Кредит бюроларини лицензиялаш тартиби ўзгартирилди
Хусусан, кредит бюросининг ижро органи раҳбари олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши, номзод ижро органи аъзоси сифатида фаолият юритган юридик шахсда банкротлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги, иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун судланганлик ҳолати бўлмаслиги керак.
Ўзаро алоқадор қарз олувчилар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори белгиланди
Марказий банк бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини белгилади.
Янгийўлда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади
Унинг ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.
Қорақалпоғистонда - янада кўпроқ солиқ имтиёзлари
2020–2023 йилларда Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
ЙҲҚни бузиш ҳолатлари бўйича телефон, видео- ва фотокамералар ёзувлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2020 йил 9 ойи учун Давлат бюджети якунлари нимадан далолат бермоқда
Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Давлат бюджети ижроси таҳлилини маълум қилди. norma.uz илтимосига кўра «Норма» компаниясининг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ идоранинг шарҳига тушунтириш берди.
Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилди
Уни олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабалар оладилар.
Корхона ва ташкилотлардаги электр қурилмалари сертификатланган бўлиши лозим
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш ва электр қурилмалари хавфсизлик техникаси қоидалари тасдиқланди.
Ўзбекистонда зарарли организмлардан холи ҳудудлар белгиланади
Чора-тадбир карантин остидаги маҳсулотларнинг ҳам республика ичида, ҳам экспорт қилувчи мамлакатлардан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган.
«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ҳар йили ташкил этилади
Тадбир дунё мусиқа санъати соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги ижод намуналари, мусиқа ускуналари ва чолғу асбобларини мутахассислар, санъаткорлар, санъатшунослар ва кенг омма эътиборига ҳавола этишга қаратилади.
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатилади
Комплексга давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйилган боланинг ота-онаси ёки васийсини рўйхатга қўйиш, нафақа тўлаш киради.
Пойтахтнинг янги туманида ҳокимлик ташкил этилди
Янгиҳаёт тумани Тошкент шаҳрида пойтахтнинг Сергели ва Бектемир туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг айрим туманлари ҳудудларининг бир қисмини бирлаштириш ҳисобига ташкил этилган.
Қорақалпоғистонда "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади
Боғ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш дастури доирасида ташкил этилмоқда.
Корхонани сотишда қандай солиқлар тўланади?
Buxgalter.uz ДСҚ мутахассиси Назокат ХОЛМАТОВАдан корхонани мулкий мажмуа сифатида сотишнинг солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилди.
Архив ҳужжатлари билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Хусусан, давлат архивларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун ариза бериш ёки расмий хат тақдим этиш зарур. Ижобий қарордан кейин фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун бир йил муддатга рухсатнома тақдим этилади.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг вазифалари белгиланди
Бир ой муддатда қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, шунингдек «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузуридаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари белгиланади.
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 11 ноябрда бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди.
ОТМга киришда тестлар сифати оширилади
Президентнинг 6.11.2020 йилдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4884-сон қарори қабул қилинди.
УКХ тизими бюджет ташкилотларига устамалар оширилди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади
У кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўрта махсус профессионал маълумотли кадрларни тайёрлайди.
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
Божхона йиғимлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, қатор ставкалар пасайтирилди, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ўрнига йиғимлар жорий этилди.
Илмий кадрларни тайёрлаш – электрон тизим асосида
Барча олий таълимдан кейинги таълим институтлари ягона электрон тизимга киритилади, унинг ёрдамида уларнинг самарадорлиги мониторингини олиб бориш мумкин.
Қурол: қўшимча тақиқлар ва санкциялар жорий этилди
«Қурол тўғрисида»ги Қонунга, МЖТК ва ЖКга жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор тузатишлар киритилди.
Кураш янги халқаро даражага олиб чиқилади
Президентнинг 4.11.2020 йилдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4881-сон қарори қабул қилинди.
Лойиҳа ва қурилиш ташкилотларига рейтинг жорий қилинади
Бу уларнинг самарадорлигини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш имконини беради.
Соғлом овқатланиш: бу йўналишда нима кутилмоқда
Президентнинг 10.11.2020 йилдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Солиқ кодексига тузатишлар киритилди
Президент томонидан айрим қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар тўплами имзоланди.
Имом Мотуридий ИТМнинг ишлаш тартиби белгиланди
Марказ буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун турли фондларда сақланаётган қўлёзма манбаларнинг нусхалари билан таъминланади.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди
Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тажриба тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Махсус юклар ва қўшинлар транзитига рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга ваколатли бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари белгиланди.




