
Янги технопарк объектлари тўлиқ тайёр ҳолда топширилади
Сергели туманидаги индустриал технопарк – бу йил Тошкентда амалга оширилиши мўлжалланган инвестиция лойиҳаларидан бири

Рақобатни ривожлантириш ва капитал бозори бўйича устуворликлар белгиланди
Президентнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари имзоланди

Муҳаммаджон Орипов: «bir.uz – профессионал ўсиш учун ажойиб ресурс»
Андижонлик Муҳаммаджон Орипов 2018 йил 22 декабрда аттестация имтиҳонини топширди. Унга омад кулиб боқмаган бўлса ҳам, бундан хафа бўлмади. Мақсади - моддий бухгалтер аттестатини олиш

Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонунда қайд этилади
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Муҳокама 2019 йил 7 февралгача давом этади

2018 йил якунлари бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади
Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахборотида шу назарда тутилган

Мўмин Ашуров: «Солиқ солишдаги янгиликларга ўқитишда янгича ёндашамиз»
«Norma» профессионал ривожланиш маркази солиқ солиш тизимидаги ўзгаришларга бағишланган навбатдаги семинар ва курсларга қабул эълон қилади. Бу ҳақда батафсил «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров билан интервьюда

Қай бири афзал: соддалаштирилган ҚҚСми ёки умумбелгиланган ҚҚС?
Компаниянгиз учун қайси – соддалаштирилган ёки умумбелгиланган ҚҚС фойдалироқ эканини қандай билиш мумкин? «Norma» компанияси яқин орада ташкил этадиган вебинар иштирокчилари шу ва бошқа саволларга жавоб топишлари мумкин бўлади

Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатларнинг ТОП-5 га кирди
Wegoplaces.me саёҳатлар учун онлайн-сервисида эълон қилинган Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботида ёлғиз сайёҳлар учун 2019 йилдаги энг хавфсиз шаҳарлар санаб ўтилган

Крипто-биржа қандай қилиб лицензия олади
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

МБ Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди
Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат, уларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади

Меҳмонхоналар: бронлаш, рўйхатга олиш, туристик йиғим
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини кўрсатишнинг намунавий қоидалари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Рецепт бўйича бериладиган дориларни рецептсиз сотганлик учун – жарима
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда

Нотариат соҳасида эксперт комиссияси ташкил қилинди
Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган комиссия нотариат соҳасида ягона амалиётни шакллантиради

Мол боқиш ва ем тайёрлаш қонун билан тартибга солинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унинг асосий мақсади – яйловлардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш

Ёза олмайсизми – оғзаки жавоб беринг
I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабаларнинг оралиқ ва якуний назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда улар оғзаки имтиҳон топширадилар

Ўзбекистонда стратегик экологик баҳолаш замонавий тизими яратилади
Давлат экология қўмитаси хорижий ҳамкорлар кўмагида соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш устида ишламоқда

2018 йил учун солиқ ҳисоботи – эски шакллар бўйича
ДСҚ ва Молия вазирлигининг қарори (21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди

«Маҳалладан маълумотнома» талаб қилсалар, нима қилиш керак
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фуқаролардан яшаш жойидан маълумотномаларни тақдим этишни талаб қилишга ва уларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига юборишга йўл қўйилмаслиги ҳақида эслатади

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма факультети очилади
Уни ташкил этиш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 46-сон қарори билан тасдиқланди

Шаҳарлар «ақлли» бўлади
«Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси ва 2019–2021 йилларда уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан онлайн-сўров ўтказиляпти
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда сўров ўтказилмоқда

Дарахт ва буталарни кесишга қачон рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги 43-сон қарори билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тасдиқланди

Бутун «бухгалтерия» BUXGALTER.UZга ўтади
Яқин орада norma.uz портали бухгалтерия контентини buxgalter.uz ихтисослаштирилган ресурсига ўтказиб, уни эълон қилишни тўхтатади

«Doing business»да Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш – ЛБМАнинг вазифаси
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди (17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармонга 3-иловага қаранг)

Болалар боғчаси қандай пуллик хизматларни кўрсатиши мумкин
Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан Давлат МТМларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Кон-металлургия тармоғига халқаро стандартлар жорий этилади
Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси амалга оширила бошлади

Айрим турдаги суд экспертизаларини хусусий ташкилотлар ўтказади
Президентнинг 17.01.2019 йилдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2019 йилдаги 47-сон қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига ўзгартиришлар киритилди

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди
Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.