«Norma» дастурида янги имкониятлар! Синаб кўринг – сизга маъқул бўлади...
Яқин кунларда фойдаланувчилар бир қатор муҳим янгиликлар билан тўлдирилган Норма тизимларининг янгиланган дастурий қобиғини оладилар.
Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда
Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби




