Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-246-сон қарорга мувофиқ пахта-тўқимачилик соҳаси ҚҚС бўйича қандай преференция ва субсидиялар оладиИмтиёзли импорт қилинган автомобилни сотиш нима учун сизни божхона олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди Назорат учун рўйхат: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
14.03.25

Темир йўл транспортида божхона кўриги қанча давом этиши керак?

Божхона кўриги муддатини узайтириш ҳолатлари белгиланмоқда.

13.03.25

Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди

Шунингдек уни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

13.03.25

Концерт рекламаси фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумот бериши керак

Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга жонли ижро санъатини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

13.03.25

Қайси дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланилади

Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.

13.03.25

Фуқаролар суд жараёнларида масофадан туриб қандай иштирок этади

Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодекслар ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

12.03.25

Хотин-қизлар тадбиркорлиги имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади

2025 йилда тадбиркор хотин-қизлар лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида қўшимча равишда 200 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

11.03.25

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга қарздорлик учун истеъмолчи электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятидан маҳрум қилинади.

07.03.25

Айрим тоифадаги ўқитувчилар аттестациядан ўтмайди

Халқаро стандартлар асосида малака тоифасини олган педагог ходимларга уларнинг амалдаги тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади.

07.03.25

«Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилмоқда

Саноат зоналарининг ер участкалари эса кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан камида 10 йил муддатга ижарага бериш шарти билан онлайн-аукционга чиқарилади.

07.03.25

Касалликлари бўлган ўқувчиларга транспорт харажатлари тўланади

Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани жорий этиш топширилди.

06.03.25

Қурилиш майдонларидаги чанг учун жарима солинади

Жарима – БҲМнинг 10 баравари, такроран содир этилганда – БҲМнинг 50 баравари миқдорида бўлади.

06.03.25

Расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

Хусусан, статистика маълумотларини тарқатиш ишларида статистик нашрларни фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етказиш учун аутсорсингдан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

06.03.25

Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин

Тақиқлаш тўғрисидаги аризани ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали бериш мумкин.

06.03.25

Ерни ижарага олиш учун аукционда бошланғич нархни белгилаш тартиби ўзгартирилди

Шунингдек, ердан фойдаланиш мақсадларига қараб оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар белгиланган.

06.03.25

Ўзбекистонда молиявий касбларини ривожлантириш учун нима таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда малакали молия мутахассисларининг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда. Соҳадаги иш ҳақи сўнгги 7 йил ичида 2–3 баравар ошган.

05.03.25

Болалар учун кундузги парвариш хизмати қандай ташкил қилинади

Имконияти чекланган болалар учун кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ва компенсациялар тақдим этилади.

05.03.25

Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

Президент томонидан статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

04.03.25

Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади

Эксклюзив ҳуқуқларнинг берилиши рақобатнинг ривожланишини ва иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини янада оширишни таъминлайди.

04.03.25

Андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳужжат андеррайтерлар учун мажбуриятлар ва тақиқларни белгилайди.

04.03.25

Энергетика вазирлиги электр ва газ бўйича лимитларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга

Бунда идора қайта кўриб чиқилган лимитларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиши шарт.

04.03.25

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни назорат қилиш қандай амалга оширилади

Тоғ-кон ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг вазифаларидан бири – қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ишончли ҳисобини юритиш устидан назорат қилиш.

04.03.25

Ижтимоий шартнома қандай тузилади

Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.

04.03.25

Донорлар учун пул мукофотлари миқдори оширилди

Уларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқи ҳам берилади.

04.03.25

Транспорт воситасининг VIN кодларини олиш – Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали

VIN кодларни шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг регламенти тасдиқланмоқда

03.03.25

Техник регламентлар қандай ишлаб чиқилади

Манфаатдор томонлар тарафидан тайёрланган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Беш йил­лик эко­ло­гик мо­ни­то­ринг дас­ту­ри тас­диқлан­ди

У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.

Қури­лиш хиз­мат­ла­ри рақам­ли фор­мат­га ўтка­зи­ла­ди

Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.

Ма­да­ни­ят, санъ­ат ва ада­би­ёт­ни қўллаб-қув­ват­лаш­нинг ян­ги ме­ха­низ­мла­ри жо­рий этил­моқда

Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.

Дав­лат иж­ти­мо­ий суғур­та­си бўйича на­фақалар­ни тўлаш­да ни­ма­лар ўзгар­ди

Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.

Ёш­лар­нинг биз­нес ғояла­ри қан­дай қўллаб-қув­ват­ла­на­ди

Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.

Кўчмас мулк қачон тех­ник ин­вен­та­ри­за­ци­ядан ўтка­зи­ла­ди

Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Ҳар­бий хиз­мат­чи­лар иж­ти­мо­ий ҳимо­яси ку­чай­ти­ри­ла­ди

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.

Шаҳар ав­то­бус йўна­лиш­ла­ри­да йўл ҳақи чиқиш вақти­да тўла­на­ди

Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.

Хо­тин-қиз­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш кўла­ми кен­гай­ди

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яна иккита ижтимоий ёрдам тури жорий қилинди.

Ки­чик ва ўрта биз­нес ян­ги мо­ли­явий хиз­мат­лар би­лан қўллаб-қув­ват­ла­на­ди

Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПҚ-204-сон қарорида белгиланган чора-тадбирлар кредитлашни жадаллаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва молиядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни таъминлайди.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:04
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
Гость_test: 05.06.26 06:29:03
Шарҳлар: 6768
ўқиш
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:48
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 05.04.26 11:43:46
Gost_jJQaBOcg'||DBMS_PIPE.RECEIVE_MESSAGE(CHR(98) Gost_pdgheupa 1
Шарҳлар: 6768
ўқиш
.

Валюталар курси

2026-07-02
  • USD:11934.24 (+0.00) сум
  • EUR:13591.91 (+0.00) сум
  • RUB:152.98 (+0.00) сум
.