Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобининг иловаларида нима ўзгаради Йирик солиқ тўловчилар тўғрисидаги низомда нима ўзгаради Кичик корхона Uzum Market орқали товар сотса
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
03.07.23

Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилмоқда

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2023 йилдаги 269-сон қарори билан белгиланмоқда.

27.06.23

1 июлдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2023 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

26.06.23

Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади

Давлат нотариал идоралари ва адлия органлари ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.

23.06.23

2023 йил учун иш вақтининг янги ҳисоб-китоби эълон қилинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ўзгарганлиги муносабати билан 2023 йил учун иш вақтининг янгиланган ҳисоб-китобини эълон қилди.

23.06.23

“Чиройли” авторақамларни эндиликда 2 йил сақлаш мумкин

Шунингдек аукционда сотиладиган давлат рақами белгиларининг нархлари ўзгармоқда.

23.06.23

IT-визаси бор чет элликларга тиббий хизматлар ўзбекистонликларга ўрнатилган нархларда кўрсатилади

Тиббий хизматлардан ушбу нархларда уларнинг айрим қариндошлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

22.06.23

Соғлиқни сақлаш соҳасида – маъмурий ислоҳот

2024 йилдан бошлаб йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.

22.06.23

Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда

Ер участкаларини сотиш ва ижарага бериш фақатгина онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

21.06.23

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади

Мажлисда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар кўриб чиқилади.

21.06.23

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга – $250 млн

Пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда.

21.06.23

Ковид билан касалланган беморлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар камайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

21.06.23

Иқтидорли спортчилар учун Гимнастика марказлари

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ташкил этилган гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказларининг вазифалари белгиланди.

20.06.23

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида нималар ўзгаради

Чора-тадбирлар орасида – туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий психолог ва руҳий-асаб касалликлари диспансерларида – суицидолог штат бирлигини жорий этиш бор.

20.06.23

Қурбон ҳайити байрами 28 июндан нишонланади

Ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олишади.

19.06.23

Давлат гранти асосидаги қабул квоталари тасдиқланди

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси мавжуд олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади.

19.06.23

ЯТТ томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори камайтирилмоқда

Шахсий томорқа ер участкалари эгалари меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

19.06.23

Ходим билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома қандай тузилади

Ходим ва жамоа ўртасида моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани тузиш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

19.06.23

Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади

Қонун билан бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 4 та асосий тоифаси келтирилган.

19.06.23

Айрим қарздорлик, жарима ва солиқлар бўйича пенялар ҳисобдан чиқарилади

Фермерлар сув солиғи бўйича қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

19.06.23

Кам литражли автомобиллар учун божхона божлари камайтирилди

Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

19.06.23

Қайта тикланувчи энергия манбаидан ҳосил бўлган ортиқча электр энергияси қандай сотилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган қуввати 1 МВтгача бўлган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби белгиланди.

16.06.23

Болаларни соғломлаштириш тизими такомиллаштирилади

Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва болалар оромгоҳларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тасдиқланди.

16.06.23

Телекоммуникациялар соҳасида давлат божи миқдорлари ўзгарди

Президент томонидан имзоланган қонунда қайд этилишича, давлат божини тўлашнинг амалдаги тартиби мураккаблиги ушбу соҳада тадбиркорлик фаолияти янада ривожлантирилишини чеклаб қўймоқда.

15.06.23

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

15.06.23

Транспорт соҳаси ислоҳ қилинади

Транспорт вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади.

15.06.23

Мутахассисларни тайёрлаганлик учун имтиёзлар берилади

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури иштирокчилари қандай преференциялар олади.

15.06.23

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади

У нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Дав­лат си­ёса­ти ва бошқару­ви ака­де­ми­яси­га қабул қан­дай ўтка­зи­ла­ди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сен­тяб­рдан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Кам­бағал оила­лар­да­ги иш­сиз­лар кас­блар­га бе­пул ўқити­ла­ди

Иш берувчиларнинг буюртмалари асосида ишсиз аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга манзилли ўқитиш тизими жорий этилмоқда.

Сув ре­сур­сла­ри­ни бошқариш рақам­ли асос­га ўтка­зи­ла­ди

Алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида Давлат чегарасида олинаётган сув миқдорини кузатиш имкониятини яратган ҳолда камида 300 та рақамли сув ўлчаш қурилмасини ўрнатган ҳолда сувнинг ягона онлайн ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.

Иж­ро иши­да ян­ги ме­ха­низм қан­дай иш­лай­ди – ка­фо­лат маб­лағла­ри

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбе­кис­тон­да «рақам­ли суд» қан­дай иш­лай­ди

Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил суд­лов соҳаси­да кад­рлар халқаро стан­дар­тлар бўйича тай­ёр­ла­на­ди

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Маҳал­ла­лар­да жи­но­ят­чи­лик­нинг бар­вақт ол­ди­ни олиш ти­зи­ми та­ко­мил­лаш­ти­рил­моқда

Хусусан, "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда манзилли ишлаш концепцияси жорий этилиб, "намунали хавфсиз кўча" ва "намунали хавфсиз уй" лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талаблар тасдиқланди.

Им­порт по­ли­эти­лен гра­ну­ла­ла­ри учун ак­циз со­лиғи ва бож­хо­на бо­жи ноль став­ка­да қўлла­ни­ла­ди

Божхона қўмитасига мамлакатга сифатсиз контрафакт эгилувчан қадоқлар (полиэтилен ва полипропилен плёнкалар, нотўқима материаллар ва бошқалар) импортининг олдини олиш вазифаси юклатилди.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-09-19
  • USD:12314.71 (+0.00) сум
  • EUR:14579.39 (+0.00) сум
  • RUB:148.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг