ССП ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилмоқда
Президентнинг 2018 йил 5 ноябрдаги тегишли қарори имзоланди
Реестр эндигина тўлдирилаётганда
Мамлакатимизда онлайн НКМни жорий этишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Барчанинг эътибори фискал маълумотларни узатиш технологиясини танлашга қаратилган. Янги технологияларга ўтиш жараёнида савдо ускуналари тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги, шунингдек уни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Ушбу материалда ана шулар хусусида батафсил сўз юритамиз
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини барча ҳисобга қўйдириши шарт!
ДСҚнинг тушунтириш беришича, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини жисмоний ва юридик шахслар ҳисобга қўйдиришлари керак
Газ тармоқлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги назорат остида
Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги 901-сон қарори билан аҳоли томонидан иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
ИИВ Ахборот маркази тугатилди, вазифаларининг бир қисми прокуратурага берилди
Президентнинг 31.10.2018 йилдаги «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5566-сон Фармони эълон қилинди
«Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» ёрдамида бухгалтерларнинг янги авлоди ўсиб келмоқда
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётидан «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» янада қулай тус олди. Энди унинг ўзбекчасини сотиб олиш мумкин. Таржима қилинган нашрнинг биринчи жилди сотувда, иккинчиси босмадан чиқарилмоқда, бироқ унга олдиндан буюртма бериш мумкин
10 ноябрдан айрим давлат божи ставкалари ўзгаради
Ўзгартиришлар оталикни тан олиш (белгилаш) тўғрисидаги аризалар, никоҳ шартномалари, алимент тўлаш ҳақида келишувлар, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома, ижарага бериш, қарз ва кафиллик шартномаларига дахл қилган
Электр энергиясига тарифлар босқичма-босқич оширилади
Дастлабки индексациялаш 2018 йилнинг 16 ноябрида, иккинчиси эса – 2019 йилнинг 1 июнида амалга оширилади
Прописка қилиш ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органлар сони 73 тагача ошди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассислари пойтахт ва пойтахт минтақасида прописка қилинишлари мумкин (ВМнинг 1.11.2018 йилдаги 900-сон қарори)
«Ангро» маҳсулотлари дорихоналарда қандай реализация қилинади
Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 2 февралдан кучга киради
Табиий газ нархлари икки марта оширилади
Барча истеъмолчилар учун газ тарифлари 2018 йил 16 ноябрдан ва 2019 йил 1 июндан ошади. Юнусобод туманида 2019 йил бошидан табиий газнинг маиший истеъмолчилари билан ўзаро ҳисоблашишнинг янги схемасини жорий этиш бўйича эксперимент бошланади
Валюта омонатларини қандай кўпайтириш мумкин
2018 йил ноябрь ҳолатига кўра хорижий валюталардаги омонатлар бўйича банк таклифлари шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламиз
Аи-80 бензини 5%га қимматлашади
2018 йил 16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг янги чакана нархлари белгиланди. Адлия вазирлиги Telegram орқали шундай хабар берди
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимлари учун пойтахт пропискаси «очиқ»
Энди Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси ҳам ўз ходимларини пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
КПК воситасида ҳақ тўлаш: ҳисобварақ-фактура керакми
Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармонининг корпоратив пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни расмийлаштиришнинг янги тартиби тўғрисидаги нормаларини таҳлил қиламиз
Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди
Бизнес йўлларни ободонлаштиришда давлатга кўмаклашади
Тадбиркорлар трассаларни йўл ҳаракатини мониторинг қилувчи интеграцияланган тизимлар билан жиҳозлаш, улар бўйлаб автомобиллар вақтинча сақланадиган жойларни, ҳайдовчи ва йўловчилар дам оладиган жойларни, машиналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сервис марказларини қуриш билан шуғулланадилар
Судьянинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 879-сон қарори билан судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 1 январдан кучга киради
Ўзбекистон Doing Business рейтингида 76-ўринни эгаллади
Жаҳон банки Гуруҳининг «Doing Business 2019: Training for Reform» маърузаси эълон қилинди. Ўзбекистон ўтган йилги тадқиқот билан солиштирганда 2 та позицияни йўқотди
2020 йилда пуллик йўлларни қуришга киришмоқчилар
Умумфойдаланишдаги муқобил йўллар бўлган жойларда пуллик магистрал йўллар қурилади. Уларда йўл қўйиладиган энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлади, фойдаланганлик учун ҳақ эса суткадаги вақтга қараб табақалаштирилади
«Иккиламчи» гаровга қўйиш осонлашади
Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларининг кредитлардан кенг фойдаланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларни таклиф этди. Улар Президентнинг қарори билан тасдиқланиши режалаштирилмоқда, унинг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ноябрда нималар кучга киради
«Минималка» оширилади, савдо-сотиқ қилиш қоидалари соддалаштирилади, уннинг бозор нархлари жорий этилади. Ушбу шарҳда 2018 йил ноябрдаги шу ва бошқа янгиликлар ҳақида сўз юритилади
Тиббиёт ходимларининг ойлиги 26,5%га, олий таълим ва илм-фан муассасалари ходимлари иш ҳақи 1,5 баробарга оширилади
2019 йилда солиқ ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача қисқартирилади, корхоналар тасарруфида қўшимча 5,2 трлн сўм, тадбиркорларда эса 2 трлн сўм даромад қолади. Аҳоли даромадлари 6,5%га ошади
Ўзбекистонда космик фаолият жадаллаштирилади
Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. ҚҲТБТ порталида Президент ва Ҳукумат қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда
Савдони эркинлаштириш 2 босқичда амалга оширилади
Президентнинг 30.10.2018 йилдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони йиғма шарҳини тақдим этамиз
Ирода Ибодуллаева: «Барча саволларимга жавобни bir.uz да топдим»
Агар бухгалтерларнинг барчаси bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида ўқиб чиққанда эди, ижтимоий тармоқлар гуруҳлари ва мессенжерларида касбий мавзудаги саволлар кўп бўлмаган бўларди. «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) 2 тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширган Ирода Ибодуллаева шундай деб ҳисоблайди
Корпоратив пластик карточка ёрдамида ҳисоблашаётганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг
Президентнинг 30.10.2018 йилдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни расмийлаштиришнинг янги тартиби назарда тутилган
Почта орқали 5 минг долларгача экспорт – ортиқча қоғозбозликсиз
Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар ва хизматларни экспорт қилиш бўйича битимлар ёзма шартнома тузиш, ТСОЯЭАТга ахборот киритиш ва БЮДни расмийлаштиришни талаб этмайди (Президентнинг 30.10.2018 йилдаги Фармони)
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.



