Фуқаролар йиғинининг кенгашида – 2 нафар янги маслаҳатчи, профилактика инспектори ва ижтимоий муассасалар раҳбарлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон Қарори билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритилди
Паррандачилик учун кредитлар муддати узайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) билан Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 221-сон Қарори билан Автомобиль йўллари давлат кўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейлардаги машғулотлар учун ОТМ ўқитувчиларига олий таълим ставкалари бўйича ҳақ тўланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2834-1, 2017 йил 21 апрель) билан Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритилди
Суд экспертлари қандай малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 йилдаги 206-сон қарори билан Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси универсал бўлди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Адлия органларининг фаолияти вақт талабига биноан ўзгармоқда
Бу ҳақда Ҳайъат мажлисида Адлия вазири Музраф Икромов халқимиз учун амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақдим этилган маълумотида таъкидлади
Суд соҳасидаги қонунчилик билан Тадқиқот маркази шуғулланади
Президентнинг 19.04.2017 йилдаги ПҚ–2903-сон Қарори билан Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди
Кимё тармоғи корхоналарига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш топширилди
Президентнинг 12.04.2017 йилдаги ПҚ–2884-сон Қарори билан «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди ҳамда унинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланди
Дебиторлар билан солиштирма далолатномаларнинг мавжуд эмаслиги учун жарима солинади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан солиқ тўловчилар – юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномалари ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдириш мавжуд эмаслиги учун маъмурий жавобгарлик киритилди
Ҳудудлар тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминланади
Президент «2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Ҳарбий пенсионерлар коллеж ва лицейларга алоҳида тартиб бўйича қабул қилинади
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Экологларнинг асосий вазифаси – чиқиндиларга қарши курашиш
Президентнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Товар белгисига доир гувоҳнома қандай узайтирилади?
Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) билан Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари тасдиқланди
Револьвер кредитлари тезроқ берилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1704-1, 2017 йил 3 апрель) билан Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Наманган вилоятида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, унинг музейи ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат «Исҳоқхон Ибрат мажмуаси»ни ташкил этиш ҳақидаги таклиф маъқулланди
Электрон савдо майдонларини самарали ташкил қилиш - электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир
Ушбу шарҳда Ўзбекистонда электрон савдо майдонларини ташкил қилиш масалалари ёритилади
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кўпроқ хорижий олимлар ишлайди
Президентнинг 20.04.2017 йилдаги Қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Қандай товар сохталаштирилган бўлади?
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан товар белгилари тўғрисидаги нормаларга тузатишлар киритилди
Қўшиб юборилганда лицензияни қайта расмийлаштиришга рухсат берилди
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги – вақт талаби!
2017 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгаши тадбирида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича 2017 йил 1 январь ҳолатига рейтинг тақдимоти ўтказилди
Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги тегишли Фармони имзолангани ҳақида ЎзА хабар берди
ХУМШни янги Вазирлик назорат қилади
Президентнинг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун солиқлар ставкалари “музлатилади”
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Ҳакамлик суди қарорига ижро варақаси давлат божисиз берилади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот билан бирга хулоса беришади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишлар кучга кирди
Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби ФПКда мустаҳкамланди
12.04.2017 йилдаги ЎРҚ-428-сон Қонун билан Фуқаролик процессуал ҳамда Хўжалик процессуал кодексларига тузатишлар киритилди. Ўзгартиш ва қўшимчалар 1.06.2017 йилдан кучга киради
Давлат рақобат қўмитаси қайта ташкил этилади
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишда илмий ёндашув жорий этилмоқда
Олдини олиш мумкин бўлган ҳар бир жиноят жойлардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлик зонасига айланади – бундай ёндашув Президентнинг янги қарорида мустаҳкамлаб қўйилди.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Медиаторларнинг касбий этикаси қоидалари ишлаб чиқилди
Уларнинг мақсади медиаторлар фаолиятида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида медиаторларга нисбатан ҳурмат ва ишончни оширишдан иборат.
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш дастурини Лойиҳа офиси ишлаб чиқади
Унинг вазифаларидан бири иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича институционал таҳлил ўтказиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилашдан иборат.
Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Умумий фармакопея мақолалари қандай ишлаб чиқилади
Дори воситаларининг хавфсизлиги ва сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат фармакопеяси мақолалари жаҳон тажрибаси ва янги илмий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қандай ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини белгилаб берди.
Иш берувчилар олий таълим ташкилотларида кадрларни қандай тайёрлайди
Олий таълим ташкилотлари, талабалар ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тартиби буюртмачилар ҳисобидан тўловларни амалга ошириш ва бизнеснинг таълим жараёнида иштирок этишини назарда тутади.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Енгил саноат экспорти ҳажми ошади
АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари очилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 февраль№ 05
- Ўзбекистон ва ЖБТ: рақамли божхона сари
- Директорни ишдан бўшатишда ЯММТда шахсий кабинетга кириш имкониятини йўқотмаслик учун нима қилиш керак
- Машиналар чегарада турибди...
- Парваришга муҳтож болаларни тарбиялаётганларга пенсиялар, даромадлар, нафақалар ҳисоблаш тўғрисида...
- Қирғизистонлик юридик шахсга дастурий таъминотдан фойдаланиш учун лицензия сотишнинг солиқ оқибатлари


