«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2020 йилдаги 228-сон қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Давлат харидлари: стратегик харидорлар учун нималар ўзгарди
Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар амалга оширадиган харид шартларига тузатишлар киритилди.
Ҳокимларнинг қарорлари «Е-qaror» тизими орқали ўтади
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Давлат активлари ижараси ва банкротлик: масалалар қандай ҳал этилмоқда
Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши, хусусийлаштирилаётган давлат активлари бўйича тўловлар, банкротлик - тадбиркорлар Давлат активларини бошқариш агентлигига шундай масалалар юзасидан мурожаат қилмоқда.
Бюджет ташкилотлари ходимларига рағбатлантириш тарзидаги тўловлар вақтинча тўхтатилади
2020 йил учун Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланди.
Шарқшунослик институти университетга айланди
Президентнинг 16 апрелдаги қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институтини ислоҳ қилиш назарда тутилган.
Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони 16 апрелда имзоланган.
Алкоголь ва тамакига – янги акциз маркалари
Улар жорий йилнинг 1 майидан бошлаб жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 227-сон қарорида назарда тутилган.
Цемент ишлаб чиқаришда экологик назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирлар шунга йўналтирилган.
Ҳудудларда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга 337,6 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилади
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокчида мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратиш лойиҳаси амалга оширилади
Асосий ставка нега пасайди
МБ ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашувини ҳисобга олган ҳолда инфляция прогнозларини пасайиш томонга қайта кўриб чиққанидан сўнг ушбу қарорни қабул қилди.
Ердан самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Бу парламент палаталари Кенгашларининг «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ишлаш учун жойни қандай олади
Хусусий нотариал фаолиятни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинди.
БАА компанияси ҳисобидан янги фотоэлектрик станция қурилади
Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаб олинди.
Пандемия даврида Давлат бюджетининг иккинчи даражали харажатлари қисқартирилади
Президентнинг 15.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Янги туманга – ўз ҳокимлиги ва бошқа ҳокимият органлари
Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар тартибга солинди.
Прокуратуранинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади
Олий суд «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга тузатишларни тайёрлади.
Давлат статистика қўмитаси қайта ташкил этилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг Ўзбекистонда статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги Фармони лойиҳаси жойлаштирилган.
Адвокатура ислоҳоти: 1 сентябрдан нималар режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Урганчда керамик-шиша идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Хоразм вилояти ҳудудида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Омбор ёки «duty free» дўкони учун лицензия ДХМ ёки ЯИДХП орқали расмийлаштирилади
Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Пиротехникадан қаерда ва қачон фойдаланиш мумкин
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Марказий банк асосий ставкани пасайтирди
Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.
Пенсиялар ва иш ҳақи картага ҳисобланади
Республика махсус комиссиясининг тавсиясига биноан аҳолига пенсия ва иш ҳақи тўловлари банк карталарига амалга оширилади.
Халқ табобатини ривожлантириш марказлари барпо этилади
Президентнинг 10 апрелдаги халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Кластерларда доривор ўсимликлар етиштирилади, сақланади ва қайта ишланади
2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.
Бизнес қандай қўллаб-қувватлашни сўрамоқда
Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тадбиркорлар билан ишлаб чиқариш ва сервис корхоналари фаолиятида карантин сабабли юзага келган муаммолар ва уларни ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилди.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Президент томонидан 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонун имзоланди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилди
Сурхондарё вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тажриба тариқасида туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
Махсус юклар ва қўшинлар транзитига рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга ваколатли бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари белгиланди.
Археология объектларининг давлат каталоги қандай юритилади
Ушбу объектлар давлат тасарруфига ўтказилиб, илмий, маданий ва таълим муассасаларига бириктирилади.
Касбий таълим тизими ислоҳ қилинади
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони камида 250 тага етказилади.




