Чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқармоқда
Чет эл фуқароларига Тошкент шаҳрида доимий яшаш учун рухсатнома бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойга қисқармоқда.
Бизнес-омбудсманнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ташкил этилди
Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларидан бири тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлик учун қўлланилган жарималар бўлади.
Авиаташувчилар ва темир йўл йўналишларига субсидия бериш муддати узайтирилди
Йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан киритиладиган таклифларга асосан авиа ва темир йўл қатновлари йўналишлари субсидияланади.
Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича марказлар қандай фаолият кўрсатади
Олимпия ва Паралимпия коллежлари ва марказларига имконияти чекланган ўқувчилар учун 10%гача қўшимча квоталар белгиланди.
Микробизнес учун энди бухгалтер керак эмас
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу борада 2022 йилда тадбиркорлар билан ўтказилган «Очиқ мулоқот»да Давлат раҳбари томонидан белгиланган топшириқларга асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди.
Давлат харидлари электрон тизими операторларига талаблар кучайтирилмоқда
Операторларнинг устав фонди 7,5 млрд сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
Товарлар божхона транзити режимига қандай жойлаштирилади
Транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар «Е-Транзит» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди
Янги кодлар Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан киритилмоқда.
Крипто-активлар айланмаси соҳасида махсус режим иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби белгиланмоқда
Рўйхатдан ўтган иштирокчилар 12 ой ичида тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишлари лозим.
Давлат бюджети маблағлари миқдорлари тасдиқланди
Президент қарорига асосан 2023 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2022 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.
Давлат хизматчилари фаолиятининг самарадорлиги қандай баҳоланади
Баҳолаш натижалари устамалар қўллаш ва лавозим бўйича кўтарилишда инобатга олинади.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизими жорий этилмоқда
Республиканинг барча туман (шаҳар)лари 5 та тоифага тақсимланади, тоифалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларга имтиёз ва субсидиялар ажратилади.
Давлат бюджети - 2023: асосий кўрсаткичлар
30.12.2023 йилдаги “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сон Қонун кучга кирди.
Солиқ кодексига тузатишлар киритилди
СКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўтаётган йилнинг сўнгги кунида тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Ахборот хабарини эълон қилган ҳолда маълум қилди.
2023-2025 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Дастур мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, қишлоқларни янада ободонлаштириш, қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратишга қаратилган.
Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг вазифалари белгиланди
Шунингдек, Президентнинг қарори билан Институтнинг тузилмаси ва Устави, ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари ҳам тасдиқланди.
Давлат бюджети харажатлари оширилди
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ва 2022 йилда республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари ўзгарди.
Янги Меҳнат кодекси: иш ҳақини тўлаш (3-қисм)
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК ҳаммуаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Ҳикматованинг янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи борасидаги тушунтиришларини беришда давом этамиз.
Давлат органларида ички аудит қандай ўтказилади
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит объектида хавф даражасига таъсир қилувчи омиллар белгиланмоқда.
Янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этилмоқда
Жаҳон божхона ташкилоти томонидан жаҳон савдосида бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Мактаб дарсликларига хавфсизлик талаблари белгиланди
1 синф ўқувчиларининг ўқув дарслиги вазни 300 граммдан ошмаслиги лозим.
2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди
Дастур инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, юқори даромадли иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган.
Сенаторлар томонидан 2023 йил учун Давлат бюджети маъқулланди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга солиқ хавфи мезонлари тасдиқланди
ДСҚнинг қарори билан 2 та юқори ва 4 та ўрта хавф мезонлари белгиланмоқда.
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси бўлади
Самарқанд вилояти авиа, темир йўл ва автомобиль транспорти билан боғланган ҳамда аэропортни республика ҳудудлари билан боғлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантирилади.
Фуқаролар йиғини кенгашлари солиқ тушумларини бир қисмини сарфлашади
Тегишли ҳуқуқий эксперимент республика худудларида жорий этилади.
Давлат солиқ қўмитаси янги ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олади
Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринлари тўғрисида маълумотларни шакллантиради.
1 январдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.



