
2022 йил учун "Фуқаролар учун бюджет" эълон қилинди
Ушбу нашр ҳар йили кенг жамоатчиликка тақдим этиладиган Давлат бюджети бўйича нашрлардан биридир.

Янги Ўзбекистон: маъмурий ислоҳотлар
Улар давлат органларининг мақоми, штат бирликлари, уларнинг моддий-техник таъминоти ва бошқаларга дахл қилади.

Абитуриентларнинг мактабда олган баҳолари олий таълим ташкилотларига киришда ҳисобга олинади
Мактаб битирувчисининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш балларига қўшилади.

Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларининг инфратузилмаси ривожлантирилади
Пойтахтга ўтказилган туманларни комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди, унда саноатни ривожлантириш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш назарда тутилган.

Қорақалпоғистонга тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилинади
Ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Санаторийларга йўлланмалар ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан НҲҲ лойиҳалари қандай тайёрланади
Ушбу ҳужжатлар НҲҲлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилади ҳамда ҳуқуқий ва гендер экспертизадан ўтказилади.

Кўп квартирали уйлар юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғига уланади
2022-2024 йилларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади
Аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида аҳолига берилади.

Коррупция тўғрисида хабар қилган шахсларнинг яқин қариндошлари ҳимояда бўлади
Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ маъмуриятчилиги ва йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади
Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида бир қатор қонунлар муҳокама қилинди.

"Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади
Унинг вазифаси - Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, унинг чегаралари ташқарисида бўлиб ўтган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга тарихий ҳужжатлар ва воқеалар тавсиф-баёнини тўплаш, Ўзбекистон тарихида юз берган ҳарбий-тарихий воқеалар харитасини тузиш ва бошқалар.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
"Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Бухорода ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" фестивали ўтказилади
Фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба май ойида ташкил этилади, якка ижрочилар 30 ёшгача бўлиши, ижодий жамоаларда эса хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган бўлиши керак.

Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади
Кластерга «Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ, «Технолог-Стан» МЧЖ, «Агросаноатмашинвест» МЧЖ бирлаштирилади.

Геном бўйича рўйхатга олиш қандай амалга оширилади
У ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан мажбурий ёки ихтиёрий равишда юритилади.

Оролбўйида Кардиология маркази очилади
Унинг вазифаси - ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбуйи минтақаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

Тошкент вилоятида янги телерадиоканал ишга туширилади
Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилади. У кечаю кундуз эфирга чиқади.

Юридик шахслар транспортни қисқа муддатли ижарага олишлари мумкин
Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

"Ғиждувон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилди
"Ғиждувон" ЭИЗ дирекциясига Пешку тумани ««Жонгелди» МФЙдаги ва Қоровулбозор тумани «Бўзачи» МФЙдаги 100 гектардан бўш турган ер участкалари ўтказилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари қандай ташкил этилади
Улар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади ва етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хом ашёсининг камида 50%ини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади.

Электрон тижоратнинг Очиқ рақамли экотизими яратилади
2024 йил 1 январга қадар ушбу тизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилади.

Сертификатлаш лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати қисқартирилди
Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби ўзгартирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.

Ғалла етиштириш ва сотиш бозор тамойиллари асосида амалга оширилади
Ғалла етиштирувчи фермер ва элита уруғчилик хўжаликлари, ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ЁММлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади.

Олий Мажлис Сенатининг XXI ялпи мажлиси 18 ноябрда бўлиб ўтади
Унда “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар ва бошқалар кўриб чиқилади.

Германия тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди
Германия тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг умумий қиймати 29,8 млн евро миқдорида белгиланди.

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда
Молия вазирлиги томонидан “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар йиғимлар миқдори ва генерация объектини рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотлар рўйхатига тааллуқлидир.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак