
Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?
Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 73-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тартибига тузатишлар киритилди

Нотариусларни молиялаштириш қисқартирилди
Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 2168-1, 2017 йил 14 февраль) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 2017 йил 15 февраль) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ходимларнинг ўртача йиллик сони қандай аниқланади?
Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 февраль) билан Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Бўлғуси ҳуқуқбузарлар ёзма равишда огоҳлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарори билан ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсни уни давом эттиришга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида расмий огоҳлантириш тартиби такомиллаштирилди

Қандай касалликларда ҳайвонлар зарарсизлантирилади?
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2857, 2017 йил 8 февраль) билан Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда зарарсизлантириладиган (юқумсизлантириладиган) ҳамда қайта ишланадиган ҳайвонлар касалликларининг рўйхати тасдиқланди

Кичик бизнес кредитлари бўйича Кафолат жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг “Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Бизнесни 30 дақиқада онлайн режимида рўйхатдан ўтказиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – автоматлаштирилган электрон тизим воситасида рўйхатдан ўтказиш хусусида

Ўхшаш товарлар бўйича божхона қийматини белгилаймиз
Олиб келинаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг яна бир усулларидан бири бу ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қиймати (3-усул) ҳисобланади. Қандай товар ўхшаш товар ҳисобланиши ҳақида мазкур шарҳда танишамиз

Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси кредитлар олишга кўмаклашади
Президентнинг кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарори имзоланди. Жамғарма бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш мақсадида ташкил этилди

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ажратилди
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

1 мартдан эътиборан терминалсиз савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш тақиқланади
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди

Ўзбекистон товарлари учун онлайн-майдон
Савдо-саноат палатаси ва Хитойнинг «Jumore E-Commerce Co.Ltd» компанияси ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон тадбиркорларига Хитой компанияси сайтида ўз товарлари билан савдо қилиш имконини беради

Йиллик 9% олиш учун қайси банкда карта очиш керак?
«Қайси банклар пластик карталардаги қолдиқлар бўйича ҳар ойда капитализацияни амалга оширади?» – шундай савол Norma.uz портали таҳририятига келиб тушди, ва, биз 24 та тижорат банкининг пластик карта бўлимларидан суриштириб, бу масалага аниқлик киритишга қарор қилдик. Сўров натижалари – мазкур материалда

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилди
Президентнинг 14.02.2017 йилдаги Фармони билан йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Интернет-дўконни қандай тўлов тизимларига улаш мумкин?
Онлайн режимида савдо-сотиқни йўлга қўйиш кўплаб тадбиркорлар учун долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу савдо ҳажмини ошириш ва аудиторияни кўпайтиришга қодир. Уни қандай амалга ошириш мумкин ва тўлов сервисларининг қайси бирига Ўзбекистон бозорида талаб катта?

Агар бухгалтер бевақт ишдан бўшаса...
“Норма маслаҳатчи” газетасининг махсус мақоласи бухгалтер ишдан бўшаса ёки ўз ишини тугатмасдан қолдириб кетса, иш берувчида келиб чиқадиган муаммоларга бағишланган

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
Президентнинг “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Айнан бир хил товарлар бўйича божхона қийматини белгилаймиз
Ушбу шарҳда Ўзбекистонга олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибидаги ўзгаришлар билан ўқувчиларни таништиришда давом этамиз. 2-усулни (айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш) батафсил кўриб чиқамиз

18 февралгача СМС-хабарномалар кечикиб келади
Бу ҳақда «UZCARD» банклараро тўлов тизими ўзининг расмий сайтида маълум қилади

15% олдиндан тўлов ҳар доим ҳам керакми?
Ушбу мақолада – хўжалик шартномаларида 15%дан кам бўлмаган олдиндан тўлов ҳақидаги шартнинг акс этиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги тўғрисида

Ер солиғининг энг кам миқдори фақат Тошкент шаҳри учун
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) ўзгартиришлар киритилди

ХХТУТ ва ИФУТ: ҳужжатда қайси кодни кўрсатиш керак?
Халқ хўжалиги тармоқлари умумтаснифлагичи (ХХТУТ)нинг ўрнини Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) эгаллайди. Шундай қилиб, 1.01.2017 йилдан Кичик бизнес субъектларига мансуб ташкилотлар таснифлагичи кучга кирди, у бўйича ХХТУТ ўрнига ИФУТ қўлланилади

Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинади
Меҳнат вазирлиги томонидан “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарида

Беларусь машиналари акциздан озод этилди
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига ўзгартиришлар киритилди

Имтиёзли микрокредитлар бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди
Президентнинг 31.01.2017 йилдаги ПҚ–2746-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида тажриба тартибида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемаси жорий этилмоқда

Давлат ташкилотларини текшириш учун аудиторларни танлаш соддалаштирилди
Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1668-4, 2017 йил 7 февраль) билан Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Пойтахтимиздаги учта банк ижтимоий аҳамиятли хизматларни етказиб берувчилар деб топилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.02.2017 йилдаги 59-сон қарори билан «Асака», «Ипотека-банк» ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банклари устав капиталидаги улушни сотиш йўли билан хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича мажбуриятдан озод этилди

1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
Эндиликда давлат хизматчилари ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланишади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Курьерлик хизматига талаблар белгиланди
Етказиб бериш хизматларини кўрсатишнинг асосий тамойиллари орасида ишончлилик ва ўз вақтида етказиш турибди.

БТСЁ муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди
Шундай қилиб, бепул тиббий хизматларга беморларни қабул қилиш, даволаш ва маслаҳат бериш, болаларни ёш тоифалари бўйича даврий профилактик ва скрининг текширувлари, таҳлиллар ва текширувлар ва бошқалар киради.

Қандай касалликлар бепул даволанади
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
Қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси бошланмоқда
Унинг доирасида туман тиббий бирлашмалари базасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.

Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор НҲҲ тасдиқланди, шулар орасида – Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом ва Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти мавжуд.
Янги сонларда ўқинг

- Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
- Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин
- Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
- Дастурий маҳсулотлар билан боғлиқ битимлар қандай расмийлаштирилади, ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
- ТИФ давлат томонидан тартибга солинишидаги янгиликлар