифалари – болаларга мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш, болани жамиятга мослаштириш ва таълимни давом эттириш ва бошқалар.
Мувофиқликни баҳолаш органлари қандай тайинланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомда мувофиқликни баҳолаш бўйича тайинловчи (нотификацияловчи) органга ва тайинланган (нотификацияланган) органларга қўйиладиган талаблар ҳамда уларнинг мажбуриятлари белгиланган.
Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.
Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан фаолият турига қараб 100 млн сўмдан 2,5 млрд сўмгача маблағ олиш мумкин бўлади.
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради
Бунинг учун солиқ, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади.
Сунъий интеллектни жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар белгиланди
Булар фармацевтика бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини башорат қилиш, қуёш панелларини ўрнатиш жойларини аниқлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Хабардор қилиш тартибида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин
Энди буни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, ДХМ ёки ЙИДХПда амалга ошириш мумкин.
Мустақиллик байрамига тайёргарлик бошланди
Байрам тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилади.
Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.
Ўйинчилар ва гаровларнинг ягона реестри нима учун яратилади
Унинг функцияларига жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базалари билан ишлаш, ўйинчилар, ўйин ташкилотчилари ва бошқалар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш киради.
Фуқаролик жамияти институтлари давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади
Ижтимоий шериклик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилади.
Ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этишни лицензиялаш тартиби белгиланди
Шунингдек, таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этиши тақиқланган Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.
Кредит ахбороти алмашинуви тартиби тасдиқланди
Марказий банк томонидан қабул қилинган низом билан Кредит ахборотининг давлат реестри, банклар, нобанк кредит ва микромолия ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибга солинади.
"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади
Президент фармони билан 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга камайтириш режалаштирилган.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




