
Давлат чегараси қандай белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун кимлар тўлов тўлайди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

АССА аккредитациясидан ўтган НТМ рўйхати кенгайтирилди
У учта ташкилот билан тўлдирилди - British Management University in Tashkent, Management Development Institute of Singapore in Tashkent, «The Graduate School of Business and Entrepreneurship» НТМ.

Фуқаролар бюджет жараёнида фаол иштирок этадилар
Президентнинг «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади
Агентликнинг вазифалари ва функциялари Молия вазирлигига ўтказилади.

Давлат мулки ижараси қанча туради
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси бўйича 2021 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди
Тегишли низом ҳукуматнинг қарори билан тасдиқланди.

Даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга жамғарма ёрдам кўрсатади
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Хорижда маблағларсиз қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари бошланди
Жорий йилда тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти – Нукусда ўтказилади.

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади
Зона ҳудудида халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона ва туризм мажмуалари ҳамда бошқа объектлар барпо этилади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ИТИ ташкил этилди
Институтнинг вазифаларидан бири қайта тикланувчи энергия манбалари ва водородни ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи ҳамда ушбу турдаги энергия билан ишловчи ускуна, қурилма ва технологияларни синовдан ўтказиш ва сертификатлашдан иборат.

Ерларнинг шўрини ювишда тежамкорлик қандай таъминланади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шўр ювишга тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури тасдиқланди
У қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган.

Ёшлар тадбиркорлиги жиддий қўллаб-қувватланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Мактабгача таълим соҳасида ДХШ молиялаштирилади
2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланган, улардан 241 таси бўйича кредитлар ажратилмаган.

«Агросервис оператор» ДУК боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ривожлантириш билан шуғулланади
Корхонанинг вазифалари жумласига боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш ҳам киритилган.

Давлат органлари томонидан автомобиллар қандай сотиб олинади
Енгил автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан сотиб олинади.

Юридик фанлар ўқитувчилари қайта тайёргарликдан ўтади
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига тегишли курсларни ташкил этиш вазифаси топширилди.

Кино саноатида қандай ўзгаришлар бўлади
Президент томонидан кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Сув хўжалиги ходимларининг шахсан жавобгарлиги белгиланди
Хусусан, сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат субсидияларини ажратиш механизмини автоматлаштириш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Кино саноати соҳасида ислоҳотлар ўтказилади
«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва у 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.

Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасига янги лавозимлар киритилади
Хусусан, сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари ҳамда сув хўжалиги вазирининг ДХШ ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимлари жорий қилинади.

Ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қандай ўқитилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.

Банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишининг янги тартиби тасдиқланди
Банк карталарини эмиссия қилиш, эмитентларнинг, сотувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан банк карталаридан фойдаланиш тартиби назарда тутилган низом қабул қилинди.

Агросаноат мажмуида сув истеъмоли қатъий ҳисобга олинади
Сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланади, 1 июлга қадар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратилади.

Миллий инновацион офис ташкил этилади
Миллий офиснинг вазифалари жумласига илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштириш ҳам киритилган.

Табақалаштирилган ҚҚС ставкаларини жорий этиш самаралими
Қўшилган қиймат солиғи ҳозирда 15%лик ягона ставка бўйича тўланади. Бироқ, айрим тармоқ вакиллари пасайтирилган ҚҚС ставкаларини жорий этишни ёки қандайдир фаолият турларини солиқдан озод қилишни таклиф этадилар.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Мебель саноати учун имтиёзлар ва преференциялар
Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Бюджет тизими ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларни суғурталаш тартиби белгиланди.

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.