Ҳукуматда – таркибий ўзгаришлар ва янги иш тартиби
Ҳукуматнинг амалдаги иш усуллари қайта кўриб чиқилди, Вазирлар Маҳкамасида айрим департаментлар тугатилмоқда, қўшимча лавозимлар, шунингдек раҳбарлик лавозимларига номзодларни тайинлаш тартиби жорий этилмоқда
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди
У Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида ташкил этилди
Уй-жой қуриш учун ер қандай олинади
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ўтказиш тартиби тасдиқланди
Қачон чекдаги товарлар рўйхати алмаштирилмайди
Касса чекида товарлар ва хизматлар номини кўрсатиш керакми? Солиқ кодекси ва ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори бунга ҳа деб жавоб беради. ДСҚ хатида эса фақат товарлар гуруҳи ҳақида сўз борган. Бундай вазиятда савдо шохобчалари қандай йўл тутишлари лозим?
Бизнес учун енгиллик яратиш мақсадида
ЛБМА мутахассислари «Doing Business» маърузасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини оширишга йўналтирилган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқдилар
Янги ҳарбий институт очилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди
Импорт-экспорт расмийлаштирилишини яхшилаш бўйича таклиф киритинг
Адлия вазирлиги айрим идораларнинг товарлар импорти ва экспортини расмийлаштириш жараёни юзасидан тадбиркорларнинг таклифларини жамламоқда
Давлат ташкилотлари ҳайдовчилари иш ҳақи қандай бўлиши керак
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тасдиқланди
Экспертлар Ўзбекистонни узоқ муддатли ривожлантириш Стратегиясини муҳокама қиладилар
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 5-6 февраль кунлари «Ўзбекистон 2035» II халқаро форуми бўлиб ўтади
Жамоа шартномаси макети янгиланди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 2019 йилги жамоа шартномасининг янгиланган намунали макетини, шунингдек тармоқ ва идоравий бўйсунишидан келиб чиққан ҳолда тузилган ҳужжатларнинг макетларини тақдим этди
Хоразмда Малайзия университети филиали очилади
Малайзия Технология университетининг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича филиалида инжиниринг, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар ва менежмент йўналишлари бўйича таълим берилади
Солиқлар - 2019. Энг муҳими
2019 йил 30 январь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида Азиза Тошхўжаева “Солиқлар - 2019. Энг муҳими” семинарини ўтказади
ХАЛИКК–2017 кенгайтирилди
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати индексация қилинди
Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари оширилди
2019 йилда нималарни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маҳаллий ташкилотлар учун 2019 йилда ўзлаштириш учун тавсия қилинадиган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар рўйхатини эълон қилди
Қайта молиялаш ставкаси амалдаги даражада қолдирилди
2019 йил 26 январь куни Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди
«Buxgalter.uz ўзбек тилида» телеграм каналига обуна бўлинг
«Buxgalter.uz ўзбек тилида» телеграм канали ишга туширилди. Унда buxgalter.uz порталида жойлаштирилган янги материаллар ҳақидаги тезкор ахборот билан танишасиз
Янги технопарк объектлари тўлиқ тайёр ҳолда топширилади
Сергели туманидаги индустриал технопарк – бу йил Тошкентда амалга оширилиши мўлжалланган инвестиция лойиҳаларидан бири
Рақобатни ривожлантириш ва капитал бозори бўйича устуворликлар белгиланди
Президентнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари имзоланди
Муҳаммаджон Орипов: «bir.uz – профессионал ўсиш учун ажойиб ресурс»
Андижонлик Муҳаммаджон Орипов 2018 йил 22 декабрда аттестация имтиҳонини топширди. Унга омад кулиб боқмаган бўлса ҳам, бундан хафа бўлмади. Мақсади - моддий бухгалтер аттестатини олиш
Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонунда қайд этилади
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Муҳокама 2019 йил 7 февралгача давом этади
2018 йил якунлари бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади
Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахборотида шу назарда тутилган
Мўмин Ашуров: «Солиқ солишдаги янгиликларга ўқитишда янгича ёндашамиз»
«Norma» профессионал ривожланиш маркази солиқ солиш тизимидаги ўзгаришларга бағишланган навбатдаги семинар ва курсларга қабул эълон қилади. Бу ҳақда батафсил «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров билан интервьюда
Қай бири афзал: соддалаштирилган ҚҚСми ёки умумбелгиланган ҚҚС?
Компаниянгиз учун қайси – соддалаштирилган ёки умумбелгиланган ҚҚС фойдалироқ эканини қандай билиш мумкин? «Norma» компанияси яқин орада ташкил этадиган вебинар иштирокчилари шу ва бошқа саволларга жавоб топишлари мумкин бўлади
Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатларнинг ТОП-5 га кирди
Wegoplaces.me саёҳатлар учун онлайн-сервисида эълон қилинган Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботида ёлғиз сайёҳлар учун 2019 йилдаги энг хавфсиз шаҳарлар санаб ўтилган
Крипто-биржа қандай қилиб лицензия олади
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
МБ Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди
Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат, уларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади
Меҳмонхоналар: бронлаш, рўйхатга олиш, туристик йиғим
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини кўрсатишнинг намунавий қоидалари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади
Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


