Ҳовлидаги қурилиш қонунийлигини қандай текшириш мумкин
Деразадан кўринадиган одатий манзара – хиёбон, болалар майдончаси ёки футбол майдони ўрнини янги бинонинг бетон девори эгаллашига ҳамма ҳам рози бўлмаса керак. Яқин орада қурилиш ишлари бошланса, камида икки йил азият чекишингиз тайин.
Рақобатни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президент Фармони лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳуқуқларнини кенгайтиради, давлат сиёсатининг принципларини белгилайди.
Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди
У Марказий банк Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган Йўриқномада баён этилган (рўйхат рақами 3263, 30.06.2020 й.).
Давлат органларида коррупция рейтинги жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Солиқ текширувларини ўтказиш қандай режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан солиқ текширувига оид низомларни тасдиқлаш хақидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.
Инновацион фаолият қонун билан қўллаб-қувватланади
«Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, унда мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг субъектлари, объектлари, инфратузилмаси, соҳани тартибга солиш тизими ва уни молиялаштириш механизми белгиланган.
Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ишлаб чиқилди
У ўйинчоқларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди, шунингдек, улардан фойдаланишда истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.
ҚТЭМ давлат ҳисобига қўйилади
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Йирик инвестор ва давлат органи ўртасидаги низони Олий суд кўриб чиқади
Президент томонидан 24 июль куни суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини назарда тутувчи Фармон имзоланди.
Карантин 15 августгача узайтирилади
10 июлдан карантин чекловларининг қатъийлаштирилиши ижобий натижа берди. Етакчи маҳаллий ҳамда хорижий олимлар ва мутахассисларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси карантинни узайтиради.
Цемент олиб кириш тартиби соддалаштирилди
Цемент маҳсулоти импорт қилинганда, уни илгаригидек 28 кунда эмас, балки икки кун ичида эркин муомалага чиқариш мумкин.
Сотиш, ташиш, текшириш, реклама қилиш – алкоголь бозорини нималар кутмоқда
Президентнинг 2020 йил 23 июлдаги ПФ–6033-сон Фармони билан соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 31 июль
Давлатимиз раҳбари Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Нодавлат таълим ташкилотлари қандай қўллаб-қувватланади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига талаблар белгиланди
Хусусан, улар томонидан бир хизматнинг истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши тақиқланади.
2020 йилги Давлат дастури ижроси ва янги қонунлар
22 июль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Янги агентлик виночиликни ривожлантиради ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солади
Бу Президентнинг 23.07.2020 йилдаги қарорида белгиланган.
Углеводородларни қазиб олиш тартиби ўзгартирилди
Ер қаъридан фойдаланувчилар ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган пудратчи компаниялар ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида уларни қазиб олиш механизми тартибга солинди
Дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб чиқиб кетиш вақтинча тўхтатилади
Вазирлар Маҳкамаси пандемия даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирларни белгилади.
Харидорга қачон иккита чек берилиши керак
Тўлов терминаллари орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга чеклар билан бирга албатта онлайн-НКМ ёхуд виртуал касса чеки берилиши керак. Ушбу нормани амалга ошириш бўйича амалий масалалар – buxgalter.uz шарҳида.
Асосий ставка йиллик 15% даражада ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк ўзининг сайтида Бошқарувнинг асосий ставка бўйича қарорини эълон қилди.
Оилавий бизнесга ишчиларни ёллашга рухсат берилди
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳозирги вақтга қадар амалда бўлган тақиқ бекор қилинди.
МЧЖ корпоратив облигацияларни чиқариши мумкин
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.
Махсус транспортни ўтказиб юбордингизми – жарима солинмайди
МЖТКга киритилган тузатишлар билан ҳайдовчиларнинг тезкор ва махсус хизматлар транспортлари билан ўзаро муносабатлари тартибга солинди.
Фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун янги санкциялар жорий этилади
МЖТК ва ЖКга қўшимча жавобгарлик чоралари киритилди ва улар уч ой ўтгач кучга киради.
Педагогларни уларнинг ишига аралашишдан ҳимоя қилишди
МЖТКга янги модда қўшилди ва таълим соҳасида жавобгарлик кучайтирилди.
Ернинг ҳақиқий қиймати аниқланади ва унинг бозори шакллантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
К.Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институтида ижодий имтиҳон қандай баҳоланади
Тасвирий ва амалий санъат тарихи, рангтасвир турлари ва «Дизайн» йўналиши бўйича энг юқори 189 баллни тўплаш мумкин.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.





