Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Қонунчиликдаги янгиликлар

Фармацевтикада Зарур амалиётлар маркази ташкил этилди

Фармацевтикада Зарур амалиётлар маркази ташкил этилди

У фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда Зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш билан шуғулланади.

Кўчма савдо - “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали

Кўчма савдо - “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан уни амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектларининг ихтисослашуви назарда тутилган.

2021 йилда савдога чиқариладиган давлат активларининг рўйхати белгиланди

2021 йилда савдога чиқариладиган давлат активларининг рўйхати белгиланди

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Меҳнат мигрантларига харажатларнинг бир қисми қопланади

Меҳнат мигрантларига харажатларнинг бир қисми қопланади

Хусусан, хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, йўл чиптасини харид қилиш, "ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун.

Чирчиқда Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг филиали очилади

Чирчиқда Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг  филиали очилади

Унинг вазифалари орасида - "Siemens" компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти билан ҳамкорликда битирувчиларни ўқитиш ва уларнинг амалиётларини ташкил этиш, уларни ишга жойлаштириш.

Миллий гвардия ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қандай қопланади

Миллий гвардия ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қандай қопланади

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Узумчилик соҳасига кластер тизими жорий этилади

Узумчилик соҳасига кластер тизими жорий этилади

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади. Узумзорларни барпо этишдан бошлаб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредитлар бўйича кафиллик беради

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредитлар бўйича кафиллик беради

Кафиллик 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун ажратилган валюта кредитлари бўйича берилади.

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати янгиланди

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати янгиланди

Монопрепаратлар рўйхати 105 тага қисқарди ва 87 та позициядан иборат. Мажмуавий препаратлар сони ушбу рўйхатда 118 тага қисқарди.

Кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади

Кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади

Бу Президентнинг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ўзбекистонда тара учун депозит тизими жорий этилади

Ўзбекистонда тара учун депозит тизими жорий этилади

Депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, тўлов миқдорини белгилашни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ОТМда таълим олиш учун кредитлар МБнинг асосий ставкасида берилади

ОТМда таълим олиш учун кредитлар МБнинг асосий ставкасида берилади

Республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

ИИВ тизимидаги лицейларнинг вазифалари белгиланди

ИИВ тизимидаги лицейларнинг вазифалари белгиланди

Уларда ўқитишнинг инновацион шакллари жорий этилади, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим дастурлари давлат таълим стандартларига мувофиқлаштирилади.

Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилади

Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилади

Президент томонидан 29 июль куни «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Давлат органлари томонидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши бекор қилинди

Давлат органлари томонидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши бекор қилинди

Бу Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялар қурилади

Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялар қурилади

Электр станцияларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари "Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş." (Туркия Республикаси) ва "Stone City Energy" (Нидерландия) компаниялари томонидан амалга оширилади.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

Суд тизими ўзгартирилди, Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби эса алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Рақамли иқтисодиёт соҳасида қандай ўзгаришлар рўй берди

Рақамли иқтисодиёт соҳасида қандай ўзгаришлар рўй берди

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун ижтимоий-иқтисодий, экологик, давлат бошқаруви ва бошқа соҳалар бўйича ҳар йилги танловлар ўтказилади.

Даволаниш учун ордер янги схема бўйича берилади

Даволаниш учун ордер янги схема бўйича берилади

Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

“Тусини ўзгартириш”га рухсатнома бериш - ЯИДХП орқали

“Тусини ўзгартириш”га рухсатнома бериш - ЯИДХП орқали

Автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш учун рухсатнома талаб этилмайди.