Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Судьялар олий кенгаши шаклланди

Судьялар олий кенгаши шаклланди

Олий Мажлис Сенатининг 29.03.2017 йилдаги қарори ва Президентнинг 10.04.2017 йилдаги ПФ-5006-сон Фармони билан Судьялар олий кенгашининг шахсий таркиби тўлиқ шакллантирилди

Қизилмия экспортёрлари йиғимдан озод қилинди

Қизилмия экспортёрлари йиғимдан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2017 йилдаги 210-сон қарори билан яланғоч қизилмия экспортёрларига имтиёзлар берилди

Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси тасдиқланди

Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси тасдиқланди

Президентнинг 13.04.2017 йилдаги ПҚ-2887-сон Қарори билан Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси тасдиқланди

Маҳаллийлаштириш дастурига 12 та лойиҳа киритилди

Маҳаллийлаштириш дастурига 12 та лойиҳа киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 197-сон қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди

Ўзбекистонда Ташқи савдо вазирлиги пайдо бўлади

Ўзбекистонда Ташқи савдо вазирлиги пайдо бўлади

Президентнинг 13.04.2017 йилдаги «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда эълон қилинди

Ҳуқуқий тарғибот фаолроқ ўтказилади

Ҳуқуқий тарғибот фаолроқ ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги 175-сон қарори билан янги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади

Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 185-сон қарори билан фармацевтика соҳасидаги 3 та низом тасдиқланди. Қатор амалдаги ҳужжатлар ўз кучини йўқотади. Қарор 1.07.2017 йилдан кучга киради

Товарни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш муддатини кўрсатинг

Товарни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш муддатини кўрсатинг

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2778-1, 2017 йил 6 апрель) билан «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Судьялар захирасига қандай кириш мумкин?

Судьялар захирасига қандай кириш мумкин?

«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди

Турфирма қандай қилиб лицензия олади?

Турфирма қандай қилиб лицензия олади?

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 189-сон қарори билан Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. Аввалги Низом (11.11.2003 йилдаги 497-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотди

500 энг яхши хорижий олий таълим муассасаларининг дипломлари имтиҳонсиз нострификацияланади

500 энг яхши хорижий олий таълим муассасаларининг дипломлари имтиҳонсиз нострификацияланади

Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2017 йилдаги 173-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қарори эълон қилинди

ИИВда кенг кўламли ўзгаришлар рўй беради

ИИВда кенг кўламли ўзгаришлар рўй беради

Президентнинг 10.04.2017 йилдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда эълон қилинди

Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди

Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрель) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди

Айрим товарлар бўйича акциз солиғи пасайтирилди

Айрим товарлар бўйича акциз солиғи пасайтирилди

Президентнинг 31.03.2017 йилдаги ПҚ-2862-сон Қарори билан мамлакат ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инспекция йўл қурувчиларига жарима солади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инспекция йўл қурувчиларига жарима солади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2017 йилдаги 166-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тўғрисида” қарори эълон қилинди

Хизматни ўтаган абитуриентларга тўплаган балларининг ярми қўшилади

Хизматни ўтаган абитуриентларга тўплаган балларининг ярми қўшилади

Президентнинг 4.04.2017 йилдаги ПҚ–2867-сон Қарори билан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган олий таълим муассасалари абитуриентлари учун имтиёз миқдорига тузатиш киритилди

Турин политехника университети 2017 йилда қанча талаба қабул қилади?

Турин политехника университети 2017 йилда қанча талаба қабул қилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2017 йилдаги 180-сон “2017/2018 ўқув йилига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида қабул тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Яна битта ташкилот ходимларини пойтахтда прописка қилиши мумкин

Яна битта ташкилот ходимларини пойтахтда прописка қилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2017 йилдаги 179-сон қарори билан раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатига қўшимча киритилди

Айрим кичик бизнес субъектлари учун штатларни оширишга рухсат берилди

Айрим кичик бизнес субъектлари учун штатларни оширишга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 184-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритилди

Конституцияга тузатишларнинг бир қисми кучга кирди

Конституцияга тузатишларнинг бир қисми кучга кирди

«Халқ сўзи» газетасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди