
2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари қанча бўлади
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Махсус транспортга тўсқинлик қилганлик учун жарима икки баравар ошиши мумкин
МЖТКнинг 128-5-моддаси 1-қисмига тегишли тузатишлар киритиш таклиф қилинмоқда. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби
Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган.

Алкоголь савдосидаги чекловлар қайта кўриб чиқилди
Тузатишлар 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сон Қонунда келтирилган.

Маиший чиқиндилар қандай ташилади
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари тасдиқланди.

Солиқ текширувларини видеотасвирга олиш таклиф қилинмоқда
Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади. Бу ДСҚ томонидан ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган янги лойиҳада назарда тутилган.

Утилизация йиғимини ундириш уч ойдан кейин бошланади
Тегишли ўзгартиришлар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларга киритилди.

ХТТБ Ўзбекистонга $500 млн қарз ажратади
Давлатимиз 19 июль куни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича ўз харажатларини молиялаштириш учун қарз битимини имзолади.

Қум-шағални лицензиясиз қазиб олиш мумкин
Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди.

Янги қонун: аввал синалади – кейин жорий этилади
«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. Қонун нормалари айрим туман ва шаҳарларда дастлабки синовдан ўтказилади, кейин эса тузатишлар киритилиши мумкин ва шундан кейингина улар кучга киради.

Бартерга тақиқ қачон бекор қилинади
Бартер операцияларидан бутун дунёда кенг фойдаланилади. Бироқ Ўзбекистонда бартер 1996 йилдан бошлаб мамлакат доирасида тақиқланган, экспорт ва импорт қилишга рухсат этилган, юқори ликвидли товарлар бундан мустасно.

Хорижий инвесторлар кенгаши ташкил этилди
У мамлакатимиз Президенти ҳузурида фаолият кўрсатади. Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 ноябрь куни имзолади.

Прокуратурада қўшимча таътилларнинг янги тизими
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди.

Марказий банк тўғрисида янги қонун
«Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.

НҲҲ лойиҳаларини келишиш тартиби ўзгартирилади
Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири муҳокама қилинди.

Электромобиллар учун батареялар, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва ID-карталар
Ҳукумат томонидан яқин уч йилда маҳаллий электротехника саноатини ривожлантиришга оид асосий лойиҳалар белгиланди.

Банклар ва уларнинг бошқарувчиларига жарималар тизими белгиланди
Янги таҳрирдаги «Банклар ва банклар фаолияти тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.

Туркия инвесторлари Ўзбекистон стартапларига инвестиция киритадилар
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси Венчур капитал кенгаши делегацияси билан $2 млн миқдоридан кам бўлмаган венчур жамғармасини тузиш ҳақида келишиб олди.

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларини нима кутмоқда
ДСҚ фойдаланилмаётган объектларга нисбатан янги солиқ механизмларини қўллаш тартиби билан боғлиқ ўзгартиришларни тушунтирди.

Давлат Қорақалпоғистонда чорвачилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
2019-2020 йилларда уларга жами 125 млн АҚШ доллари ва 366,6 млрд сўм сарфланади.

Тошкентда хусусий таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
Тошкентда Буюк Британиянинг «Velocius Ltd» компанияси иштирокида «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.

Халқаро ҳуқуқий ёрдам, фитоназорат ва метрология
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 29 октябрь куни ўтказилган мажлисда ушбу соҳаларга тааллуқли қонунлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Иш берувчилар янги иш ўринларини ташкил қилганлиги учун рағбатлантирилади
2019 йил 7 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро муҳокамаси ўтказилди.

Хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилишга рухсат беришди
Президент 8 ноябрь куни репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамаси тегишли тартибни тасдиқлади

1 январдан ягона божхона тўлови жорий этилади
2020 йилда жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб кириш тартиби ўзгаради.

ТИФ қатнашчиларидан жарима ундириш механизми ўзгариши мумкин
ҚҲТБТ порталида режалаштирилаётган экспортёрлар ва импортёрлардан жарималарни ундиришнинг амалдаги тартибини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда.

Кимни мактаб имтиҳонларидан озод қилишади
Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди. Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Абдулла Авлоний номидаги янги давлат стипендияси таъсис этилди
Бу ташаббус педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва билимдон ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун солиқ юки камайтирилмоқда – қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Янги техника олий таълим муассасаси ташкил этилади
"ToshTech" техника университети ривожланиб бораётган саноат тармоқларини юқори малакали муҳандис кадрлар билан таъминлайди.

Юқори авлодли картошка ишлаб чиқариш кўпаяди
Картошка етиштирувчиларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача Давлат бюджетидан қопланади.

Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тартиботлар қисқартирилди
2028 йилга қадар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 900 тага етказилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
- Экспорт қилинаётган товарни сертификатлаймиз
- Заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим
- Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари