Ўзбекистон Орхус Конвенциясига қўшилмоқда
Конвенция фуқароларнинг экологик маълумотлардан фойдаланишини кафолатлайди.
Қатор субъектларга тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилиш мажбурий бўлади
Талаблар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.
Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.
Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди
Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.
«Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилмоқда
Саноат зоналарининг ер участкалари эса кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан камида 10 йил муддатга ижарага бериш шарти билан онлайн-аукционга чиқарилади.
Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.
Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади
Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.
Расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади
Хусусан, статистика маълумотларини тарқатиш ишларида статистик нашрларни фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етказиш учун аутсорсингдан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.
Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади
Унинг мақсадларидан бири адолатли солиққа тортишдир.
Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, ердан фойдаланиш мақсадларига қараб оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланган.
Ўзбекистонда молиявий касбларини ривожлантириш учун нима таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда малакали молия мутахассисларининг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда. Соҳадаги иш ҳақи сўнгги 7 йил ичида 2–3 баравар ошган.
Болалар учун кундузги парвариш хизмати қандай ташкил қилинади
Имконияти чекланган болалар учун кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ва компенсациялар тақдим этилади.
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди
Президент томонидан статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади
Эксклюзив ҳуқуқларнинг берилиши рақобатнинг ривожланишини ва иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини янада оширишни таъминлайди.
Андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат андеррайтерлар учун мажбуриятлар ва тақиқларни белгилайди.
Энергетика вазирлиги электр ва газ бўйича лимитларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга
Бунда идора қайта кўриб чиқилган лимитларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиши шарт.
Фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни назорат қилиш қандай амалга оширилади
Тоғ-кон ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг вазифаларидан бири – қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ишончли ҳисобини юритиш устидан назорат қилиш.
Ижтимоий шартнома қандай тузилади
Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.
Донорлар учун пул мукофотлари миқдори оширилди
Уларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи ҳам берилади.
Транспорт воситасининг VIN кодларини олиш – Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали
VIN кодларни шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг регламенти тасдиқланмоқда
Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади
Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Хусусан, Департамент дастлабки терговни амалга оширади.
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
Президент қарори билан 2025 йилда хизматлар ҳажмини 15%га ошириш ва 52,2 минг хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.
Муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2025 йилда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қандай тартибда қўлланилади
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жарималарни ихтиёрий равишда бир ой ичида тўлашлари мумкин. Акс ҳолда ваколатли орган мажбурий ундиришни сўраб судга мурожаат қилади.
Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланди
Ушбу регламент муомалага чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, шу жумладан металл, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланадиган тайёр маҳсулотлар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири –кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлаш.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.





