Хорижий мутахассис соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлигида соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун масъул вазир ўринбосари пайдо бўлади
Алкоголь билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия олинади
Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган, икки ой муддатда тегишли тузатишлар киритилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак
Иқтисодий суд ишлари соддалаштирилган тартибда кўрилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тўртта қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
Дастурий таъминот экспортида валюта тушиши муддати хорижий савдо майдончаси қоидалари бўйича белгиланади
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида низомга (рўйхат рақами 2549, 8.01.2014 й.) тузатишлар киритилди
Алкоголь ишлаб чиқарувчилар 1 июлгача лицензияларни қайта расмийлаштиришлари шарт
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг янги тартиблари белгиланди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган лицензия талаблари кучайтирилди
Узумчилик ва виночиликни бошқариш тизими қайта ташкил этилди
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда, «Ўзшаробсаноат» АЖни эса тугатиш таклиф қилинмоқда
«Doing Business»: Ўзбекистоннинг мақсади – 2022 йилга келиб 20-ўринни эгаллаш
Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги қарорида шу ҳақда сўз боради
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бизнес юритиш осонлашади
Президентнинг 5.02.2019 йилдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Электр энергияси ва газ учун бизнес тўлайдиган олдиндан тўлов 50%гача камайтирилди
Маиший истеъмолчилар сирасига кирмайдиган истеъмолчилар энергия ташувчилар учун «50/50» тизими бўйича – ярмини олдиндан, ярмини ой охиригача тўлаш ҳуқуқига эга бўлдилар
Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилади
Ушбу кенг кўламли тадбир ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонида назарда тутилган
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси: тузилмаси, ваколатлари, ҳисобот
Вазирлар Маҳкамаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлади
Тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади
ҚҲТБТда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилган
Дарсликларни нашр этиш учун хом ашё – тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати тўлдирилди
Энергетика вазирлиги ташкил этилди
Президент 2019 йил 1 февралда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика секторини ислоҳ қилишга йўналтирилган Фармон ва қарорни имзолади
Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди
Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 77-сон қарори билан айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди
Учта шаҳарни ривожлантириш истиқболлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятидаги саноат шаҳарлари: Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқнинг бош режаларини тасдиқлади
Медиаторлар қандай ва қаерда ўқитилади
«Кейс-стади», низоли жараёнларнинг имитацияси, «ақлий ҳужум» – адлия вазирининг буйруғи (31.01.2019 йилда 3134-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастурига ана шундай таълим шакллари киритилган
ЎзМАА қайта ташкил этилди, унинг мақоми оширилди
Президентнинг 2.02.2019 йилдаги Фармони ва қарори билан масс-медиа соҳасида бошқарув органларини қайта ташкил этиш назарда тутилган
Сигарета тутунида қанча никотин ва смола бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 74-сон қарори билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Ички валюта бозори фаоллаштирилади
2018 йилда валюта бозорида талаб ва таклиф бўйича операциялар ҳажмининг ошганлиги, валюта битимлари иштирокчилари сони кўпайганлиги, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг яширин валюта бозоридан расмий валюта бозорига ўтиши кузатилди
1 июлдан банкротлик механизмининг айрим элементлари ўзгаради
Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
ХУМШ ва бошқарувчи компания ишини қандай кузатиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 67-сон қарори қабул қилинди
Директор учун мультфильмлар
«Норма» корхоналар раҳбарлари учун «ҚҚС тўғрисида» кулгили қилиб чизилган мультфильмларни яратди. Уларни buxgalter.uz да бепул томоша қилинг
Пенсия олиш учун ишончнома – қўшимча тўловларсиз
Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди
Иш ҳақи миқдори ва меҳнат фаолияти тўғрисида архив маълумотномаларини олиш осонлашди
Энди буни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш мумкин
Жисмоний тайёргарликни топширганларга разряд, унвон ва кўкрак нишони берилади
Ҳукумат фуқароларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги даражасини белгиловчи “Алпомиш” ва “Барчиной” синов машқлари тизимини тартибга солди
Жиззах кичик бизнес олган даромадлар бўйича етакчилик қилмоқда
Давстатқўм аҳолининг 2018 йилдаги жами даромади умумий ҳажмини ҳисоблаб, унинг тузилмасини тақдим этди
ҚҚС бўйича илк ҳисоботни муаммосиз топшириш сири
ҚҚС тўловчи корхоналарнинг бухгалтерлари 2019 йил 26 февралгача солиқ бўйича ҳисобот топширишлари шарт. «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренинглар уни муаммосиз топширишда ёрдам беради
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.



