
"Камбағалликдан фаровонликка" дастурини амалга ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлардан бири касбий кўникмалар марказларини ташкил этишдир.

Мактабгача таълим сифатини ошириш чоралари кўрилди
Ушбу чора-тадбирлар мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган.

"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилди
У замонавий технологиялар асосида номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали давлат фуқаролик хизматини салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар билан таъминлайди.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда
Шунингдек, вояга етмаганларни ушбу жиноятларга жалб этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга ҳолатлар белгиланди
Улар қаторига халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш ҳолатлари киритилган.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси фаолияти қандай ташкил этилган
Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази унинг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.

Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.

Соҳадаги айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади
Гап янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳақида кетмоқда.

Капитал қурилиш объектларининг Ягона классификатори жорий этилмоқда
Капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради.

Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.

Прокурорнинг айрим фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги иштироки бўйича ваколатлари белгиланди
Эндиликда прокурор ўзи иштирок этмаган ишларни суддан талаб қилиб олиши мумкин.

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.

Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини давлат қўллаб-қувватлайди
Энди, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ иссиқхона хўжаликларини газ босимининг пасайиши ёки электр энергияси узилишининг сабаблари ҳақида камида 24 соат олдин хабардор қилиши шарт.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади

Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.

Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.

Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий дастур қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири – 2028 йилгача кучли чанг бўронларининг юзага келиш суръатини ҳозирги ҳолатга нисбатан 50 фоизга қисқартириш.

Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда

2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
2024 йил 1 декабрдан Камбағал оилалар реестри юритилади.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 трлн сўм йўналтирилади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Олиб чиқилаётган қимматбаҳо металлар ҳақидаги маълумотлар махсус тизимга киритилади.
Божхона қўмитаси ҳар ойда мазкур маълумотларни Статистика агентлигига тақдим этиб боради.

Атамалар комиссияси олдида қандай вазифалар турибди
Улардан бири - янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш.

Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мувофиқлаштирилди
Уларга оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.

Оториноларингология йўналиши бўйича илмий лабораториялар ташкил этилмоқда
Улар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди
У Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий, оилавий поликлиникаларга, оилавий шифокор пунктларига нисбатан татбиқ этилади.

Иккита солиқ имтиёзи бекор бўлмоқда
Крипто-активлар айланмаси бўйича солиқлардан озод қилиш муддати белгиланмоқда.

Norma.uz тижорий рекламани йўлга қўймоқда
Norma.uz портали тижорий рекламани жойлаштириш учун қабул қилишни бошлайди. Жойлаштириш шартлари ва реклама берувчилар учун афзалликлар хусусида лойиҳа раҳбари Жаҳонгир Тўрахонов сўзлаб берди

Мижозлар учун чегирмалар яратиш – бу лоялликнинг NORMAл кўриниши
«Город скидок»нинг NORMAл картаси пойтахтимиздаги 500 га яқин муассасаларда чегирмаларга эга бўлиш имкониятини беради. Бу «Norma» даврий нашрлари обуначилари ва дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларига тақдим этиладиган лояллик дастури кўринишларидан биридир. Карта соҳиби нималарга эга бўлади?

Пойтахт электрон харитасининг баҳорги янгиланиши
10 март куни “Менинг шаҳрим” Тошкент электрон харитасининг навбатдаги янгиланиши чиқди. Янги компаниялар, шу жумладан “Город скидок” дисконт тизими ҳамкорлари билан бир қаторда илова қатор ўзгартиришларни сақлайди

Мультқаҳрамонлар бухгалтерия ҳисоби асосларини ўргатади
Ўқув материалларини қабул қилиш ҳаммада турлича кечиши ҳеч кимга сир эмас. Кимдир видео дарслар орқали, кимдир аудиокитоблар воситасида, яна ким ўқиш ёрдамида материалларни тезроқ ўзлаштиради. Ҳар ким ўзи учун энг қулай усулни танлайди – гуруҳдами ёки якка тартибда, қатнаб ўқишми ёки масофали

Электрон газеталарнинг 6 афзаллиги
Электрон, шу жумладан, онлайн газеталарнинг (обуна расмийлаштириладиган) қоғозда чоп этиладиганларга нисбатан қандай афзалликлари мавжуд? Ахборотни бундай етказиш усули Ўзбекистонда оммалашадими? NORMAл газеталарнинг обуначиларини муҳим материаллардан ташқари яна нималар жалб этади? Бу ҳақда биз билан суҳбатда "NORMA gazetalari birlashgan tahririyati" МЧЖ директори Баҳодир Қаюмов сўзлаб берди

«NORMA» АҚТ бўлса, ИФУТга ўтиш мураккаб эмас
2017 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг чекланган сони янгитдан жорий этилаётган Таснифлагич воситасида аниқланади. Бунда ХХТУТ кодлари ўрнига иқтисодий фаолият турлари Таснифлагичи кодлари — ИФУТ қўлланилади.

Яна корпоратив автони ҳисобга олиш ва расмийлаштириш ҳақида
Семинар мавзуси шунчалик оммабопки, унинг эълон қилиниши дарров эътиборни ўзига тортади. «Norma» ПРМда кўплаб мижозлар ва обуначиларнинг илтимосларига кўра жадвалга мазкур мавзу бўйича семинар киритилди

ПРМда семинар: устав фонди ва у билан боғлиқ барча масалалар
«Корхонанинг устав фонди – белгиланиши, шакллантириш, ҳисобга олиш тартиби. Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар» – «Norma» ПРМда 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган бонусли семинар шундай номланади. Тадбир корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, молиявий директорлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари учун қизиқарли бўлади

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради