1 апрелдан нималар ўзгаради
norma.uz портали 2021 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади, давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл хариталари» тасдиқланди.
Қашқадарё вилоятидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2021−2022 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларидаги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш параметрлари тасдиқланди.
Янги агентликнинг тузилмаси тасдиқланди
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди, шунингдек унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.
Кулолчиликни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва солиқ имтиёзлари тақдим этилади
Улар жумласига «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлашига субсидиялар ажратилиши, турар жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари камайтирилиши ва бошқа чора-тадбирлар киритилган.
Мамлакатимиз фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзгартиришлар Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларининг жанговар таркибини янада такомиллаштириш, шунингдек бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.
Бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Президент томонидан бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича Фармон имзоланди, унга мувофиқ бир қатор ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади, 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш тизими жорий этилади, ЖШШИР давлат хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.
«Ёш физиклар портали» ишга туширилади
Президентнинг қарори билан Физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили лавозими жорий қилинди
Доимий вакилнинг вазифалари жумласига ОҚХЖ органларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш ҳам киритилган.
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар оширилди
20 мартдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари учун нархлар оширилди.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимида кадрларни ўқитиш учун ҳудудий марказлар ташкил этилади
ТИҚХММИ ҳузуридаги Ўқув марказида ва унинг ҳудудлардаги филиалларида сув хўжалиги соҳаси мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакаси оширилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида янги бошқармалар ташкил этилди
Президентнинг қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади ҳамда вазир ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Божхона тизимида товарларни тасарруф этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Божхона органларида божхона экспертизасини ўтказиш тартибини жаҳон стандартларига мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Божхона тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Туркия Республикаси билан имзоланган иккита халқаро шартнома тасдиқланди
Тегишли қарор Президент томонидан 17 март куни имзоланди.
Бектемир туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Мақсад – меҳнат ресурслари ва мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмани янада яхшилаш.
Иккита педагогика институтининг вазифалари белгиланди
Термиз ва Қарши давлат университетлари негизида ташкил этилган иккита педагогика институтининг вазифалари, мақоми ва талабларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
Маҳкум шахсларни сақлаш шароитлари яхшиланади
Жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари қабул қилинди.
Фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Улар жумласига поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин, истеъмол ва техник этил спирти, кумуш ва бошқалар киритилган.
Шартнома: нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда
Президентнинг «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Давлат тилини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Хусусан, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими такомиллаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларда – ўттиз фоиз миқдорида олдиндан тўлов
Ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматлари фаолияти кучайтирилади
Хусусан, ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин тозаланиши лозим бўлган транспорт воситалари турлари аниқлаштирилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги қандай таъминланади
Қабул қилинган чора-тадбирлардан мақсад аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишини олдини олишдир.
«Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси «Ўрамас» тумани ва Самарқанд шаҳридан ажратиладиган янги ерлар ҳисобига кенгайтирилади.
Экологик аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Қонун билан экологик аудитнинг асосий принциплари, унинг вазифалари ва шакллари, уни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўтказишдаги чекловлар белгиланди.
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги тест синовидан ўтказилади
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш: янги қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


