Сарафан радиоси бизнесда қандай “ишлайди”?
Хорижда сарафан радиоси атамасини кенг қўллашади. Бу атаманинг қаердан, қандай келиб чиққани ҳали-ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Сарафан радиоси оғиздан-оғизга ўтувчи рекламадир: оддийроқ қилиб айтганда, миш-миш. Фақат у асосланган, ижобий фикр-мулоҳазалардан иборат бўлади
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди
Молия вазирининг 8.11.2016 йилдаги буйруғи билан (рўйхат рақами 2837) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик янги ҳисобот шакллари тасдиқланди, илгари амалда бўлганлари эса ўз кучини йўқотган деб топилди
Нимани қадрлашса, шуни муҳофазалашади: тижорат сири режими
Тижорат сирини муҳофаза қилиш жуда мураккаб муаммо бўлиб, мамлакатимизда янгилик бўлгани боис амалиётда у кам қўлланилган. Ушбу материалда – тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақида
Тижорат сирини қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Тижорат сирини ошкор бўлишдан сақлаш – мураккаб вазифа. Буни қандай уддалаш мумкин? Бу ҳақда – бизнинг материалимизда
Кадастр бошқармасидан маълумотномалар олиш учун янги хизмат
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси янги интерактив хизматни тақдим этади. У Ягона портал орқали Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой (квартира) ва якка тартибдаги турар-жой шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур маълумотномаларни олишга электрон ариза тақдим этиш имконини беради
Тижорат сири ва давлат органлари
Ўзининг тижорат сирини рақобатчилардан қандай муҳофаза қилиш мумкинлигини барча бизнесменлар билади. Бироқ ҳамма ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди. Тижорат сирини давлат органларидан муҳофаза қилиш – янада мураккаб ва мушкул масала. Ва, бу борадаги қийинчиликларга нафақат хорижда, бошқа ўлкаларда, балки ўзимизнинг юртимизда маҳаллий тадбиркорлар ҳам дуч келишмоқда
Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2016 йилдаги ПҚ–2646-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: “ягона дарча” қандай хизматлар кўрсатади?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган лойиҳада Фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига тузатишлар киритиш назарда тутилган (28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Президент Қарорига 2-илова)
НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил учун давлат статистика ишлари Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак?
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди
Судьялар ўзи ким?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармонида судьяларнинг лавозимда бўлишларининг янги муддатларини белгилаш таклиф этилган. Энди учинчи муддатга тайинланган ёки танланган судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллайди. Мазкур тартиб қаерда ва қай тарзда қўлланилаётгани ҳақида янги шарҳимизда танишишингиз мумкин
Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди
Судлов ҳимояси: амалиёт ва назария
Яқинда қабул қилинган НҲҲлар судьяларнинг ҳуқуқий ваколатларини аниқлаб беради ва улар олдига давлат ҳокимиятини амалга ошириш, адолатни қарор топтиришда фуқаро ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳамда давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилишдек махсус мақомига мувофиқ талабларни қўяди
Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади
Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?
Ушбу материалда ХК, МЧЖ ва чет эл компанияси ваколатхонаси ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хосликлари тўғрисидаги ахборотни юклаб олишингиз мумкин
Бинони уй-жой фондидан нотурар жойга ўтказиш янада осонлашди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” хизмати янгиланди
Ўзбекистонда маъмурий судлар ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон Фармони билан мамлакатимизда маъмурий судларни ташкил этиш ва “Маъмурий судлов ишларини юритиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Ушбу материалда булардан кўзланган мақсад хусусида сўз боради
Алвидо, қамоқ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги Фармонида 01.04.2017 йилдан бошлаб қамоқ жиноий жазонинг бир тури сифатида ЖКдан олиб ташланиши айтилган. Бугунги шарҳимизда энди маҳкумларга енгилроқ бўладими ёки йўқ, деган саволга жавоб излаймиз
Пахта саноати корхоналарини қайта ташкил этиш ниҳоясига етмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 374-сон Қарорида “Ўзпахтасаноат” уюшмасини тугатиш жараёнларини ниҳоялаш ҳамда унинг таркибига кирган “Пахтасаноат”нинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари фаолиятини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тузилмаси янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 375-сон Қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди
Кимё саноатида янги орган тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2016 йилдаги ПҚ–2640-сон Қарори билан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти тузилди ва унинг ташкилий тузилмаси, унга кирган ташкилотлар рўйхати ҳамда ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди
Диққат! Акция!!!
«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ обуначилари орасида янги акция ўтказмоқда
2016 йилда амнистия қандай қўлланади?
Бизнинг эксперт амнистияни қўллаш тартиби юзасидан батафсил тушунтириш беради
Ҳокимият, бизнес ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги тизими мустаҳкамланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Дори-дармонлар нархи назоратга олинади
31.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Пенсиялардан чегирмалар қилиш тартиби белгиланди
Молия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
Ҳайвонлар қандай касалликка чалинганда эгасидан олиб қўйилиши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Соатбай машғулотларга кўпроқ ҳақ тўланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) билан янги Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқланди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.





