Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
662-сонли ВМҚга кўра тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш методикасида нималар ўзгардиИшончнома: нима учун керак, қандай турлари бор, қандай тўғри расмийлаштирилади Солиқ органининг маълумотлар базасида нотўғри маълумотлар акс эттирилган бўлса, нима қилиш керак Солиқ органининг маълумотлар базасида нотўғри маълумотлар акс эттирилган бўлса, нима қилиш керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
26.11.20

Давлат бюджетининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

26.11.20

Вакциналар ишлаб чиқариш майдончаси ва қатор илмий лабораториялар барпо этилади

Бу давлат раҳбари томонидан 2020 йил 25 ноябрда имзоланган қарорда назарда тутилган.

26.11.20

Давлат божи ва бошқа йиғимлар қандай ҳисобга олинади

Давлат органлари томонидан ундириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

26.11.20

Солиқчилар ва банклар ўртасида маълумотлар алмашиш тартиби тасдиқланди

Банклар ва солиқ органлари солиқ қарзини ундириш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

25.11.20

Ходимга ўриндошликни тақиқлаш мумкинми?

Ўриндошлик асосида ишлаш – асосий иш вақтидан ташқари ва ундан озод вақтда меҳнат шартномаси шартларида бажариладиган ҳақ тўланадиган бошқа иш.

25.11.20

Геном бўйича рўйхатга олиш нима ва у нега керак

«Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.

25.11.20

11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни

Ушбу сана 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланди.

25.11.20

Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

25.11.20

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг намуналари тасдиқланди

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар ҳамда сертификат бланкалари индивидуал QR-код билан таъминланади.

25.11.20

Солиқ мониторинги қандай ўтказилади

Солиқ тўловчилар учун у ихтиёрий ҳисобланади ва олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган юридик шахсларда ўтказилади.

24.11.20

Соғлиқни сақлаш учун – кодекс

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

24.11.20

Сенат томонидан олтита қонун маъқулланди

Парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

24.11.20

Қандай товарлар мажбурий маркировкаланади

Рўйхатга тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, сув ва салқин ичимликлар, дори воситалари, тиббий буюмлар ва маиший техника киритилган.

24.11.20

Қурилиш фаолияти жамоатчилик учун очиқ бўлади

Тошкент вилоятида синовдан ўтказилган "Шаффоф қурилиш" ахборот тизими бутун Ўзбекистонни қамраб олади.

23.11.20

Агар ходим ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати даврида прогул қилса

Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин?

23.11.20

Органик маҳсулотлар, хом ашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри яратилади, Органик ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди.

21.11.20

«Термиз халқаро савдо маркази» ташкил этилади

Ушбу эркин савдо зонаси «Термиз» ЭИЗ ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли дирекция билан бирга ташкил этилади.

21.11.20

Ёғ-мой маҳсулотлари қандай бўлиши лозим

Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламентни тасдиқлаш.

21.11.20

2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади

Солиқ имтиёзларини оптималлаштириш жараёни давом этмоқда.

21.11.20

Конвенция: ким ва нима учун жавобгар

Минск ва Кишинев конвенциялари доирасида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари белгиланди.

21.11.20

Лицей ва коллежларнинг намунавий штатлари ўзгартирилди

Хусусан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари киритилмоқда.

21.11.20

ЖПК ва МКдаги ўзгартиришлар, маданий фаолият ва статистика

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан ушбу соҳаларга тегишли бўлган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

21.11.20

Асосийсидан олдин синов тариқасидаги рўйхатга олиш ўтказилади

Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1–25 ноябрь кунлари, синов тариқасида 2021 йил 1–25 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида ўтказилади.

20.11.20

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш: янги босқичда нималар кутилмоқда

Хусусан, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади, унинг натижаларига қараб пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

20.11.20

Бағрикенглик бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

Уларнинг вазифалари орасида - аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишни мониторингини олиб бориш, миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ва бошқалар.

20.11.20

Нотариуслар учун бешта маъмурий регламент тасдиқланди

Улар кўчмас мулкларни, автомототранспорт воситаларини ўтказиш, мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини, ишончномаларни тасдиқлашга, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришга тааллуқли.

19.11.20

Ўзгидрометнинг мақоми оширилди

Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

19.11.20

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қандай амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 715-сон қарори қабул қилинди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ким­лар муд­да­ти­дан ол­дин пен­си­яга чиқиш ҳуқуқига эга

Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.

Абу Али ибн Си­но но­ми­да­ги их­ти­сос­лаш­ти­рил­ган мак­таб­нинг фи­ли­ал­ла­ри очи­ла­ди

Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.

Кам­бағал оила­лар­га кре­дит­лар­ни сўнди­риш учун 250 млрд сўм аж­ра­ти­ла­ди

Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.

Иж­ти­мо­ий кар­та орқали ха­рид қилин­ган то­вар­лар бўйича ҚҚСни қай­та­риш сод­да­лаш­ти­рил­ди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.

Тад­бир­кор­лик лойиҳала­ри­ни мо­ли­явий қўллаб-қув­ват­лаш кен­гай­ти­ри­ла­ди

2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорлик лойиҳаларига 4 трлн сўм миқдорида маблағ ажратади.

Ер­га ижа­ра ҳуқуқидан кре­дит таъ­ми­но­ти си­фа­ти­да қан­дай фой­да­ла­ниш мум­кин

Ижара ҳуқуқи кредит ташкилоти томонидан ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилади.

Ёпиқ суд маж­лис­ла­ри маъ­лу­мот­ла­ри­ни ош­кор қил­ган­лик учун – жи­но­ий жа­воб­гар­лик

Айбдорга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача эркинликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Ҳуку­мат қарор­ла­ри иж­ро­си бўйича на­зо­рат – «ijro.gov.uz» орқали таш­кил эти­ла­ди

Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.

Олий ўқув юр­тла­ри би­ти­рув­чи­ла­ри­нинг ама­ли­ёт­га йўнал­ти­ри­ли­ши ва иш­га жой­лаш­ти­ри­ли­ши рақам­лаш­ти­ри­ла­ди

Бунинг учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.

Сунъ­ий ин­тел­лек­тни жо­рий этиш ҳисо­би­га иж­ро этув­чи ҳоки­ми­ят ор­ган­ла­ри­нинг штат­ла­ри қисқар­ти­ри­ла­ди

Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш