1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Таълим кредитини кимлар олади
2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими орқали топшириш имконияти яратилади.
Адлия вазирлиги аҳоли билан фаолроқ ишлайди
Ҳар чоршанба маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот куни ўтказилади.
ОТМга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Тадбиркорларга қандай кўмак берилади
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.
Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда
Тамаки маҳсулотлари учун 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди.
Болалар гематологияси ва онкологиясини даволашда устувор вазифалар белгиланди
Уларнинг орасида - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш вазифалари бор.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил этилади
Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши нима билан шуғулланади
Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири – моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Тўлов тизимларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
Марказий банк томонидан тасдиқланган Низом тўлов ахборотини ҳимоя қилиш механизмлари, тўлов ахбороти конфиденциаллиги ва шахсга доир маълумотлар ҳимояси, ахборот тизимлари ходимларининг ваколатлари ва бошқаларни белгилайди.
“Маҳалла еттилиги” фаолиятини баҳолаш механизми такомиллаштирилади
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспекторининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.
Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун “Саll-марказ” ташкил этилади.
II чоракда 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Шундан 853,8 млн АҚШ доллари – давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар.
Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга субсидия берилади
Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм.
26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоралари тасдиқланди
Уларни амалга ошириш бўйича келишувларга Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида эришилган.
2024 йилда 6 минг га ер майдони аукционга чиқарилади
Ер майдонлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.
“Термиз халқаро савдо маркази”: қўшимча чоралар
Президент қарори билан эркин савдо зонасида ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш назарда тутилган.
Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади
Улар асосий фаолиятининг йўналишлари – ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш, ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Спорт қонунчилигида нималар ўзгарди
Касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинадиган ва уларга максимал балл бериладиган спортчилар рўйхати белгиланди.
Заргарлик соҳаси ва дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда
Имтиёзлар тегишинча 3 ва 2 йилга тақдим этилмоқда.
Суғурталовчиларга жарима қандай қўлланилади
Суғурталовчига нисбатан қўлланиладиган жарималарнинг умумий миқдори устав капитали энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаслиги керак.
Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун экспорт нархлари назорат қилинади
Минимал экспорт нархлари белгиланадиган маҳсулотлар рўйхати Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.
Зўравонликка учраган аёлларни реабилитация қилиш учун вақтинчалик бошпаналар яратилади
“Инсон” марказлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий ва юридик хизматлар кўрсатилади.
Ипак қурти етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича курслар очилмоқда
Ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Сув хўжалиги бошқарув тизими ислоҳ қилинади
Сув хўжалиги объектларида ишлаш учун хусусий секторни жалб қилиш мақсадида бизнес юритиш тизими шаффоф бўлади.
Гиёҳвандлик ва токсикоманияни барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024–2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.
Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – профессионал стандартларни ишлаб чиқишда уларни хорижий ташкилотлар ҳамда илмий ҳамжамиятлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали такомиллаштириб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бор.
Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди
Энди улар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида тузилган уч томонлама шартнома шартларига боғлиқ бўлади.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
Бизнес назоратининг шаффофлиги ошади
Ҳужжат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ва коррупциявий хавфларни камайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.
Барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилмоқда
Ҳужжат инвестицияларни жалб қилиш, рақобатни қўллаб-қувватлаш ва инновацион тўлов ечимларини ривожлантиришга қаратилган.
Фавқулодда вазиятлар бўйича волонтёр-қутқарувчилар гуруҳлари ташкил этилади
«Фавқулодда вазиятлар волонтёри» жамоатчилик гуруҳларига волонтёрлар ва кўнгиллиларни жалб этиш тартиби белгиланди.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 19 май№ 20
- Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
- Қўшимча ҳақ ҳақида...
- «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ходимларни бепул овқатлантиришга доир
- Уйни сақлаш бўйича тўловлар электр энергияси тўловига боғланади


