
Август ва сентябрда байрам кунларига тўғри келадиган таътил муддатини тўғри ҳисоблаш усули
2018 йил август–сентябрь ойларида таътил кунлари режалаштирилиши, расмийлаштирилиши, ҳисоб-китоб қилишини ва ҳақи тўланиши муносабати билан Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш зарур

Суд ҳокимияти органларида меҳнатга ҳақ тўлаш қайта кўриб чиқилди
Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПФ–5482-сон Фармони билан тегишли нормалар тасдиқланди

Муаллифлар илмий фаолият натижалари учун қўшимча мукофот оладилар
ЎзАда Президентнинг «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Ҳисобварақ очиш, солиқ солиш тартибини танлаш ва директорни тайинлаш бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади
Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Doing Business» рейтингида кўтарилишига имкон беради (13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарорга қаранг)

ТДЮУ қошидаги Марказнинг 6 ойлик курслари битирувчилари юриспруденция бакалаврлари сингари юридик хизматга раҳбарлик қила оладилар
Президентнинг 11.07.2018 йилдаги ПФ–5475-сон Фармони билан Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Барча хоҳловчилар муассислар, раҳбарлар ва бизнес-субъектларнинг кўчмас мулки ҳақида Интернетдан билиб оладилар
Бу Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» («Doing Business») ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган. Ҳужжат Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарори билан тасдиқланган

Президентнинг 2 та янги ҳужжатида суд қарорларини Интернетда эълон қилиш назарда тутилган
ПФ–5482-сон Фармонда ва ПҚ–3852-сон қарорда шу ҳақда сўз юритилган. Иккала ҳужжат 13.07.2018 йилда қабул қилинган

2021 йилгача мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда
2030 йилга келиб Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича 50 та илғор мамлакатлар қаторига киришни кўзлаган. ҚҲТБТ порталида Президентнинг «2021 йилгача Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги тегишли фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Нефрология ва буйракларни трансплантация қилиш маркази ташкил этилди
Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилди

Шахс идентификацияланганда Wi-Fi хизматидан фойдаланиш мумкин
Жорий йилнинг 12 октябридан янги Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 3038, 10.07.2018 йил) жорий этилади

Иброҳим Худойберганов: «Direktor.uz ни дўстларимга тавсия қиламан»
Direktor.uz да деярли 600 киши рўйхатдан ўтишди ва таълим олишяпти. Улар орасида Тошкент шаҳридан Иброҳим Худойберганов ҳам бор. Norma.uz портали мухбири ундан ресурс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўради

Хостелларга қўйилган 18 та позициядаги талаб бекор қилинди
Қабул қилинган O’zDSt 3220:2017 «Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» стандарти мамлакатимизда ҳамёнбоп туризм ривожланиши учун қулай шароитлар яратмоқда

Ўсимликлар карантини: нималарни олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Қум-шағал материалларини қазиб олиш – «Хавфсиз дарё» ДУК билан ҳамкорликда
Президентнинг 9.07.2018 йилдаги «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3841-сон қарори эълон қилинди

«Ўзбекэнерго» АЖда молиявий соғломлаштириш бошланди
«Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларини молиявий соғломлаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилги «Йўл харитаси» тасдиқланди. У Вазирлар Маҳкамасининг 6.07.2018 йилдаги «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотлари молиявий соғломлаштирилишини ва активларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 515-сон қарори билан тасдиқланди

ХУМШда ишловчи пенсионерлар тўлиқ пенсия олишлари мумкинми
Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПФ–5430-сон Фармони 4-бандини кўриб чиқамиз, унга мувофиқ 1.06.2018 йилдан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ишловчи пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади

ЯИДХПда хусусий таълим муассасалари учун янги хизмат
ЯИДХПда Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мумкин

Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиши учун рухсатнома олиш тизими бекор қилинди
Жорий этилган тартибга кўра, вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиши учун ариза-анкета бевосита таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади, дея хабар беради Тошкент ИИББ

Бош бухгалтернинг меҳнати қанчага баҳоланади?
Бугунги кунда 10–15 миллион сўм иш ҳақи оладиган бош бухгалтерлар кам эмас. Шу билан бирга, бир миллион сўм атрофида маош оладиганлари ҳам бор. «Баланс плюс» консалтинг компанияси бош директори Ольга Игамратова бош бухгалтерларнинг меҳнат ҳақи миқдори ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

«Бухоро-Агро» ЭИЗда иссиқхона хўжаликлари ташкил этганларга имтиёзлар берилади
Бухоро вилоятида замонавий иссиқхона хўжаликлари қурилиб, уларда ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштирилади

Меҳмонхоналарга «юлдузлар» янги қоидалар бўйича берилади
«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК O’zDSt 3296:2018 «Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» янги стандартини ишлаб чиқди. Жорий этиш санаси – 2018 йил август

ДЙҲХХ ходимлари янги жамғарма маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 514-сон қарорида шундай мақсад кўзланган

Хронометражда аниқланган нақд тушумни такроран камайтириб кўрсатиш солиқ тўлашдан бўйин товлашга тенглаштирилади
1 октябрдан хронометраж натижаларига кўра солиқлар қўшимча ҳисобланиши, бундай тартибда тушумни камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда эса уларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланиши белгиланган янгиликни кўриб чиқамиз

Бакалавриат ва магистратуранинг кундузги бўлимларида ўқиш қиймати маълум бўлди
Контракт суммаси ЭКИҲда ҳисобланади. «Халқ сўзи» газетасининг сайтида шу ҳақда хабар берилди

Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.07.2018 йилдаги 504-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Давлат ўсимликлар клиникалари ташкил этилиши ва келгусида фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради. ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

CCП Ўзбекистондаги барча йирик корхоналарни бирлаштиради
«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Қай даражада шикастланган купюралар тўлов учун қабул қилинади
МБ валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш чоғида банкноталар муомалага яроқли ёки яроқсиз деб ҳисобланишига сабабчи бўладиган шикастланишларнинг тузатиш киритилган рўйхатини тақдим этди (МБ Бошқарувининг 29.06.2018 йилда 3029-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори)

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради