II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари бошланди
Жорий йилда тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти – Нукусда ўтказилади.
«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади
Зона ҳудудида халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона ва туризм мажмуалари ҳамда бошқа объектлар барпо этилади.
Қайта тикланувчи энергия манбалари ИТИ ташкил этилди
Институтнинг вазифаларидан бири қайта тикланувчи энергия манбалари ва водородни ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи ҳамда ушбу турдаги энергия билан ишловчи ускуна, қурилма ва технологияларни синовдан ўтказиш ва сертификатлашдан иборат.
Ерларнинг шўрини ювишда тежамкорлик қандай таъминланади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури тасдиқланди
У қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган.
Ёшлар тадбиркорлиги жиддий қўллаб-қувватланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШ молиялаштирилади
2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланган, улардан 241 таси бўйича кредитлар ажратилмаган.
«Агросервис оператор» ДУК боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ривожлантириш билан шуғулланади
Корхонанинг вазифалари жумласига боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш ҳам киритилган.
Давлат органлари томонидан автомобиллар қандай сотиб олинади
Енгил автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан сотиб олинади.
Юридик фанлар ўқитувчилари қайта тайёргарликдан ўтади
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига тегишли курсларни ташкил этиш вазифаси топширилди.
Кино саноатида қандай ўзгаришлар бўлади
Президент томонидан кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Сув хўжалиги ходимларининг шахсан жавобгарлиги белгиланди
Хусусан, сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат субсидияларини ажратиш механизмини автоматлаштириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кино саноати соҳасида ислоҳотлар ўтказилади
«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва у 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.
Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасига янги лавозимлар киритилади
Хусусан, сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари ҳамда сув хўжалиги вазирининг ДХШ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимлари жорий қилинади.
Ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қандай ўқитилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
Банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишининг янги тартиби тасдиқланди
Банк карталарини эмиссия қилиш, эмитентларнинг, сотувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан банк карталаридан фойдаланиш тартиби назарда тутилган низом қабул қилинди.
Агросаноат мажмуида сув истеъмоли қатъий ҳисобга олинади
Сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланади, 1 июлга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратилади.
Миллий инновацион офис ташкил этилади
Миллий офиснинг вазифалари жумласига илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштириш ҳам киритилган.
Табақалаштирилган ҚҚС ставкаларини жорий этиш самаралими
Қўшилган қиймат солиғи ҳозирда 15%лик ягона ставка бўйича тўланади. Бироқ, айрим тармоқ вакиллари пасайтирилган ҚҚС ставкаларини жорий этишни ёки қандайдир фаолият турларини солиқдан озод қилишни таклиф этадилар.
Муборак Рамазон ойи 13 апрелда бошланади
Президент томонидан “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлиси 23 апрель куни бўлиб ўтади
Бундай қарор 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Тадбиркорлар солиқни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Янги вазирликнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди
Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 156 нафарни, унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 980 нафарни ташкил этади.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқлаш ID-карталарга асосан ҳам амалга оширилади.
Ходимни ишдан бўшатишда компенсация тўлаш тартиби ўзгартирилди
Хусусан, маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтиладиган муддат узайтирилди.
Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди
Вазирлик туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги штатини кенгайтиради
Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони икки бараварга кўпайтирилади.
Ўзбекистон инновацион тизимини модернизация қилишга – $50 млн
Маблағлар Жаҳон банки томонидан ажратилади, улар биотехнологияларни ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.





