Таълим сифатининг ташқи баҳолаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президент Администрацияси ҳузурида "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси негизида Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади.
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
Давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш вазифалари белгиланди
"Йўл харитаси"да фуқаролик жамияти институтларининг давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокини янада кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Айрим давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда
Ҳужжатда кўзда тутилган чоралар мамлакатни ЖСТга киришини жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Банклар томонидан юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларни олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда
Хусусан, банк томонидан юридик шахснинг устав фондидаги улушларни сотиб олиш бўйича чекловларга аниқлик киритилди.
Юристлар малакасини ошириш учун кредит-модуль тизими жорий этилмоқда
Малака ошириш курслари ўқувчиларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари ва малака талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Ал-Хоразмий университети ташкил этилди
У ерда ўқув жараёни БАА, Хитой ва Буюк Британиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Спорт мактаблари директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига қўйиладиган талаблар белгиланди
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланмоқда.
Ижроия органларида молиявий хавфларни бошқариш қўмиталари ташкил этилади
Хавфларни бошқариш қўмитаси – республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда тузиладиган орган.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан яратилади ва юритилади.
Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.
«Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари қандай ўтказилади
Танлов ғолибларига катта миқдордаги пул мукофоти берилади.
«Янги Ўзбекистон» университетининг илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги тартиби белгиланди
Университетга илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ҳуқуқи берилади.
Давлат маданият муассасалари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари қайта кўриб чиқилди
Оширилган коэффициентлар 2025 йил 1 июлдан кучга киради.
Маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Маҳаллий мутахассисларнинг хорижда малака ошириш харажатларини қоплаш тартиби белгиланди.
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ давлат хизмати қандай кўрсатилади
Номоддий маданий мерос намуналарини Миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи Илмий-методик кенгаш томонидан ҳал этилади.
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш қандай амалга оширилади
Илмий экспертиза вазифаларига нималар киради ва уни ким ва қандай усуллар билан ўтказади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
2025 йил 24 апрелда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.
Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.
Фуқароларни хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
У 2030 йилгача жорий қилинади.
Давлат улушига эга бир қатор йирик корхоналар халқаро бозорларда реализация қилинади
Айрим корхоналарнинг акциялари халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида жойлаштирилади.
Коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли оширилмоқда
Бошқалар қатори Олий Мажлис палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ олувчи учта вазирлик ва идорадаги коррупция омилларини аниқлайди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.




