Операторнинг айби билан тўлов тизимидаги узилишлар учун санкциялар жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди
Луиза Юдова: «Аттестация имтиҳони мақсадга элтувчи муҳим босқичдир»
Бухгалтер Луиза Юдова – Norma ПРМнинг масофавий ўқув ресурсларининг фаол фойдаланувчиси. Портал мухбири Олег Гаевойга берган интервьюсида bir.uz ва direktor.uz да ўқиш жараёнида 96 варақли 8 та ва яна битта дафтарнинг ярмига конспект ёзиб борганлигини айтди ва нега бундай қилганини тушунтириб берди
Қизилмия экстрактини ишлаб чиқарувчилар – Уюшма аъзоларига плантациялар ташкил этиш мажбурияти юклатилади
ҚҲТБТ порталида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда
МБда солиқ қарзини сўзсиз ундириш юзасидан муносабат билдирилди
Илгари регулятор “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси юзасидан ўз эътирозларини билдирган ва уни қайта ишлаш зарур деб ҳисоблайди
2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури қабул қилинди
Президентнинг 19.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ҳарбий хизматчилар маънавий-маърифий ишларга қўшган ҳиссаси учун тақдирланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1020-сон қарори билан Қуролли Кучларнинг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Резидент ташкилотлар йирик давлат лойиҳаларига инвестиция киритишлари мумкин
Ҳукумат 2018 йилнинг декабридан бошлаб давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди
Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси соддалаштирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (12.12.2018 йилда 1963-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тегишли тузатишлар киритиш назарда тутилган
ШҲТнинг аксилтеррор Битими ва Тожикистон билан шериклик тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди
Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилди (18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–504 ва ЎРҚ–505-сон қонунларга қаранг)
Солиқ қарзи қандай қилиб жисмоний шахсларнинг «пластигидан» сўзсиз ҳисобдан чиқарилади
ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар айланмаси чекланади
Президентнинг 18.12.2018 йилдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Қандай қилиб рақамни сақлаб қолган ҳолда операторни алмаштириш мумкин
Ахборот коммуникациялари вазирлиги абонент рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини алмаштириш тартиби лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирди
Суриштирув, тергов органлари ва судга мажбурий келтириш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1024-сон қарори билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тасдиқланди
«Тараққиёт» танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарувчилар захираси қандай шакллантирилади
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 14.12.2018 йилдаги 1018-сон қарори)
Ҳайдовчилик гувоҳномасини ЯИДХП орқали алмаштириш мумкин
ЯИДХПда «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш» янги интерактив хизмати ишга туширилди
Терминал ва НКМни қайта созлаш: муқобил йўли бўлмаган вариант
2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтаётган тадбиркорлар чекларда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун терминал ва НКМни қайта созлаш масаласини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишда давом этмоқдалар. Бошқа фикр-мулоҳазалар қатори, хорижий тажрибанинг юзаки таҳлилига асосланган хато фикрларнинг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз
ТДЮУда танлов: «халқаро» ҳуқуқшунослар ғолиб бўлишди
Тошкент давлат юридик университетида 3-курс талабалари ўртасида мукофот фонди 40 ЭКИҲни ташкил қилган «Жиноят ишлари бўйича намунавий суд процесси» танлови ўтказилди
Автони қисқа муддатли ижарага бериш: тартиб белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1015-сон қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон орқали транзитга – «яшил чироқ»
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1022-сон қарори билан давлатимиз ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди
ФҲДЁ органлари гербли гувоҳномаларни қандай тўлдирадилар
Адлия вазирининг буйруғи (13.12.2018 йилда 3098-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2019 йил 1 январдан эътиборан тўлдиришнинг янги қоидалари кучга киради
Кўчмас мулк объектлари манзиллари қандай рўйхатга олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1010-сон қарори билан Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди
Алкотестер ёрдамида маст ҳолатдаги ҳайдовчиларга баённома расмийлаштирилади
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (14.12.2018 йилда 3099-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди
Яна битта қонун маъқулланди, бошқа масалалар кўриб чиқилди
2018 йил 14 декабрь куни Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ишини якунлади
«Хорижлик»лар тонировка учун қандай ҳақ тўлайди
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиб-таомилини назарда тутадиган идоравий ҳужжат қабул қилинди
Фарғона водийсида қўшимча 7 та кичик саноат зонаси ташкил этилади
Улар вилоятнинг Фарғона шаҳрида, шунингдек Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2018 йилдаги 1007-сон қарорида назарда тутилган
Техник регламент сертификатлаштириш мажбурийлигини талаб қилади
Президентнинг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон қарори билан маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш учун қўшимча асос жорий этилди
Наталья Красильникова: «director.uz да ўқиганимдан кейин раҳбар билан муомала қилишим осонлашди»
Наталья Красильникова direktor.uz даги кичик ва хусусий бизнес субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув курсини тугатиб, барча дастурлардан муваффақиятли ўтганини тасдиқловчи ҳужжат – сертификат олганлардан. У norma.uz порталига берган интервьюсида қўлга киритган билимлари асқотганлиги ҳақида сўзлаб берди
Фирма очилиши заҳоти кичик бизнесни текширишга рухсат берадилар
«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.



