Кўчмас мулкни устав фондига киритаман. Ким мумкин эмас деб айтди?
Конституциямизга асосан хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади. Давлат ... иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
“Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси бежиз бренд номини алмаштирмади
Эндиликда барча абитуриентлар учун электрон тестларнинг чиқаришларида нафақат Тошкентда жойлашган, балки Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртлари бўйича ахборотни топиш мумкин
Norma.uz портали. 2015 йилда амалга оширилган ишлар
Ўтган йили таҳририят қонунчиликдаги ўзгаришлар шарҳи билан бир қаторда катта миқдордаги шарҳлар ва эксперт материалларини тайёрлади
Банк хабарлари: пулни картадан картага ўтказиш ва юридик шахс картаси учун тарифлар
1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар пулларни ўз банк карталаридан ҳар қандай бошқа банкдаги жисмоний шахслар карталарига бепул ўтказишлари мумкин бўлади
«Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати: беҳисоб саволларга сон-саноқсиз жавоблар
Бир ярим йиллик фаолияти мобайнида «Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати ўзини нафақат компания мижозлари ва обуначилари, балки Norma.uz порталига доимий ташриф буюрувчилар ўртасида ҳам ижобий томондан кўрсатди
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди
Президентнинг 9.02.2016 йилдаги ПҚ-2487-сон Қарори билан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди
АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди
Президентнинг 10.02.2016 йилдаги Ф-4613-сон Фармойиши билан Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Тошкентда яшовчи фуқароларгина аукционда кўчмас мулкни сотиб олишлари мумкин
Президентнинг 10.02.2016 йилдаги ПҚ-2488-сон Қарори билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
Сертификат бўйича омонат олиш тартиби ўзгартирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 1859-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Эксперт кенгашларида ўзгаришлар бўлади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 2443-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Фирманинг юридик манзили – муассиснинг прописка жойи бўйича
Юридик шахсни муассиснинг уй манзили бўйича рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Бу ўз бизнесини барпо этишга қарор қилганларда тез-тез юзага келадиган саволдир
Энди халқаро талаблар ва стандартлар маҳаллий истеъмолчилар ва мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Қутлимурат БАБАШЕВнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига изоҳлари
“Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати: корхона фойдасини тақсимлаш
Навбатдаги мавзуга доир тўплам корхонанинг тақсимланмаган фойдаси, уни тақсимлаш, дивидендлар тўлаш масалаларига бағишланади
Илмий даража изланувчилари учун имтиҳонлар тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 февралда 2764-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Иш ҳақи учун пул маблағлари беришни кечиктириш учун банклар жиддий жавобгар бўлади
20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз
Диққат: Norma.uz порталида эксперт вакансияси
Norma.uz порталининг ҳамжиҳат жамоасига қонунчиликдаги ўзгаришлар шарҳини тайёрлай оладиган, юридик мавзуда мақола ёза биладиган ва маълум юридик масалаларни ҳал қила оладиган эксперт-юрист керак
Микрокредит ташкилотлари молиявий ҳисоботларига янги талаблар белгиланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди
Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди
Тўлов тизими ишдан чиқди. Нима қилиш керак ва ким айбдор?
Турли тўлов интернет-сервисларининг пайдо бўлиши билан кўп сонли истеъмолчилар уларнинг хизматларига мурожаат қилишмоқда. Бу дастаклар, шубҳасиз, вақт ва кучни тежайди, бироқ уларнинг ишида ҳам техник жиҳатдан ишдан чиқишлар содир бўлиши мумкин. Пуллар мижознинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган, хизматлар таъминотчиларига эса улар етиб бормаган ҳолларда нима қилиш керак?
“Ягона дарча” марказлари хизматлари учун бланкаларни ИДХЯП орқали юклаб олиш мумкин
Интерактив давлат хизматлари ягона портали юклаб олиш учун ҳужжатлар билан маълумотлар базаси очилганлигини эълон қилди. Бу ерда “ягона дарча” марказлари хизматларининг паспортлари, намунавий шакллари ва бланкалари жойлаштирилади
Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 5-қисм
Мамлакатимиз фуқароларига товарлар сотиб олишни ва ҳисобварақлар бўйича тўловларни амалга оширишни енгиллаштирувчи электрон тўлов тизимлари соҳасига экскурсимизни тугаллаймиз. Бугун «Hamkor Mobile» мобил илова ҳақида сўз юритилади
Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 34-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Стоматология учун рентген аппаратлари божхона тўловларидан озод қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2016 йилдаги 32-сон Қарори билан Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатига қўшимчалар киритилди
Хорижий инвесторларга давлат улушини сотувчи АЖлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 33-сон қарори билан устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатлари тасдиқланди
Маросим хизматлари учун тарифлар ўзгартирилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги 74-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 октябрдаги 924-сон «Тошкент шаҳри қабристонларида гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пулли хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди
Касалхоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2016 йилдаги 31-сон Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди
Покистон ва Ўзбекистон: иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўйилмайди
Президентнинг 8.02.2016 йилдаги ПҚ-2486-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2015 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқланди
Сертификатлаштириш органлари текширилади
“Ўзстандарт” агентлиги аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларини, инспекция органларини, метрологик хизматларни, синов ва ўлчов лабораторияларини инспекция назоратидан ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 сентябрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
У Президент Администрациясининг мақоми, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди, унинг давлат бошлиғи фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлашдаги ролини мустаҳкамлайди. Ҳужжат, шунингдек ПАнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солади ва унинг мансабдор шахслари учун ҳуқуқий кафолатларни белгилайди.
Бизнес учун янги қонун: 8 та асосий ўзгариш
Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.
Президентнинг ПФ-175-сонли Фармонига асосан бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради
Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот вазифаларини амалга ошириш бўйича Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони бизнесга маъмурий босимни камайтириш, жарима амнистиялари, «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
Enterprise Uzbekistan рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус ҳуқуқий режимга эга бўлади
Президент томонидан Enterprise Uzbekistan рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи Конституциявий қонун имзоланди. Марказ резидентлари учун 2100 йилгача бўлган даврда инвестициялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни, шунингдек солиқ ва бошқа имтиёзларни назарда тутувчи махсус тартибга солиш режими белгиланади.
Самолётлар, поездлар ва автобуслардан кимларга бепул ва имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб уруш иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, уруш оқибатида ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган шахслар ҳаво йўловчи транспорти, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортидан бепул ёки 50 фоиз имтиёз асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат қилиш жараёни соддалаштирилди
Бир қатор НҲҲга фуқаролар ва тадбиркорлар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Улар дастлабки эшитувларни жорий этишни, маъмурий жараёнларда давлат органлари вакилларининг мажбурий иштирокини ва мамлакатдан ташқаридаги судлар юрисдикциясини кенгайтиришни назарда тутади.
Суд жараёнига замонавий ҳуқуқий механизмлар жорий этилмоқда
Президент суд тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Одил судлов – 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжат одил судловнинг мустақиллиги ва оммабоплигини ошириш, судгача бўлган босқичда суд назоратини кучайтириш ва ягона суд тизимини шакллантиришга қаратилган.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга вақтинчалик бошпана бериш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартибини белгилади. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб муайян яшаш жойига эга бўлмаган муҳтож оилаларга ҳам муниципал турар жойлар имтиёзли ставкада ижарага берилади.
Жаҳон банки газ сизиб чиқишларини бартараф этиш учун 10,6 млн АҚШ доллари ажратди
Жаҳон банки иштирокидаги қўшма лойиҳа доирасида мамлакатда газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш механизми яратилади. Бундан аввал, банк кўмагида ўтказилган тадбирлар натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ объектларининг 1 000 тадан ортиқ нуқсонли нуқталарида 35 млн куб метргача ҳажмда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланган эди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 8 сентябрь№ 36
- Бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради
- Божхона қийматини аниқлашда учинчи шахсларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби
- Агар бизнес ва ККУ аҳолиси манфаатлари мос келмаса
- Санаторийга йўлланма, бола туғилганда бериладиган нафақа, поезд ва автобус чипталари ҳақида...
- Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ



