Почтада кенг кўламли ислоҳот амалга оширилади
Президент томонидан 14 декабрь куни “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қиймат қандай аниқланади?
Сувни тежайдиган технологияларга ўтиш жадаллаштирилади
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади.
Ипотека кредитларига қандай ўзгартиришлар киритилади
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилганлиги хабар қилинган эди.
Суд тизими: коррупция ҳолатларининг олди олинади, очиқлик ва шаффофлик таъминланади
7 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган навбатдаги фармон имзоланди.
Олиб кириладиган ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари синовдан ўтказилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат экология қўмитаси кимёвий воситаларни олиб кириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида таклиф билан чиқишди.
Одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, банкротлик ва суғурта
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни олишда қанча ипотека кредити берилади
Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди.
Ўсимликлар карантини бўйича илмий марказнинг вазифалари белгиланди
Марказ Президентнинг 13.10.2020 йилдаги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, унинг филиаллари Термиз, Нукус, Самарқанд ва Андижонда жойлашган.
Бюрократияни бартараф этиш учун нималарни амалга оширишни режалаштиришмоқда
Президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 18 декабрда бўлиб ўтади
Бундай қарор Олий Мажлис юқори палатасининг Кенгаши томонидан 11 декабрда қабул қилинди.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларига ўзгартиришлар киритилади
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистонда ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш давом этади
5 декабрда Президент томонидан «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Юрист талабалар амалиётни қандай ўтайдилар
Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор тузатишлар киритилди.
Каннабисни етиштириш ва фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби белгиланди
Талабгорларга қўйиладиган талаблар орасида - фойдаланиладиган ер майдонларида узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 50%ини экспортга йўналтириш ва бошқалар.
Агар ходима ҳақ тўланадиган декрет таътилини тўхтатса, иш ҳақи тўлиқ ҳажмда тўланадими
Ходима ҳақ тўланган "касаллик таътили"ни олиб, декретга чиқди. Аёл декрет муддати тугагунга қадар ишга чиқишга қарор қилди. Иш берувчи қандай йўл тутиши керак?
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%
Бундай қарор10 декабрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинди.
Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати тўлдирилиши мумкин
Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ҳақида лойиҳани ишлаб чиқди.
Инвентарлашни ўтказмаслик нимага олиб келади
Қонунчилик инвентарлашни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди.
Истеъмол спирти учун олдиндан тўлов – камида 50%
Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Академик лицейларда иқтидорли ёшлар қандай саралаб олинади
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизми жорий этилади.
Республикада виночилик жамғарма томонидан қўллаб-қувватланади
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги ҳузурида Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда яна нималар ўзгарди
Хусусан, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар рўйхати кенгайтирилди.
Ўзбекистонда яна битта тиббиёт ОТМ пайдо бўлади
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилади.
Хусусий бандлик агентликлари учун лицензия талаблари ўзгартирилди
Хусусан, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар «labor-migration» АТда рўйхатдан ўтказилади, агентлик ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи орган 7 иш куни ичида хабардор қилинади.
Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади, педагоглар рағбатлантирилади
Бу Президентнинг 3.12.2020 йилдаги «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Каннабисни саноат мақсадларида етиштириш учун лицензия қанчага тушади
3.12.2020 йилдаги ЎРҚ-653-сон Қонун билан тегишли давлат божи ставкалари тасдиқланди.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Давлат аудитида сунъий интеллект ва хавф таҳлилини қўллаш кенгайтирилади
Президентнинг янги Фармонида бюджет тизимида хавфларини эрта аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, назорат тартиб-таомилларини рақамлаштириш ва давлат органларининг бюджет интизоми рейтинги тизимини яратиш кўзда тутилган.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Рўйхатдан ўтмаган қурол ва ўқ-дориларни топшириш: янги қоидалар ва рағбатлантиришлар
Қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ихтиёрий топшириш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
Бозорлар ва савдо комплекслари учун ягона E-bozor рақамли платформаси яратилади
Савдо ўринларининг электрон ҳисобини юритиш, ижара шартномаларини онлайн тузиш, электрон тўловларни қабул қилиш ва бозорлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш имконини берувчи рақамли платформани босқичма-босқич жорий этиш бошланади.
Камёб ёввойи ҳайвонларни овлаш вақтинча тақиқланади
2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон турларини овлаш тақиқланади. Шу билан бирга, биологик хилма-хилликни сақлаш ва балиқ ресурсларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.
ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.
Балиқчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
Президентнинг янги Фармонида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқ хўжаликларига, уларга зарур асбоб-ускуналар учун субсидиялар ажратиш, шунингдек, аквакультура ва озуқа ишлаб чиқариш соҳасидаги замонавий лойиҳалар харажатларини қоплаш кўзда тутилган.
Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади
Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.




