Пойтахтда Адолат саройи барпо этилади
Бу Президентнинг 18.07.2017 йилдаги Ф-4997-сон фармойиши билан кўзда тутилган
Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги пайдо бўлади
Бу қарор Президентнинг 19.07.2017 йилдаги ПҚ-3140-сон қарорида акс этган. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида келтирилади
ССП ЕИда стажировка ўташ учун талабгорларга янги қабул эълон қилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган амалий стажировка ўташга талабгорларни қабул қилишни давом эттиради. Аризалар 2017 йил 28 июлгача қабул қилинади
31 июль куни “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” курси бошланади (ўзбек тилида)
Сиз меҳнат ёки ўқув таътилидамисиз? Уни манфаатли ўтказинг! Агар сиз “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” тўрт ҳафталик курсида таҳсил олсангиз, янги кўникмаларни эгаллашингиз ёки ўз малакангизни оширишингиз мумкин. Ўқув жараёнида масофали ўқитиш элементларидан фойдаланилади
Газ учун икки карра тариф қўлланмайди
Портал эксперти ўқувчиларни ўйлантираётган ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчиларга табиий газ учун тарифлар ҳақидаги саволга жавоб беради
Солиқ юки камайтирилади
Президентнинг 18.07.2017 йилдаги фармони билан Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Мураккаб вазиятларда тадбиркорларга солиқ таътиллари берилади
Президентнинг 18.07.2017 йилдаги фармони солиқ маъмурчилигининг янги механизмларини жорий қилиш кўзда тутилмоқда
Ҳисоб палатаси давлат бюджети даромадлари прогнозини баҳолайди
Президентнинг 18.07.2019 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди
“Эзгу мақсад” фонди бемор болаларга ёрдам беради
Президентнинг 14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарори билан “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилмоқда
Дававианазоратда янги тузилма ва вазифалар
Президентнинг 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3136-сон қарори билан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси янгиланди ва унинг вазифалари белгиланди
Дорихоналар йил охиригача лицензияни қайта расмийлаштиришлари лозим
Президент 17.07.2017 йилдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади
Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш учун таклифларни тўпламоқда
Қатор вазифаларни рўёбга чиқариш, шунингдек мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида Иқтисодиёт вазирлиги тадбиркорларни ўз таклифларини махсус шакл бўйича юборишга чақиради
«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилди
Президент 14.07.2017 йилда тегишли қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади
Ўзбекистонда солиқ қонунчилиги бузилишининг ТОП-9 талиги
Давлат солиқ қўмитаси матбуот-маркази июль ойининг биринчи ҳафтасида солиқ органлари томонидан ўтказилган назорат чора-тадбирлари якунлари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини эълон қилди
“Метрология тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади
Тегишли қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун тақдим қилинган
Давлат инновацияни барча йўллар билан қўллаб-қувватлайди
ҚҲТБТ порталида “Илмий ва инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди
Лицензия битими тузиш тўхтатилади
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Савдо-саноат палатасининг форумида жойлаштирилган
Келаси йили ТИФ ТНнинг янги версияси жорий қилинади
ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳалари жойлаштирилди
Автомобиль рақами белгиси қандай тикланади?
Автомобилнинг давлат рақами белгиларини йўқотиш ва шикастлаш сабаблари талай бўлиши мумкин – ЙТҲдан тортиб, ёвуз ниятлиларнинг ҳаракатларигача. Ушбу мақола давлат рақамини тиклашнинг қонуний тартиби хусусида
1 сентябрдан авто учун давлат рақамини алоҳида ҳақ эвазига танлаш мумкин бўлади
Президентнинг 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Маҳалла фаоллари кўкрак нишони билан тақдирланади
Президентнинг 13.07.2017 йилдаги ПҚ-3132-сон «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
МТРК янги асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозланади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги ПҚ-3098-сон “Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди
«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларида иштирок этиш учун ташқи, ички аудиторлар ва бухгалтерлар таклиф қилинади
Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осон бўлади
Президентнинг қабул қилинган 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3126-сон қарори миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
“Қарши-Китоб” йўналиши бўйича тезюрар поезд қўйилади
“Йўловчи поездлар тезкор ҳаракатини ташкил этган ҳолда “Қарши-Китоб” темирйўл линиясини электрлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тартиби Президентнинг 10.07.2017 йилдаги ПҚ-3121-сон қарорида акс этган
КСЗ иштирокчилари имтиёзларни қандай олади
ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари иштирокчи-ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди
«Samarkand City» туризм зонаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 450-сон “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Қишлоқ хўжалиги техникаси бир чорак мобайнида лизингга етказиб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2017 йилдаги 454-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Президент қарори билан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда молиявий ёрдам ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.
Яшаш жойи маълумотларини тузатиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг яшаш жойи ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентни тасдиқлади. 2026 йил март ойидан бошлаб аризаларни электрон шаклда топшириш мумкин бўлади ва давлат ахборот тизимлари интеграцияси туфайли маълумотларни қайта ишлаш тезлашади.
Транзит ташишлар қандай мувофиқлаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси транзит ташувларининг миллий координаторига айланадиган, транспорт йўлакларини модернизация қилиш ва транзит қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 февраль№ 08
- Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
- Ҳисоблагич йўқ бўлса…


