
Тиббиётда хусусий сектор ва тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди
Бошқалар қаторида, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистонда 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади
Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ушбу регламент кемаларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, ўзгартириш киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

Реставраторлар малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди
Маъмурий регламент билан талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза ёки ҳужжатлар топшириш тартиби белгиланди.

Экология ва маданият соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун пул мукофоти миқдорлари белгиланди
Хусусан, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар учун мукофот суммаси БҲМнинг 1 бараварини ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди
Беш йиллик дастур аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилайди.

Пенсияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизими автоматлаштирилади
1 сентябрга қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш бекор қилинади.

Ўзбекистонда олимпия ҳаракати кенг тарғиб этилади
Шу мақсадда ҳар йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишга бағишланган “Юрт фахри” номли кўргазмалар ташкил қилинади.

ОТБ автомобиль йўллари реконструкциясига 273,8 млн АҚШ доллари ажратади
Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ “Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қарз битими имзолашди.

Ҳукумат томонидан айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди
Улар солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солади.

Давлат ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлайди
Хусусан, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилди.

Жиззахда Футбол академияси ташкил этилади
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт таълим ташкилоти ҳисобланади.

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди
Хусусан, ҳукумат томонидан мазкур вилоятда аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқланди.

“Tashkent Pharma Park” илмий-ўқув қисмларини яратиш лойиҳаси амалга оширилади
У иккита босқичда қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич молиялаштириш ва амалга ошириш билан рўёбга чиқарилади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш муддатлари тасдиқланди
Дори воситалари гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.

Маиший техника маҳсулотларининг қайси турлари рақамли маркировкага эга бўлиши керак
Маиший техника маҳсулотларини босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш муддатлари белгиланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қандай таъминланади
2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.

Ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Шу мақсадда Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой харид қилиш режалаштирилмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилмоқда
У Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди
Саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ҳисоблаш автоматлаштирилади
Бир қатор вазирликлар келгуси йилдан Халқ таълими вазирлигининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблаш тажрибасини ўзлаштиради.

Хотин-қизларнинг муаммолари қандай ҳал этилади
"Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун харажатлар қоплаб берилади.

1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Муборак Рамазон ойи 2 апрель куни бошланади
Президентнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Солиқ маъмурчилигидаги янги механизмлар бўйича йил якунигача жарима қўлланмайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Чет эл фуқароларига тиббий ёрдам қандай кўрсатилади
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар давлат томонидан қопланади
Фуқаролик кодексига тегишли қўшимча киритилди.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси қоидалари миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилинмоқда.

Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ҳокимликларда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди.

Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди
Юқори ҳосилли навларни экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, шунингдек, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳисобига юқори ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Барча туман ва шаҳарларда эрта ривожланиш марказлари бўлади
Уларнинг асосий вазифалари – болаларга мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш, болани жамиятга мослаштириш ва таълимни давом эттириш ва бошқалар.

Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ипотека кредити ажратишда ошкораликни таъминлашга қаратилган.

Жазони ўтаган шахсларга нафақа тўланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан жазони ўтаб чиққан шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тўлаш белгиланди.

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун фойдаланиш мумкин бўлади
- Харидор товар билан кетган, лекин пул ўтмаганда нима қилиш керак
- Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатилади
- Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади
- Корхона ўз ошхонасида овқатланишни ташкил қилганда ҚҚС