Ўқувчилар ва китоблар янада кўпаяди
Президент 2017 йил 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишни имзолади
Меҳнат дафтарчаларига интернет орқали буюртма беринг
Меҳнат вазирлигининг юридик шахсларнинг меҳнат дафтарчаларига бўлган талабларини қондириш бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими туфайли бундай имконият яратилди
ЎБФ 2016 йилги ишлар натижасини сарҳисоб қилди
Натижаларни сарҳисоб қилиш, келажак учун устуворликларни белгилаб олиш, раҳбариятни қайта сайлаш, сертификатларни топшириш – Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси (ЎБФ) аъзоларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ана шундай тартибда ўтказилди
Пойтахтимиз отельерлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан муаммоларини ўртоқлашишди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳлик тармоғи вакиллари билан иккинчи ишчи мажлисни ўтказди. Олдинги учрашувда туроператорлар иштирок этган бўлса, бу сафарги тадбирга отеллар ва меҳмонхона хўжаликлари вакиллари таклиф этилди. Иштирокчилар ўзларини ташвишлантираётган барча саволларга жавоб олишди
Сиз нега бойиб кета олмайсиз?
Ушбу мақолада бойликка эришиш йўлидаги тўсиқлар хусусида сўз юритилади
Лицензиатлар фуқаролар ва ташкилотлар аризасига кўра текширилади
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон Қонун билан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 25.05.2000 йилдаги 71–II-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий телерадиоканалларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди
Президентнинг 31.12.2016 йилдаги ПФ–4909-сон Фармони билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи ташкилотларнинг янгиланган ташкилий тузилмалари тасдиқланди
Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда
Президентнинг 28.12.2016 йилдаги ПҚ–2705-сон Қарори кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган
НҲҲ лойиҳалари: қандай лицензиялар бекор қилинади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси эълон қилинди
Эркин иқтисодий зоналар қандай ривожланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2016 йилдаги 418-сон Қарори билан эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Ҳудудларда Ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2017 йилдаги 1-сон Қарори билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида низом тасдиқланди.
Маъмурий қамоқ қандай ўталади?
9.01.2017 йилдаги ЎРҚ–420-сон «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди. Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб 24 ой ўтгандан кейин кучга киради
Пойтахтимизда 2017 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 йилдаги 143/18-5-сон қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди
Ички ишлар органлари ходимларининг ваколатларига тузатишлар киритилди
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1653-1, 2017 йил 5 январь) билан Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
Академиклар моддий рағбатлантирилади
Президентнинг 29.12.2016 йилдаги ПФ–4907-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Қандай пойабзал хавфсиз деб тан олинади?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.01.2017 йилдаги 5-сон Қарори билан Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Судга келиш қандай таъминланади?
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1654-1, 2017 йил 5 январь) билан Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага тузатишлар киритилди
«NORMA» АҚТ бўлса, ИФУТга ўтиш мураккаб эмас
2017 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг чекланган сони янгитдан жорий этилаётган Таснифлагич воситасида аниқланади. Бунда ХХТУТ кодлари ўрнига иқтисодий фаолият турлари Таснифлагичи кодлари — ИФУТ қўлланилади.
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоб сиёсати
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2853, 2016 йил 27 декабрь) билан "Ҳисоб сиёсати" (1-сонли БҲС) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти тасдиқланди
Акциз солиғи тўланадиган ишлаб чиқариладиган товарларга 2017 йил учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим товарлар учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди
Визаларни бекор қилиш 2021 йилга кўчирилди
Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Адлия органлари даромадлари қандай тақсимланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2016 йилдаги 413-сон қарори билан 1.01.2017 йилдан бошлаб адлия органлари ва муассасалари даромадларини тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланди
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ставкалари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 декабрдаги 1161-сон қарори қабул қилинди
Нотижорат ташкилотлари бошқа даромадлардан солиқ тўламайди
Нотижорат ташкилотларининг фаолиятида ҳам доим солиқ бўйича кўплаб саволлар юзага келади. Ушбу мақолада – мазкур ташкилотларда солиқ солишга тааллуқли қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тўхталамиз
ННТ ҳисоботларни янги шакл бўйича топширади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2852, 2016 йил 26 декабрь) билан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари янгиланди
Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга биноан ишлар ва хизматларни текин асосда олишда солиқларни барча тараф тўлайди
Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади
Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилди
Ер солиғи ставкалари индексация қилинди
Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 2016 йилга нисбатан 1,15 коэффициент қўлланилган ҳолда индексация қилинди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.





