Гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қонун билан таъқиб қилинади
Ҳали гиёҳвандлик воситалари деб тан олинмаган, бироқ кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра уларга ўхшаш бўлган, шунингдек улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган моддалар юзасидан жиноий санкциялар белгиланди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун)
Айрим ЙҲҚни бузганлик учун жарималар оширилди
22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг бир қатор моддаларига транспортдаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди
Беморларга асоссиз равишда рад жавоби берганлик учун ярим йилдан кейин жарима солинади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун жазо белгиланган модда киритилди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун). У 6 ой ўтгач амалга киритилади
Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизимини ислоҳ қилишни таклиф этди
Лойиҳада – ходимлар реестрини тақдим этишнинг янги муддатлари, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бекор қилиш, Халқ банкининг таваккалчиликларини фуқаролар зиммасига юклаш ва жамғармаларни олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани соддалаштирилган тарзда бериш
Тошкентда «Смарт-сити» технологияларини жорий этувчи ҳамкор белгиланди
Россия компанияси Ўзбекистон пойтахтида «Смарт-сити» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун блокчейн-платформани тақдим этади
Озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарувини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга мустақил равишда ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилаш, экспортни кўпайтириш ва хорижда миллий брендларни илгари суришга рухсат берилиши мумкин
Бизнес ва фуқаролар учун электр энергияси қиймати қанчалик қимматлашиши мумкин
Тадбиркорлик субъектлари учун тарифларни 44,8-59,6%га ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда - Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг якуний шарҳида
ҚҚС қандай ҳисобланади
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, 2019 йил 1 январдан обороти 1 млрд сўмдан кўп бўлган барча корхоналар томонидан ҚҚС тўланиши кутилмоқда. Келажакни ўйлаб иш тутадиган тадбиркорлар ҳозирданоқ ходимларини режалаштирилаётган ўзгаришларга тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бунда мутахассислар учун махсус ўқув курслари ташкил қилиш орқали «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўз ҳиссасини қўшмоқда
Газ учун тарифлар: бизнес 2 баравар кўп тўлайдими ёки атамалардаги чалкашлик
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини кўриб чиқишда давом этамиз
Константин Иванов: «Китобларимизни сотиб олишда масофа муаммо туғдирмайди»
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётида чиқарилган китобларни минтақаларда осонгина сотиб олиш мумкин. knigi.uz интернет-дўкони фаолият бошлаган дастлабки ойлар натижалари шундан далолат берди. Нашриёт директори Константин Иванов мухбиримизга берган интервьюсида бу ҳақдаги маълумотлар билан ўртоқлашди
16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғиси 200 сўмга қимматлашиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда
Туристик тоифадаги машиналарни сертификатлаштириш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлади (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 824-сон қарори)
Давлат ва бизнес ўртасидаги шериклик – Молия вазирлиги ҳузуридаги Агентлик билан келишилган ҳолда
Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги таълим марказига айланади»
Тошкентда «Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар» Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтди, унда Россия олий таълим муассасаларининг 82 нафар ректори ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 80 нафар ректори қатнашди. Форум якунларига кўра Россиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма факультетлар, «Double degree» дастурлари, академик айирбошлаш ва стажировкалар дастурлари ташкил этилиши тўғрисида 134 та ҳужжат имзоланди
ХУМШ: янги қонун лойиҳасида нималар таклиф этилмоқда
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун эълон қилди
Божхона хизмати тўғрисидаги қонун янгиланди
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди (18.10.2018 йилдаги ЎРҚ-502-сон)
Оролбўйини ривожлантириш билан инновацион марказ шуғулланади
Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилмоқда (16.10.2018 йилдаги ПҚ–3975-сон қарор)
Фуқаро солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномани қандай олади
Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (13.10.2018 йилдаги 823-сон ВМҚ)
НКМ нархлари ошгани учун ким жавоб беради?
Мамлакатимизда онлайн НКМ учун давлат стандарти ишлаб чиқилди. Натижада назорат-касса машиналарини импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчилар муаммога тўқнаш келдилар, ускуна нархи ошди. Бунга нималар сабабчи бўлди, вазиятни қандай тузатиш мумкин?
СТИР қандай расмийлаштирилади
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 823-сон қарори)
Мева-сабзавотлар экспорти соддалаштирилди
Президент 17.10.2018 йилда «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади
Ер участкаларини хусусийлаштириш имтиёзлар ва кафолатлар билан рағбатлантирилади
Адлия вазирлиги тегишли лойиҳани ишлаб чиқди ва уни ҚҲТБТ порталида жойлаштирди
Хусусий бандлик агентликлари қандай хизматларни кўрсатадилар
16.10.2018 йилдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ–501-сон Қонун эълон қилинди
Чегара “ёпилди”: жисмоний шахсларга техника ва идишларни фақат ярим йилда бир марта бепул олиб киришга рухсат берилди
2018 йил 17 октябрдан бошлаб Ўзбекистон жисмоний шахслар томонидан товарларнинг 21 турини давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божсиз олиб кириш даврийлигини кескин оширди (ВМнинг 16.10.2018 йилдаги 828-сон қарори)
Cув, электр ва газ учун тўлов муддати ўтказиб юборилса – шу заҳоти тармоқдан узиб қўядилар
16.10.2018 йилдаги ЎРҚ–500-сон Қонун билан Уй-жой кодексининг 134-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Кодекс илгари қабул қилинган қонуности ҳужжатларнинг нормаларини ўзида жамлади
Ўзбекистон шаҳарларида «Ақлли шаҳар» технологиялари жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Ақлли шаҳар» концепцияси лойиҳаси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинмоқда
Ифлослантирганлик учун компенсация: 2019 йилдан янгича ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2018 йилдаги 820-сон қарори билан чиқиндилар жойлаштирилганлиги ва атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий ставкалари, шунингдек ҳисоб-китобларнинг янги тартиби тасдиқланди
Тез тиббий ёрдам тизими автоматлаштирилади
Уяли алоқа операторлари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19%и – тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни молиялаштиришнинг қўшимча манбаси. Тадбиркорлар “103” хизматини такомиллаштириш бўйича дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишлари мумкин
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.





