Наманган вилоятида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, унинг музейи ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат «Исҳоқхон Ибрат мажмуаси»ни ташкил этиш ҳақидаги таклиф маъқулланди
Электрон савдо майдонларини самарали ташкил қилиш - электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир
Ушбу шарҳда Ўзбекистонда электрон савдо майдонларини ташкил қилиш масалалари ёритилади
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кўпроқ хорижий олимлар ишлайди
Президентнинг 20.04.2017 йилдаги Қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Қандай товар сохталаштирилган бўлади?
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан товар белгилари тўғрисидаги нормаларга тузатишлар киритилди
Қўшиб юборилганда лицензияни қайта расмийлаштиришга рухсат берилди
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги – вақт талаби!
2017 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгаши тадбирида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича 2017 йил 1 январь ҳолатига рейтинг тақдимоти ўтказилди
Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги тегишли Фармони имзолангани ҳақида ЎзА хабар берди
ХУМШни янги Вазирлик назорат қилади
Президентнинг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун солиқлар ставкалари “музлатилади”
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Ҳакамлик суди қарорига ижро варақаси давлат божисиз берилади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот билан бирга хулоса беришади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга киритилган тузатишлар кучга кирди
Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби ФПКда мустаҳкамланди
12.04.2017 йилдаги ЎРҚ-428-сон Қонун билан Фуқаролик процессуал ҳамда Хўжалик процессуал кодексларига тузатишлар киритилди. Ўзгартиш ва қўшимчалар 1.06.2017 йилдан кучга киради
Давлат рақобат қўмитаси қайта ташкил этилади
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди
Шоир ва ёзувчилар ҳайкаллари Миллий боғ ҳудудига кўчирилади
Алишер Навоий номидаги Миллий боғда Адиблар хиёбони барпо этилади ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун янги бино қурилади
2017 йилда 1UZ дастурида нима ўзгарди?
«1UZ» бухгалтерлик дастури ишлаб чиқувчилари чоракдаги янгиланишлар анонсини тақдим қилишди. Фойдаланувчиларни қатор такомиллашувлар ва янги функциялар кутмоқда. Батафсил маълумотлар – ушбу материалда
ИИВ тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди
Президентнинг 12.04.2017 йилдаги ПҚ–2883-сон Қарори билан Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди
Коммунал хизматлар учун ҳақни ушлаб қолишга шахсий ҳисобварақ зарур
МБ Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 1031-1, 2017 йил 13 апрель) билан Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳукумат комиссияси таркиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2017 йилдаги 192-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди
Вилоятларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 199-сон қарори билан 2017 — 2020 йиллар даврида республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури маъқулланди
Судьялар олий кенгаши шаклланди
Олий Мажлис Сенатининг 29.03.2017 йилдаги қарори ва Президентнинг 10.04.2017 йилдаги ПФ-5006-сон Фармони билан Судьялар олий кенгашининг шахсий таркиби тўлиқ шакллантирилди
Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришнинг асосий омилларидан бири
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларнинг турмуш даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди
Қизилмия экспортёрлари йиғимдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2017 йилдаги 210-сон қарори билан яланғоч қизилмия экспортёрларига имтиёзлар берилди
Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 13.04.2017 йилдаги ПҚ-2887-сон Қарори билан Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси тасдиқланди
Маҳаллийлаштириш дастурига 12 та лойиҳа киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 197-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди
Ўзбекистонда Ташқи савдо вазирлиги пайдо бўлади
Президентнинг 13.04.2017 йилдаги «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда эълон қилинди
Ҳуқуқий тарғибот фаолроқ ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори билан янги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 185-сон қарори билан фармацевтика соҳасидаги 3 та низом тасдиқланди. Қатор амалдаги ҳужжатлар ўз кучини йўқотади. Қарор 1.07.2017 йилдан кучга киради
Товарни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш муддатини кўрсатинг
Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2778-1, 2017 йил 6 апрель) билан «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг Бутунжаҳон ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтади
Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Самарқандда ўтказиладиган халқаро тадбирларга тайёргарлик бошланди. 2026 йил сентябрь ойида шаҳар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форумга ҳам мезбонлик қилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Бир қатор қонун ҳужжатларига солиқ имтиёзлари бериш соҳасида электрон шаклдаги давлат хизматлари сонини кўпайтирадиган ўзгартиришлар киритилди.
Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда
Унинг фаолиятига замонавий технологиялар ва реал вақт режимида прогнозлаш тизимлари жорий этилади. Ушбу қадамлар қайта тикланадиган энергия манбаларини интеграция қилиш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилмоқда
2027 йилдан бошлаб мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида интеграциялашган дастурлар босқичма-босқич жорий этилади, техникум битирувчилари эса халқаро олий таълим муассасаларида ўқишни имтиҳонсиз давом эттиришлари мумкин бўлади.
Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатлари чегараланди
ЎРҚ-1160-сон Қонун маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлайди. Ҳужжат давлат органларининг ваколатларини чегаралайди, маданий бойликлар муомаласи ва реализацияси учун янги тартибларни жорий этади, шунингдек, археологик объектларни тадқиқ қилиш қоидаларини мустаҳкамлайди.
Товарлар облигация омборлари орқали сотилади
Махсус омборлар ва рақамли майдончалар фаолияти учун янги стандартлар жорий этилмоқда, бу эса импорт товарларини электрон хизматлар орқали янада шаффоф ва хавфсиз сотиш учун шароит яратади.
Паррандачилик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади
2026−2027 йилларда паррандачиликка оид янги лойиҳалар ва "тайёр бизнес" дастурларини имтиёзли кредитлаш учун "Микрокредитбанк" АТБ орқали 105 млн доллар эквивалентида маблағ йўналтирилади ҳамда кредитлар узоқ муддатли ва имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада берилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 11 август№ 32
- Шахсга доир маълумотлар ҳимояси таъминланади
- Божхона имтиёзлари: бугунги кунда нималар амал қилмоқда
- УКХ фаолияти устидан шикоятлар кўпаймоқда
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Incoterms® 2020 қоидалари қандай қўлланилади



