Мажбурий резервлар нормативлари ўзгартирилди
2018 йил 1 июндан тижорат банклари Марказий банкда депонентлайдиган мажбурий резервларнинг янги нормативлари жорий этилмоқда
Муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар – реабилитация марказига
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги «Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 309-сон қарори эълон қилинди
Пенсия ёшини ошириш: тарафдор ва қаршилар
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириб, уни жаҳондаги ўртача даражага етказиш таклиф этилмоқда. Унинг муаллифлари бунинг учун қандай асос келтирмоқдалар?
Суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар устидан судга шикоят қилишга рухсат беришлари мумкин
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига жиноят ишларини кўришда суд назоратини кенгайтириш тўғрисида таклиф киритилди
Бошоқли дон экинлари ва ғўза уруғлари экспорти – рухсатнома бўйича
Президентнинг 27.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Инновациялар ярмаркалар ва халқаро форумларда илгари сурилади
Президентнинг 27.04.2018 йилдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон қарори қабул қилинди
Бошловчилар учун бухгалтерия курслари
17 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» курси иш бошлайди. Курс бухгалтерия ҳисобини ўрганишни эндигина бошлаганлар учун мўлжалланган
Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун банкларга жарима солишни таклиф этмоқдалар
ҚҲТБТ порталида Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга киритиладиган қўшимчалар муҳокама қилинмоқда
Юридик шахсларни жиноий тартибда жазолаш кўзланмоқда
Ушбу чора жамоат муҳокамасига чиқарилган Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган
Қурилиш дўконини қандай очиш мумкин?
Гарчи ҳозир қурилиш ишлари ва хизматларини тўлиқ ўз зиммасига оладиган хусусий корхоналар кўплаб топилсада, аксарият таъмирлаш ва қурилиш ишларини киши ўзи мустақил амалга оширишни афзал билади. Шу туфайли қурилиш материалларига талаб ҳар доим катта
Ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрлар ва антиреклама билан курашиш услублари
Тер тўкиб, меҳнат қиласан, каттами-кичикми – ўз бизнесингни барпо этасан. Бирдан қалбингнинг бир қисми, жигарбандингдек бўлиб қолган ишингнинг бошига ижтимоий тармоқлар ёки сайт фойдаланувчиларининг салбий фикрлари ёмғирдек ёғила бошлайди
Тошкентда «JobFair» бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади
4 май куни «Ўзэкспомарказ» МКМда «JobFair 2018» 11-нчи йиллик бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади. 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ташриф буюрганлар эътиборига тақдим этилади
Хоразм вилоятида яна иккита КСЗ ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 308-сон қарори билан Хоразм вилоятида қўшимча равишда яна иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди
Банкларнинг лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 10%гача пасайтирилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (25.04.2018 йилда 2709-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
ОАКни ёпиш режалаштирилмоқда, илмий даражалар бериш олий таълим муассасаларига ва ИТИга топширилади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг Олий ўқув юртидан кейинги таълим инновацион моделини жорий қилиш чора-тадбирларига доир фармони лойиҳаси эълон қилинди
Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди
Корхонанинг юридик манзили қандай ўзгартирилади
Юридик манзил – бу юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш учун зарурий шарт. Ҳар қандай фирма, компания, ташкилот ўз манзилига эга бўлиши зарур
Валюта биржаларининг фаолият соҳаси кенгайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2788-2, 25.04.2018 йил) билан Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Ташқи реклама соҳаси тартибга солинади
ҚҲТБТ порталида ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун – имтиёзли кредитлар, солиқ ва божхона преференциялари
Президентнинг 26.04.2018 йилдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Иккинчи иш. Муносабатларни қонун бўйича расмийлаштирамиз
Қўшимча даромад ишлаб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу «иккинчи» иш бўлишига қарамай, ўзига яраша юридик жиҳатлари кўпроқ. Уларни батафсил айтиб ўтамиз
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш: бирма-бир кўриб чиқамиз
Бу соҳадан бехабар киши солиқларни тўлашдан бўйин товлаш оқибатида ишга тушадиган ҳуқуқий механизмларни англаб етиши мушкул. Бироқ бизнесдаги, айниқса «асосий лавозимлардаги» кишилар – раҳбар ва бош бухгалтер солиқ тўловчи юридик шахс сифатида ва шахсан ўзлари қандай жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги, давлатга етказилган зиён кимдан ундирилишини билишлари муҳим
Бир йилгача стажда «декрет пули» миқдори – 75%
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорига ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди
Бюро электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ой олишни режалаштирмоқда
ҚҲТБТ порталида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинган
Сарф-харажатлар қандай камайтирилади?
Ортиқча вазифалар, такрорланадиган жиҳатларни қандай аниқлаш ва ташкилот ишини оптималлаштириш мумкин? Саволга «OLSOFT» компаниясининг лойиҳа менежери Тимур Шарапов жавоб беради
Товар-моддий захиралар ҳисоби қандай юритилади
Моддий бўлим бухгалтери хатога йўл қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиши лозим? Ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради
Хорижликларни вақтинча прописка қилиш соддалаштирилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш тартиб-таомилини соддалаштиришга йўналтирилган қарори лойиҳаси жойлаштирилган
Бухгалтерияни масофадан ўрганамиз
«Norma» профессионал ривожланиш маркази масофадан ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда «Амалиётчи бухгалтер» ўқув курсига қабул эълон қилди. Машғулотлар қандай ўтказилиши ҳақида маърузачи Ольга Шабанова сўзлаб беради
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишда илмий ёндашув жорий этилмоқда
Олдини олиш мумкин бўлган ҳар бир жиноят жойлардаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлик зонасига айланади – бундай ёндашув Президентнинг янги қарорида мустаҳкамлаб қўйилди.
Медиаторларнинг касбий этикаси қоидалари ишлаб чиқилди
Уларнинг мақсади медиаторлар фаолиятида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида медиаторларга нисбатан ҳурмат ва ишончни оширишдан иборат.
Янги сонларда ўқинг
2026, 27 январь№ 04
- Сунъий интеллектдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жорий этилади
- Экспорт: божхона қиймати янгича қандай ҳисобланади?
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш
- 2026 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти


