Ўзбекистон давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида БАА молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди
ХМТнинг Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома ратификация қилинди
2019 йил 25 июндаги ЎРҚ–545-сон тегишли Қонун эълон қилинди.
Болалар адабиёти чиқаришни хоҳловчилар учун - имтиёз
ОАВ ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг янги регламентлари ишлаб чиқилади.
Матбуот котибларига давлат органлари раҳбари маслаҳатчиси мақоми берилди
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Давлат бошқаруви академиясига қабул квотаси 1,5 баравар оширилди
Давлат бошқаруви академиясига янги қабул квоталари ва қоидалари Президентнинг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4365-сон қарорида белгиланган.
Сирдарё ва Наманган вилоятларида кичик саноат зоналари кенгайтирилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорида назарда тутилган.
Ўзбекистонда яна битта кодекс қабул қилинди
25.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–544-сон Қонун эълон қилинди.
2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамаси 25.06.2019 йилдаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.
«Ангрен» ЭИЗ кенгайтирилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 525-сон қарорида назарда тутилган.
«Ипотека-банк» 2022 йил охиригача хусусийлаштирилади
Ипотека-банк АТИБни ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш режаси тасдиқланди
Иқтисодиёт бўйича доктор илмий даражасини ким беради
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ва “Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар” журнали таҳририяти ташкил этилади.
Лойиҳани 3 ойда амалга оширмасангиз – кичик саноат зонасидаги жой олиб қўйилади
Бу Президентнинг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорида назарда тутилган.
Олий таълим муассасалари учун давлат буюртмаси белгиланди
Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизими жорий этилади
Қишлоқ хўжалиги ерларидаги тупроқни алоҳида давлат корхонаси таҳлил қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 510-сон қарори билан тупроқнинг агрокимёвий таҳлили тизимини такомиллаштириш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
ММФИ филиали қанча талаба қабул қилади
Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» филиалига 2019/2020 ўқув йилига қабул квотаси белгиланди
Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигига – хорижий инвестициялар
У ерда таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган агросаноат кластери ташкил этилади
Ягона мактаб формаси 2024 йилда мажбурий бўлади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 509-сон қарорида назарда тутилган.
Паспорт мавжуд эмас, бироқ жарима солинмайди
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва паспортни расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Уруғчилик кластери қандай ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 йилдаги 512-сон қарори билан уларни кредитлаш, имтиёзлар тақдим этиш ва инвесторларни танлаш тартиби тасдиқланди.
Кам ҳосил олинганда зарарни суғурта товони қоплайди
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди